Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Республика йиғма электрон каталог маркази

Республика йиғма электрон каталог маркази

 

  Марказ директори: Газиев Аскар Анварович
  Факс: (998971) 239-42-81
  Тел: (998971) 239-42-28
  Қабул кунлари: Сешанба куни 10.00 дан 12.00 гача, Пайшанба куни 15.00 дан 16.00 гача

  Республика йиғма электрон каталог марказ низоми (.pdf 132 KB)

 

 

 

Республика йиғма электрон каталог маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги «2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги Қарорга мувофиқ ташкил этилган.

Республика йиғма электрон каталог маркази Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ўз Низомига мувофиқ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси негизида ўз фаолиятини олиб боради.

Республика йиғма электрон каталог маркази ва ахборот-кутубхона муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, аъзолик тўғрисидаги битим ва/ёки хизматлар кўрсатиш учун тузилган икки томонлама шартномалар асосида олиб борилади. 

РЙЭКМ вазифаси:

  • Республика худудидаги барча ахборот-кутубхона муассасаларида яратилаётган библиографик ёзувларни йиғиб, Ўзбекистон Республикасининг йиғма электрон каталог базасини шакллантириш.
  • Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўлимлари ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларидан келадиган электрон библиографик ёзувларни таҳрир қилиш;
  • Электрон библиографик ёзувлар алмашиш мақсадида хорижнинг етакчи Йиғма электрон каталог марказлари ва кутубхоналар билан ҳамкорликда ишларни олиб бориш 
  • Йиғилган библиографик ёзувларни стандарт асосида бўлишлигини таъминлайди. 

Марказ бўлимлари :

  • Каталоглаштириш ва таҳрирлаш бўлимининг асосий вазифаси библиографик ёзувлар сифатини ошириш ва такрорларга йўл қўймаслик мақсадида келиб тушган ёзувларни таҳрирлаш ва назорат қилади.Бўлимда 5 нафар мутахасис фаолият олиб боради.
  • Ташқи алоқа ва техник таъминот бўлимининг асосий вазифаси ахборот алмашиш ва библиографик ёзувларни ўзлаштириш мақсадида ахборот кутубхона муассасалари ўртасида фаол алоқаларни ўрнатади.ЕК базасини сақлаш учун унинг ҳимоясини, ёзувларни архивлаштириш рухсатсиз фойдаланишларини назорат қилади. Бўлимда 4 нафар мутахассис фаолият олиб боради. 

Иш тартиби:

Душанбадан –жумагача: 9.00 дан 18.00 гача

Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба wеб-сайт: unicat.natlib.uz

 

Манзил:

Тошкент, 100017, Навоий ко'часи, 1

Телефон: 8(371) 232-83-94

E-mail: markaz@natlib.uz

Факс: 8(371) 239-42-81

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ