Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Асосий ва қўшимча хизматлар

Ўзбекистон Миллий Кутубхонасида нетбукларни ижарага бериш ва ички ресурслардан симсиз фойдаланиш хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш орқали фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яратиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш бўйича билдирилаётган таклифлар эьтиборга олиниб, фойдаланувчиларга Ўзбекистон Миллий кутубхонаси баланс ҳисобида бўлган нетбуклардан шартнома асосида компьютер дастурларидан ва интернет тармоғига Wi-Fi орқали уланиш бўйича пуллик хизмат тури жорий этилди. Нетбуклардан фойдаланиш  1 соатига 1000,0 сўм миқдорида, энг максимал фойдаланиш муддати 3 соат қилиб белгиланган.

Шунингдек фойдаланувчига нетбукдан фойдаланиш хизмати шартнома асосида ҳамда фойдаланувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар нетбукдан қуйидаги мақсадларда фойдаланишлари мумкин:
- Компютер дастурлари асосида ахборот-ресурслардан фойдаланиш.
- Интернет тармоғига Wi-Fi орқали уланиш.
- Ахборот-ресурсларидан фойдаланган ҳолда матнларни электрон кўринишда тайёрлаш.
- Лицензияга эга бўлган компютер дастурларидан ва қонунда белгиланган ахборот-ресурсларидан фойдаланиш.  

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ