Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Илмий методика ва тадқиқот хизмати

  Полякова Вера Сергеевна

  Илмий методика ва тадқиқот хизмати раҳбари  
  Тел: (998971) 232-83-94
  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Илмий методика ва тадқиқот хизмат низоми (.pdf 180 KB)

 

Хизматнинг асосий вазифалари:

Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳуқуқий, ташкилий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уни республика кутубхона ва ахборот-кутубхона муассасалари амалиётига татбиқ қилишда қатнашади. Ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил қилади ва амалга оширади. Кутубхонанинг илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштиради. Ахборот-кутубхона фаолиятида инновация жараёнларини бошқаради, инноватикани ривожлантириш учун ахборот-методик базани ташкил қилади. Миллий маданий мерос, шахснинг ахборот маданиятини юксалтириш, ахборот-кутубхона хизмат кўрсатилиши, шаклланиши, ҳисобга олиниши, ахборот-кутубхона фондларидан фойдаланиш ва сақланишининг шакл ва усулларини ишлаб чиқади ва татбиқ қилади. Ахборот-кутубхона муасссасалари мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва ишларни ташкил қилади. Илмий методика бўлими 1955 йил апрелда ташкил қилинган. Ҳозирда Илмий методика ва тадқиқот хизмати деб юритилади. Хизмат республика ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари (АКМ, АРМ) ва кутубхоналар учун республика методика маркази ҳисобланади.

Илмий методика ва тадқиқот хизматининг асосий йўналишлари:

  • Республика АКМ, АРМ ва кутубхоналарини ривожлантириш йўналишлари ва дастурларини ишлабчиқишда иштирок этади.
  • Раҳбар ҳужжатлар, ма'лумотномалар, ахборот ва методик- библиографик қўлланмалартайёрлайди.

• Республика АКМ, АРМ ва кутубхоналардаги илғор тажрибаларни аниқлайди, мослаштиради ва амалиётга жорий этади.

• АКМ, АРМ ва кутубхоналар ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида АКМ, АРМ ва кутубхоналар иши тўғрисида ахборот йиғади, таҳлилий ишлов беради ва ма'лумотнома, методик тавсияномалар тайёрлайди.

• Ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш дастурларини, янги шакл ва усулларини ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади.

• Кутубхоначилик иши бўйича семинарлар, конференциялар, тақдимотларни режалаштиради, ташкил этади ва ўтказади.

 

Илмий методика ва тадқиқот хизмати фонди:

  • Кутубхоначилик, библиография ва информатика соҳасига оид китоблар (ма'лумотномалар, ўқув қўлланмалари, монографиялар, илмий ва статистик тўпламлар), журналлар ва газеталардан иборат.

 

Хизматлар:

  • Ахборот-кутубхона муассасалари ишининг барча масалалари бўйича маслаҳат ва тавсиялар беради.
  • Талабнома асосидажойларда ходимларнинг малакасини оширади ва қайта тайёрлаш тадбирларини ўтказади.

 

Иш вақти:

Душанба-жума: 9.00-18.00

Зал 4-қаватда жойлашган 

Тошкент шаҳар, 100017             

Истиқлол кўчаси

E-mail: info@natlib.uz

Тел.: +998 (71) 232-83-90

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ