Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Кутубхона таркибий бўлинмалари

Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш хизмати

 

  Ким Марина Николаевна

  Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш хизмат раҳбари

  Тел: (998971) 232-83-90 

  Фах: (998971) 239-16-58 

  Тошкент, 100017, Навоий кўчаси, 1 

  E-mail:info@natlib.uz

  Фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш хизмат низоми (.pdf 244 KB) 

 

       Хизматнинг асосий вазифаси – фойдаланувчиларни рўйхатга олишни таъминлаш.

Кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминловчи электрон китобхон билети (ID карта)  Кутубхонанинг пуллик хизматлар прейскурантига мувофиқ, 3 йил муддатга берилади.

       Кутубхонага аъзо бўлиш учун фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт, ҳарбийлик гувоҳномаси, (хужжатнинг нусхаси, хайдовчилик гувоҳномаси, иш жойидан гувоҳнома бундан мустасно) 14 дан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан ота ёки онасининг паспорти,ўқиш жойидан маълумотнома керак бўлади. ID карта фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.
       Аъзо бўлиш учун зарур бўлган ҳужжат тақдим этилганидан ва ID карта учун (рангли тасвир- 9000 сўм, оқ-қора тасвир 5000 сўм, қоғоз кўринишида 4000 сўм) бадал пули тўланганидан сўнг рўйхатга олиш хизматининг мутахассислари фойдаланувчини суратга туширади ва 5 дақиқада ID карта тайёрлаб беради.

      Электрон китобхон билети (ID)га ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги имтиёзлар назарда тутилган:

имкониятлари чекланган шахслар (1 ва 2-гуруҳ ногиронлари) тегишли ҳужжатни тақдим этганлари тақдирда электрон  китобхон билети (ID)ни бепул оладилар.

       ID карта топшириш чоғида фойдаланувчига бирламчи маслаҳат берилади.
Фойдаланувчилар тоифаларига қараб китоб бериш кафедраларига бириктирилади.

Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш хизмати
Душанба-жума: 9.00-19.00 Шанба-якшанба: 9.00-16.00

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ