Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Алишер Навоий” адабий мерослар зали

«Алишер Навоий» зали кутубхонанинг янги зали ҳисобланади. Ушбу зал  24 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 таси компютерлаштирилган. Зал кенг қамровли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Адабий мерослар залида Алишер Навоий китобларининг тўлиқ электрон нусхаси, унинг ҳаёти ва ижодига оид адабиётлар ҳамда мумтоз адабиётимиз намоёндаларининг асарлари ўрин олган. Шунингдек, республикамизда чоп этилган вақтли матбуот нашрлари билан бойитиб борилади. «Алишер Навоий» залида турли тадбирлар: давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, баҳс-мунозара ва адабий учрашувлар ўтказиб борилади.

АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Exsel, электрон каталог,  Интернет ва бошқ.);
- Lex.uz қонун хужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш.

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси,1
Зал 2-қаватда  жойлашган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ