Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати

 


  Халмухамедова Дилдорахон Абдумуталиповна
  Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати раҳбари

  Тел: (998971) 232-83-94
  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail:info@natlib.uz

  Адабиётларни бериш ва диспетчерлик хизмати низоми (.pdf 172 KB)

 

Хизматнинг асосий вазифаси: фойдаланувчиларга кутубхонанинг умумий фондларидаги ҳужжатларни (китоб, журнал, газета, нота, грампластинка, карта ва бошқ.) етказиб бериш, фойдаланувчиларнинг таълимий мақсадларини қўллаб-қувватлаш, ёшларда электрон кутубхона ва электрон ресурслардан фойдаланиш эҳтиёжини ривожлантириш, фойдаланувчиларнинг билим олиши учун ахборотдан фойдаланиш имконини яратиш, келиб тушган буюртмани автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимлари орқали бажарилишини таъминлаш.
Хизмат ахборот-кутубхона технологияларига таянган ҳолда, фойдаланувчиларга кутубхонанинг 2, 3, 4 - қаватларида жойлашган китоб бериш кафедраларида ахборот-кутубхона хизматини кўрсатади:
2 –кафедра: абитуриент, коллеж, лицей, мактаб ўқувчилари;
3 –кафедра: талаба, хизматчи, уй бекаси, нафақахўр;
4 –кафедра: профессор, доцент, илмий ходим, магистр, чет эл фуқаролари.
Фойдаланувчилар кутубхонага бевосита келиш орқали ва масофадан туриб фойдаланиш режимида интернет орқали буюртма беришлари мумкин. У электрон каталог ва анъанавий каталоглардан фойдаланган ҳолда буюртмасини танлаб олади ва буюртма беради. Китоб бериш кафедрасидаги мутахассислар буюртмаларни қайта ишлайди ва фондларга юборади. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида 10 тагача адабиётгларга буюртма бериш имкониятига эга. Ҳар бир буюртма 15-20 дақиқа вақт оралиғида бажарилади. Фойдаланувчи китобни мутолаа қилиб бўлганидан сўнг, яна ўз китоб бериш кафедрасига топширади. Манбадан яна фойдаланиш зарурати бўлганда китоб бериш кафедрасида 10 кун мобайнида сақлашга қолдириши мумкин. Китоблар уйга берилмайди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ