Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати

   Джураев Хусан Дилшадович 

  Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати раҳбари 
  Тел: (998971) 232-83-94 
  Фах: (998971) 239-16-58 
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати низом (.pdf 256 KB)


Хизматнинг асосий вазифаларига Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фондларни сканерлаш ва рақамлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган соҳавий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб, унда асосий эътибор муалифлик ҳуқуқини таъминлаган ҳолда мавжуд адабиётларни босқичма-босқич электрон кўринишга ўтказишдан иборат.
Сканерлаш ва рақамлаштириш хизмати Германияда ишлаб чиқарилган замонавий 6 турдаги сўнгги профессионал сканерлар билан таъминланган.

Жумладан:
1. ZEUTSCHELOS 14000 AOLS маркали формати А0, ўлчами 84х120 см, газета ва плакатлар учун мўлжаланган сканер. Унинг ёрдамида нодир ва ноёб газета, журнал, чизма ва плакатларни 8-10 сония давомида сканерланаш имкониятига эга. Ушбу сканернинг қулайлиги оёқ ёрдамида яьни махсус педаль ёрдамида сканерлаш имкониятига эга. Унинг нурлари сканерлаш жараёнида инсон саломатлигига зарар этказмайди. Бу сканер орқали нашрни электрон кўринишга ўтказишда унинг йўриқномасига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда нашрни электрон кўринишга ўтказишда сканернинг махсус педальлари орқали сканернинг ойнаси кўтарилади ва педаль ёрдамида ёпилади. Сўнг нашрни электрон кўринишда яъни қайси форматда (PDF, JPEG, TIFF) белгилаб олинади ва сканернинг махсус дастури орқали амалга оширилади.

 
2.XINO SCAN S700 маркали формати А3, ўлчами 30х42 см, икки томонлама нусха кўчирувчи рангли сканер. Мазкур сканер ҳар хил турдаги А3 форматдаги ҳужжат, ҳисобот, каталог карточкаларни 1-1,5 сония вақт давомида тезкор сканерлаш имкониятига эга. Бу сканерда асосан ҳар хил ҳисоботлар, ҳужжатлар, журналлар, адабиётлар ва католог карточкалар электрон кўринишга ўтказилади. Бу сканер орқали нашрни электрон кўринишга ўтказишда унинг йўриқномасига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда электрон кўринишга ўтказиладиган нашр сканернинг махсус жойига қўйилади ва сканернинг махсус дастури орқали керакли амаллар бажарилади.  
 
3. ZEUTSCHEL OS 12000 AOLS маркали формати А1, ўлчами 60х84 см, газета, журнал, фотоалъбомлар учун мўлжаланган сканер. Бу сканер А1 форматдаги газета, журнал, фотоалъбомларни 6-8 сония вақт давомида сканерлайди. Бу сканер орқали нашрни электрон кўринишга ўтказишда унинг йўриқномасига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда нашрни электрон кўринишга ўтказишда сканернинг махсус педальлари орқали сканернинг ойнаси кўтарилади ва педаль ёрдамида ёпилади. Сўнг нашрни электрон кўринишда яъни қайси форматда (PDF, JPEG, TIFF) белгилаб олинади ва сканернинг махсус дастури орқали амалга оширилади. 
 
4.MICROFORM S 395 маркали формати А3 гача бўлган, ўлчами 30х42 см, икки томонлама нусха кўчирувчи сканер. Нашрларни рангли ва оқ-қора тасвирда 1-3 сония вақт давомида тезкор сканерлаш имкониятига эга. Бу сканерда асосан ҳар хил адабиётлар, журналлар, авторефератлар, дитсертатсиялар электрон кўринишга ўтказилади. Бу сканер орқали нашрни электрон кўринишга ўтказишда унинг йўриқномасига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда электрон кўринишга ўтказиладиган нашр сканернинг махсус жойига қўйилади ва сканернинг махсус дастури орқали керакли амаллар бажарилади. 
 
5.Robotic Book Scanner маркали формати А3, ўлчами 30х42 см китоб ўқувчи робот сканер. Унинг ёрдамида китобнинг ҳар бир саҳифасини ўртача 10-15 сония вақт давомида сканерлаш имконияти мавжуд бўлиб, сканернинг қулайлиги нодир ва ноёб китобларни асл ҳолатини сақлаган ҳолда сифатли сканерлаш имкониятига эга. Ушбу робот сканерда 3 та функтсия мавжуд бўлиб, қўл ёрдамида, ярим автомат ва автомат ёрдамида китобни сканерлаш имкониятига эга. Бу сканер орқали нашрни электрон кўринишга ўтказишда унинг йўриқномасига амал қилган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда электрон кўринишга ўтказиладиган нашр сканернинг махсус жойига қўйилади ва сканернинг махсус дастури орқали керакли амаллар бажарилади. 
 
6. MEKEL M 200 VIEWSCAN маркали фотоплёнка ва флишкардларни электрон кўринишга ўтказадиган сканер. Ушбу сканер 1 та плёнкани 1-2 сония вақт давомида сканерлаш имкониятига эга бўлиб, плёнкаларни сканерлаш жараёнида ҳар хил форматлардан (PDF, BMP, JPEG, TIFF) фойдаланиш имконига эга. 
 
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мавжуд бўлган юқори самарадорликка эга бўлган, замонавий техник воситалар нашрларни турли форматдан (PDF, JPEG, TIFF, RTF, EPUB, DOC, BMP) электрон кўринишга ўтказиш, ўтказилган нашрларга махсус Acrobat® 7.0 Professional, Acrobat® 7.0 Elements, ABBYY Fine reader, Scan Tailor дастурлари орқали ишлов бериш, материалларни махсус дастурлар орқали муҳофазалаш ҳамда электрон кўринишдаги нашрларни рақамлаштириш ва автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими (ААКТ) дастурига сифатли юклаш имконини беради.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ