Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш хизмати


  Усмоналиев Дилшод Дилмурадович

  Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш
  хизмати раҳбар
  Тел: (998971) 232-83-94 Факс: (998971) 239-16-58
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1.
  E-mail: d.usmanaliev@natlib.uz

 
 
Хизматнинг асосий вазифаларига кутубхонанинг автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизимларини режалаштириш, лойиҳалаштириш ва ишга лаёқатли ҳолатда сақлаш киради.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий ахборот-кутубхона фондларига уланиш хизмати интегратсиялашган, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимини қўллаб ривожлантиради, Миллий электрон каталогини шакллантириш ва ундан фойдаланиш методлари ва воситаларини тадқиққилиш, электрон каталог ва электрон маълумотлар базасини яратиш, Миллий кутубхонанинг веб-сайти, унинг дизайни ва ичидаги материалларни доимо такомиллаштириб бориш ва юқори даражада сақлаш, маҳаллий тармоғини қўллаб-қувватлаш бўйича ва хорижий кутубхона ресурсларига уланишни фаоллаштириш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб боради.

- Кутубхонани автоматлаштиришнинг энг муҳим йўналишларига кўра функсионал ва техник талабларни тайёрлаш;

- Кутубхона ходимларини ахборот-коммуникация техника воситалари билан ишлаш асосларини ўргатиш, маслаҳатлар ўтказиш. Фойдаланувчиларга кутубхонанинг ахборот тармоғидан маслаҳатлар бериш. 

- Кутубхонада автоматлаштирилган ахборот кутубхоначилик тизимини жорий қилиш бўйича мувофиқлаштириш ишлари;

- Кутубхона хизмат бўлинмалари ишини автоматлаштирилган режимдаги технологик жараёнлар схемасини (кутубхоначилик технологиялари хизмати билан ҳамкорликда) ишлаб чиқиш. Кутубхонанинг бошқа технологик участкаларига автомалаштириш дастурини ёзиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш;

- Намунавий дастурий таъминотни ўрнатиш.

- МК WWW серверини яратиш, уни ўз вақтида ахборотлар билан тўлдиришни назорат қилиш, HTML саҳифасини яратиш, МК маълумотлар базаси ва бошқа турдаги ахборот массивларидан фойдаланишни таъминлаш.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ