Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Умумий фондларни сақлаш хизмати


  Мирходжаева Матлуба Балатабаевна
  Умумий фондларни сақлаш хизмати раҳбари
  Тел: (998971) 232-83-93
  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Умумий фондларни сақлаш хизмати низоми (.pdf 248 KB)

 

 

Умумий фондларни сақлаш хизмати - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тузилмавий бўлинмаси бўлиб, ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланишини таъминлайди ҳамда фойдаланувчиларнинг буюртмаларига асосан хизмат кўрсатади.

Хизмат таркибига қуйидаги фондлар киради

Асосий фонд (китоблар, альбомлар, авторефератлар, газеталар, журналлар)

Асосий фонд кутубхонанинг асосий қисми бўлиб, унда 4,5 миллиондан ортиқ нусхада ахборот-кутубхона ресурслари жамланган.

I-VII форматгача турли мавзудаги, ижтимоий-сиёсий ҳамда фаннинг барча тармоқларига оид рус тилидаги адабиётлар, ўзбек ва рус тилларидаги ўлкашуносликка оид адабиётлар,  чет эл ёзувчиларининг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, қрим, уйғур тилларидаги турли мавзудаги адабиётлар, бадиий безатилиши билан фарқ қиладиган, алоҳида ажаралиб турадиган альбомлар, ўлкашунослик фондига мавзуси инқилоб революциясидан илгариги Туркистонга ва Ўрта Осиёдаги бутун республикаларга бағишланган барча рус Ғарбий Европа ва шарқ тилларидаги китоблар, техникага оид алоҳида адабиётлар фонди, географик, геологик карталар, тархий ва бошқа айрим нашр этилган ҳарита ҳамда атласлар, диссертациялар авторефератларининг катта коллекцияси тўпланган ва эҳтиётлаб сақланиб келинмоқда. Адабиётлар форматига қараб тартиб рақами кетма-кетлигида жойлаштирилган. Бугунги кунга келиб фойдаланувчиларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда фонднинг мустақиллик даврини (1991 йилдан шу бугунги кунгача) ўз ичига олган адабиётларини соҳалари бўйича, яъни Ўнлик классификация жадвали (ЎКЖ) асосида жойлаштириш йўлга қўйилган.  

Бундан ташқари асосий фондларда сақланиб келинаётган ва фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган давом этувчи нашрлардан бу, вақтли матбуот нашрлар фондидир, буларга журналлар ва газеталар киради.

Фондда республика, вилоят, туман газеталари ҳамда республикадаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги вақтли матбуот нашрлари рус ўзбек тилларида, Россияда чоп этилган журнал ва газеталар энг кўп миқдорда жамланган ва сақланиб келинмоқда.

Мажбурий нусхалар фонди (китоблар, газеталар, журналлар, карталар, плакатлар) 

Мажбурий нусха фонди – кутубхонанинг ихтисослаштирилган алоҳида фонди бўлиб, бу ерга республика миқёсида чоп этилаётган барча ахборот-ресурслари ва матбуот нашрларининг мажбурий нусхаси келиб тушади. Мажбурий нусхани олиш мамлакатдаги кутубхоналар фондини тўлдиришнинг алоҳида усулидир. Миллатимизнинг матбуот бойлиги бўлган ахборот-кутубхона фонди миллий маданий қадриятлар ҳисобланади ва моддий маданий мерос  сифатида сақланади.

Нота ва мусиқа нашрлари, грампластинкалар фонди.

Нота нашрлари фонди 72 мингдан ортиқ нусхада мусиқа-нота нашрлари, ўзбек мумтоз ва жаҳон мусиқасининг 12 мингдан зиёд грамёзувларидан иборат. Бу республикадага ноталар ва овоз ёзувларини ўз ичига олган энг йирик коллекциялардан бири ҳисобланади. Фондда ўзбек халқ мусиқаси  ҳамда  XIX асрдан бошлаб жаҳон мусиқаси санъатида пайдо бўлган энг муҳим асарлар ўз аксини топган.

Депозитар фонд (китоблар журналлар)

Депозит фонд- унинг жавонларидан 260 мингдан ортиқ нашр жой олган. Бу ерга жамланган китоб ва рисолалар, журналлар фонд ташкил этилгандан бошлаб унга келиб тушган илк нашрлар коллекцияси ҳақида тўла тасаввур беради. Булар XVI-XIX асрларга оид нашрлар бўлиб, уларнинг орасида мазмуни ва тўлиқлиги жиҳатидан вақтли матбуот нашрлари ноёбдир. Улар кўпроқ ҳарбий, тарихий, жуғрофий ва филологик мазмундаги рус ва ғарбий европа тилларида чоп қилинган нашрлардир.

Хизматнинг асосий вазифалари - ахборот кутубхона фондларини тўплаш, техник ишов бериш, белгиланган тартибда жойлаштириш, фойдаланувчи буюртмасига мувофиқ хизмат кўрсатиш, фондларни умумий ва физик ҳолатини назорат қилиш, қабул қилинган давлат стандартлари ва меъѐрларга мувофиқ фондлардаги адабиѐтларни сақлаш учун белгиланган ҳаво ҳарорати нормаларини назорат қилиш, даврий ҳамда вақтли нашрларни узоқ вақт сақланишини таъминлаш мақсадида уларни муқовалашга бериш, адабиётларни ташқи ва ички варақларини шикастланганлигини доимий назорат қилиш ва таъмирлашга тайѐрлаш, узоқ вақт сақлашга мўлжалланган ахборот-кутубхона ресурсларини электрон нусхаларини яратиш (рақамлаштириш) мақсадида сканерлаш учун рақамлаштириш хизматига режа, ва сўровлар  асосида тақдим этиш, Республика ахборот-кутубхона муассасаларига ахборот-кутубхона фондларини сақлаш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича методик ѐрдам кўрсатиш.

Адабиётлар стационар ва мобил стеллажларда сақланади.

Стационар стеллаж – бу кутубхона муассасалари учун мўлжалланган оралиқ масофаси 75 см га тенг бўлган харакатланмайдиган очиқ қурилма.

Мобил стеллаж - бу кутубхона муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, оралиқ масофаси 75 см га тенг, йиғиладиган, рельсда харакатланувчи ёпиқ қурилма.

Унинг стационар стеллажларида турли мавзудаги китоблар, альбомлар, авторефератлар сақланса, мобил стеллажларида эса газета ва журналларнинг муқоваланган йиллик тўпламлари, шунингдек ноталар, граммпластинкалар, географик ҳариталар сақланади.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ