Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати

              

  Закиров Раҳим Турсунбаевич

  Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш 
  хизмати в.в. б. раҳбар 
  Тел: (998971) 232-83-94; Фах: (998971) 239-16-58  
  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1
  E-mail: info@natlib.uz

  Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати низом (.pdf 172 KB)

 

Хизматнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларга Кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди ахборот-кутубхона ресурсларининг маълум қисм (15%)ни масофадан туриб электрон почта орқали етказиб бериш. 

Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати анъанавий ҳамда масофадан туриб Миллий кутубхона ходимларига, республиканинг барча ахборот-кутубхоналари, юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар, профессор-докторлар, академикларга шунингдек, чет эл фуқаролари ва хорижий корхона ходимларига хизмат кўрсатади.


Анъанавий хизмат кўрсатишда фойдаланувчи маълумотдан вақтинча фойдаланиш учун электрон ёки анъанавий тарзда буюртма бериши мумкин.

Масофадан хизмат кўрсатишда буюртмалар электрон шаклда қабул қилинади, тайёрланади ҳамда сифатли ва тезкорлик билан фойдаланувчига юборилади.
Маълумотлар асл нусхада, кўчирма нусха ёки электрон кўринишда тақдим этилиши мумкин.
Кутубхоналараро хизмат кўрсатишнинг янги шакли – электрон ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати бўлиб, ушбу хизмат туридан фойдаланиш буюртмалар бажариш муддатини сезиларли даражада қисқартиради.
Электрон ресурсларни масофага етказиб бериш хизмати – пуллик хизмат кўрсатиш тури бўлиб, фойдаланувчига (юридик ва жисмоний шахсларга) кутубхона фондидаги нашрларнинг электрон нусхасини қўлга киритишга имкон яратади.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ