Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Асосий ва қўшимча хизматлар

Асосий ва қўшимча хизматлар

Асосий хизматлар:
Каталоглар тизими ва кутубхонадан ахборот олишнинг бошқа кўринишлари орқали фондлар ва ахборот-кутубхона ресурслари таркиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни таклиф этиш;
Маълумот қидириш ва манбаларини танлашда маслаҳат бериш;
Кутубхона фондидан ўқув залларида вақтинчалик фойдаланиш учун ҳужжатлар бериш;
Кутубхоналараро абонент бўлими орқали ҳужжатлар ёки уларнинг нусхасини бериш;
Электрон ахборот ресурсларига кириш имкониятини яратиш;
Интернет хизматлари;
Кутубхона ташкил қиладиган оммавий тадбирларда қатнашиш.

 Асосий хизматлар текин кўрсатилади.

Қўшимча хизматлар:
• китобхон билети бериш (Кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини пуллик хизматлар прейскурантига мувофиқ 3 йил муддатга бериладиган китобхоннинг электрон билети (ID-карта) таъминлайди. ID-карта фойдаланиш муддати тугаганидан кейин, фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтиши шарт. Фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтиш учун  тўлов квитанцияси, шахсини тасдиқловчи  ҳужжат:  паспорт,  доимий турар жойи маълумоти, ҳарбий билет ва муддати ўтган ID-картани тақдим этиши лозим);
• нусха кўчириш;
• сканерлаш;
• файлларни чоп этиш.
• матн теришга мустақил ишлаш учун шахсий компютер тақдим этиш;
• мавзу бўйича библиографик рўйхат тузиш;
• янги ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
• берилган буюртмалар бўйича ма'лумотларни электрон ташувчиларга ёзиш;
• шартномалар асосида ташкилот ва муассасаларга ахборот-библиографик хизмат кўрсатиш. Нархлар қаранг: (.pdf 246 КБ)

Қўшимча хизматлар - пуллик.

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қўшимча хизматларидан фойдаланиш учун квитанция бланки шаклини юклаб олиш, тўғри тўлдириш ва Ўзбекистон банкларида тўловни амалга оширишингиз керак.

1. Ф.И.О. (Абдуллаев А.А.)
2. Тўлов тури (китобхон билети бериш, нусха кўчириш, сканерлаш в.к.)
3. Сумма

(.pdf 408 Kb)

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ