Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати


  Заитова Наргиза Сабировна
  Тел: (998971) 232-83-94
  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
   E-mail: info@natlib.uz 

  Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати низоми (.pdf 180 KB)

 

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати кутубхона таркибида 1917 йилдан шаклланган бўлиб, унинг фондида йигирма бир мингдан ортиқ ноёб адабиётлар сақланмоқда. 
Хизматнинг асосий вазифаси мамлакатимиз олим ва мутафаккирлари томонидан ўтмишда яратилган ноёб қўлёзма, тошбосма ва нодир китобларни, эллик йил муқаддам чоп этилган газета, журнал, албом ва бошқа ноёб нашрларни аниқлаш ва уларни ўз фондига қабул қилиш, уларни авайлаб асраш, мутахассис фойдаланувчиларга етказишдан иборат.
Хизматнинг вазифалари:
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ва нодир нашрлар ҳамда қўлёзмаларни “Нодир” ўқув залида китобхонларга бериш, фондда сақланаётган босма ва қўлёзма материаллар билан боғлиқ масалалар бўйича ёзма ва оғзаки библиографик маълумотномаларни бажариш ва маслаҳатлар бериш;
Фонд асосида кўргазмали иш, китобхонларни қўлёзма ва босма материаллар билан таништириш мақсадида суҳбатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Қўлёзмаларни, нодир ва ўта ноёб матбуот асарларини, биринчи навбатда, буюк илмий ва маданий аҳамиятга эга Ўзбекистоннинг миллий матбуот нашрларини йиғиш, тўплаш, ҳисобга олиш ва илмий ишлов бериш. Ўлкашунослик адабиётларини очиб берувчи библиографик ишларни тайёрлаш;
Тарихий ва маданий ёдгорликлар, миллий ҳужжатли бойликлар ҳисобланган ўта ноёб коллекцияларнинг ҳолатини текшириш, тавсифлаш;
Миллий кутубхонада сақланаётган ва Республиканинг тарихий ва маданий ёдгорлиги ҳисобланган ҳужжатларга миллий электрон каталог ва тўлиқ электрон матнлар базасини яратиш (nodir.natlib.uz)
Китоб тарихи, фондни шакллантириш, ўта нодир нашрлар ва қўлёзмаларни ўрганиш ва тавсифлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боориш;
Ўта ноёб коллекцияларни сақлаш ва консервасиялашни таъминлаш.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ