Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“Жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти ва улардан фан ва таълимда самарали фойдаланишни ташкил этиш” илмий-амалий конференцияси

2015 йил 8 июл куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти ва улардан фан ва таълимда самарали фойдаланишни ташкил этиш” мавзусига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Илмий-амалий конференциянинг мақсади – жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш асосида уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фан-таълим ва ахборот-кутубхона муассасаларида  илмий тадқиқотлар ахборот таъминоти тизимини такомиллаштиришда долзарб масалаларни ҳал этиш.  
Конференцияда 70дан зиёд иштирокчи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тадқиқот институтлари директорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари илмий ишлар бўйича ректор муовинлари ва ахборот-кутубхона муассасаси мутахассислари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий котиби Бахтиёр Ибрагимов конференцияни очиб, унинг аҳамияти, долзарблигини таъкидлаб ўтди ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этаётган манбаларнинг фан ва таълим муассасалари учун аҳамиятига алоҳида урғу берди. 

Тҳомсон Реутерс компанияси эксперти Павел Касянов илмий фаолият натижаларини баҳолаш мезонларига бағишланган тақдимотда Ўзбекистонда ноширлик фаолияти ва илм-фан тараққиёти кўрсаткичларини шарҳлаб берди.  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси илмий-техник ахборот бўлими бошлиғи Насиба Муҳиддинова илмий даражалар олиш учун талабгорлар орасида илмий маълумотлар ва нуфузли нашрлар мақолаларидан фойдаланиш имкониятига доир ўтказилган сотсиологик сўровнома натижаларини тақдим этди. 

Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Марат Раҳматуллаев ўз тақдимотида илм-фан тараққиёти йўлида жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Асаджон Ходжаев ўз тақдимотида илмий-маърифий ва ахборот-кутубхона муассасаларида жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг техник шарт-шароитларини, шунингдек, жаҳон илмий-таълим ахборот ресурслари базасидан фойдаланишда жамоавий ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини белгилаб берди.

Конферентсияда Ўзбекистонда фан ва таълим тараққиёти йўлида жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан самарали фойдаланишда  жамоавий ҳамкорликни ташкил этиш борасида ўзига хос ёндошув ишлаб чиқилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ