Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати

  Рахимова Шоира Мирхабибуллаевна

  Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати раҳбари
  Тел: (998971) 232-83-94  Фах: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, ул. Навоий 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати низоми (.pdf 252 KB)

 

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Миллий библиография бўлими 1965 йил 25 майда ташкил топган. 1982 йилгача маълумот-библиография бўлими ва миллий библиография функцияларини бажарган. 1982 йили маълумот-ахборот бўлими ташкил этилгандан кейин, Миллий библиография бўлими ўлкашунослик библиография ишлари билан шуғулланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси-­­­­­­ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 20 мартдаги ПҚ-1729-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4  апрелдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган  Низомга кўра бўлим “Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати” деб юритилади.

Хизматнинг асосий вазифалари:

- Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига мажбурий нусха асосида келиб тушадиган нашрлар асосида давлат библиографик ҳисобини олиб боради;

- Библиографик қўлланмалар тузади ва тақдим қилинадиган библиографик ахборот сифатини ошириб боради;

- Мажбурий нусха нашрларини ҳудудий ҳисобга олиш масалалари бўйича ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорлик қилади;

- Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келиб тушган Ўзбекистонда ва хорижда Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан миллий маълумотлар базасини шакллантириб боради;

-  Китобнинг халқаро стандарт тартиб рақамини (ISBN) ва даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISSN) бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва Ўзбекистон Республикасида чоп этилган нашрларга (ISBN, ISSN)  халқаро стандарт рақамларини беради;

- Фойдаланувчилар, корхона ва ташкилотлар эҳтиёжига кўра ўлкашунослик мавзуларидаги библиографик сўроқларга оғзаки ва ёзма маълумотлар бажаради;

- Республика ахборот-кутубхона муассасаларига библиографик ишларини такомиллаштиришда библиографик, ўлкашунослик, маълумот-библиографик,  методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

- Библиография соҳасида мутахассислар учун семинар, конференциялар ташкил қилади;

Хизматлар:

- Библиографик ва ахборот манбаларидан керакли адабиётларни йиғишда маслаҳатлар бериш;

- Аниқ мавзулар бўйича адабиётлар йиғиб бериш ва фойдаланувчилар талабларига кўра адабиётларнинг библиографик рўйхатини тузиб бериш;

- Фойдаланувчиларга хизмат фондидан ўлкашунослик мавзусидаги адабиётлар билан хизмат кўрсатиш.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ