Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Интернет ва медиа маркази”

Интернет ва Медиа маркази барча тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Залда фойдаланувчилар учун 36 иш жойи мавжуд бўлиб, шундан 22 таси компютерлар билан жиҳозланган. Шунингдек, фойдаланувчилар шахсий компютерларидан фойдаланишлари учун қўшимча иш жойлари ҳам ажратилган. Кутубхона компютерлари ёки шахсий компютерлари орқали Интернет тармоғига уланиш мумкин. Медиа маркази залида очиқ фондда кутубхона электрон ресурслари, CD ва DVD шаклидаги ресурслар ва компютер технологияси бўйича адабиётлар жамланган. Имконияти чекланган фойдаланувчилар учун МР3 форматдаги аудио  китоблар ҳам мавжуд. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида электрон дарсликлар ва видеолавҳалар ҳам фойдаланувчига тақдим қилинади.
АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- электрон ҳужжатлар;
-аудио китоблар, электрон дарсликлар;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар.);  
- Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базаси-дан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
    
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- нусха кўчириш;  
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.
ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш. 100017, Навоий кўчаси,1
Зал 3-қаватда жойлашган

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ