Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

X Халқаро конференция “Central Asia – 2016: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари"

 

2016 йил 21-23 апрель                                                     Самарқанд шаҳри

 

Ўтказишнинг асоси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 февралдаги № 33-Ф-сонли Фармойиши ва ушбу Фармойишда тасдиқланган “2015 йилда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий конференциялар режаси” (1-илова, 23-бандга доир).

Конференциянинг мақсади - фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

Қатнашувчилар сони – жами 322 нафар қатнашувчилар: 304 нафари республика қатнашувчилари, 18 нафари хорижий қатнашувчилар.

Қатнашувчи давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Буюк Британия, Грузия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Латвия, Россия, АҚШ, Чехия.

Контингент: ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, кутубхоналар, архивлар раҳбар ва мутахассислари, олимлар, таълим муассасаларининг ўқитувчилари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари.

Конференция тадбирлари сони – ялпи ва шўъба йиғилишларида тингланган 77 та маъруза, семинар-тренинг, тренинг, 4 та маҳорат дарслари.

Асосий ташкилотчилар:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

“Ўзархив” агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Самарқанд вилояти ҳокимияти

Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти

Ахборот кўмаги: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, www.natlib.uz сайти, “INFOLIB” ахборот-кутубхона хабарномаси.

 

Конференциянинг вазифаси:

  • электрон ахборот ресурсларни шакллантириш, ахборот-кутубхона тармоқларини яратиш ва уларни ахборот-кутубхона муассасалари, таълим тизими муассасалари, архивлар ва музейларда фойдаланиш муаммолари бўйича тажрибаларни самарали алмашишга имконият  туғдириш.
  • ахборот-кутубхона (энг аввало электрон) ресурсларни ҳамкорликда қўллаш бўйича ижодий бирлашмалар/консорциумлар, ахборот-кутубхона ишида янги ахборот технологияларини ўргатиш бўйича ўқув марказларини ташкил қилиш ва фойдаланишга кўмаклашиш.
  • Интернет, электрон маълумотлар базалари имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш, ахборот ресурсларидан очиқ фойдаланишни таъминлаш ва уларнинг мазмунини шакллантириш.
  • ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитларида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини ривожлантиришга ёрдам бериш.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Конференциянинг асосий секциялари:

  • Конференциянинг ялпи мажлиси
    Модератор: Ходжаев Асаджон Азатбекович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори.
  • 1-секция. Ахборот-кутубхона фаолияти назарияси ва амалиёти: вазифа ва истиқболлари.
    Модератор: Тешабаева Умида Алимджановна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директор ўринбосари
  • 2-секция. Фан ва таълим ривожида ахборот-кутубхона фаолиятининг ўрни ва аҳамияти
    Модератор: Ганиева Барно Ильхамовна - Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборот-кутубхона тизимлари” кафедраси мудири
  • 3-секция. Маданият ва санъат соҳасида ягона ахборот макони. Ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архивлар ва музейлар билан ўзаро ҳамкорлиги.
    Модератор: Алиев Анваржон Орифжонович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Электрон архивлар ва ҳужжатшунослик бўлими бошлиғи
  • 4-секция. Автоматлаштирилган ахборот-кутубхоначилик тизимлари ва технологияларини ривожлантириш масалалари
    Модератор: Аслонов Шохидбек Фарходович - Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори
  • Семинар-тренинг: Ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантириш масалалари.
    Модератор: Гендина Наталья Ивановна - Кемерово давлат маданият институтининг ижтимоий соҳа илмий-тадқиқот институти директори
  • Маҳорат дарслари ва вебинар: EBSCO ва ProQuest электрон маълумотлар базалари билан ишлаш асослари
  • Тренинг: Электрон кутубхона стратегиялари: ҳудудийдан миллийга қараб.
    Тренер: Чарльз Томас - Мэриленд кутубхоналари консоциуми директори, «Fulbright Specialist» дастури стипендиати.

Конференцияга “Central Asia – 2016”. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” материаллари тўплами нашр қилинди.

Конференция ишлари якунлари бўйича тавсиялар якуний ҳужжатда  ўз аксини топган.

 

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ЯКУНИЙ ҲУЖЖАТИ 

КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ (.pdf 3,20 МБ)

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ТАҚДИМОТ МАТЕРИАЛЛАРИ

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ