Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Нашриёти-матбаа хизмати


  Мусаев Фарух Фатхович

  Нашриёти-матбаа хизмати раҳбари
  Тел: (998971) 232-83-94
  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Нашриёти-матбаа хизмати низоми (.pdf 172 KB)

 


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўлимларидан бўлган Нашриёти матбаа хизматининг асосий фаолияти, барча хизматларга тегишли бўлган матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фаолият олиб боради. Нашриёт хизмати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 14 августдаги №159 сонли Лицензиясига асосан кутубхоначиликка оид ўқув қўлланмалар, монографиялар, услубий библиографик қўлланмалар, техникавий, бадиий, маънавий маърифий адабиётлар, болалар учун бадиий адабиётларни нашр этиш билан шуғилланишга рухсат этилган ва ўтган йиллар мобайнида юқоридаги фаолият турларидан фойдаланиб 519 хилдаги китоблар нашрларга тайёрланган.
 
Шу билан бир қаторда матбачилик фаолиятига ҳам кенг ўрин берилган, яъни Ўзекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2014 йил 29 июлда №10-1289 рақамли реестр билан матн териш, оригинал макет тайёрлаш, матбаа дизайни, брошюра, буклет, каталог, флаер, блокнот, календар, кантселария ва бланк маҳсулотлари ҳамда муқовалаш ишларини амалга ошириш рўйхатга олинган. Юқорида келтирилган маълумотларга асосан Миллий кутубхонанинг китоб ва даврий нашрлар сақлаш бўлимида сақланаётган газета ва журналлар тўпламларини қаттиқ муқоваланиб китобхонларни фойдаланишлари учун архивга қайта топширилади.
 
Ундан ташқари китобхонлар томонидан фойдаланиб, яроқсиз ҳолга келган китоб нашрларини қайтадан таъмирлаш ишлари амалга оширилиб фойдаланувчиларга этказилади. Миллий кутубхонага ташриф буюрувчи мехмонларга совға сифатида, кутубхонадаги хизматларни фаолиятини акс этирувчи тарқатма материаллар, буклетлар, флайр тайёрланиб меҳмонларга тақдим этилади. Барча технологик операцияларни сифатли бажаришда матбаа бўлимига хориждан келтирилган 20 дан ортиқ техник жихозлар ўрнатилган бўлиб уларга Япония, Италия, Германия, Хитой, Украинада ишлаб чиқарилган техникалардан ташкил топган.
 
Қуйдаги технологик жихозларга офсет усулида А3+ форматли 4 рангли Рёби 524 босма машинаси, брошюра ва журналларни йиғиш, буклаш, тикиш ишларига мўлжалланган Ҳоризонт, қаттиқ муқовали китобларни картон билан муқовалайдиган Зечини,  қоғоз маҳсулотларини қирқувчи Перфекта 76, блокларни ип билан тикадиган Пурлух автоматик машиналар мутахассислар томонидан моҳирлик билан бошқарилмоқда.  
 
Миллий кутубхонани ички матбаа маҳсулотларини чоп этиш билан кифояланмасдан, буюджетдан ташқари хисоб рақамига белгиланган тартибда шартомага асосан ноширлик хизматлари ҳамда матбаа маҳсулотларини буюртмачиларга этказиб беришда ҳам фаолият олиб борилмоқда.  Келгусида китобхонларимизнинг талаб ва истакларини кенгроқ доирада ўрганиб, уларга кўрсатадиган хизмат турларини кенгайтириш нашриёт матбаа хизматининг асосий вазифаларидан бири хисобланади.   

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ