Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Адолат” юридик адабиётлар зали

Залда ўзбек ва рус тилларида юридик соҳага оид адабиётлар ҳамда республикамиз ва хорижда нашр қилинган юридик журналлар жамланган. Залда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, мустақил равишда кутубхонанинг электрон каталогини кўриб чиқиши ва буюртмаларни расмийлаштириши, электрон ресурслардан эркин фойдаланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган юридик соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни фойдаланувчиларга тезкор этказиш мақсадида ўқув залида «Меъёрий-ҳуқуқий нашрлар» бурчаги ташкил қилинган бўлиб, фойдаланувчи зарур бўлган ахборотни тарқатма материал сифатида ўзи билан олиб кетиши мумкин.

«Адолат» зали 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 10 таси компютерлаштирилган ва Интернет тармоғига уланган. Залда турли тадбирлар: давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар, турли ўқишлар ташкил қилиш мумкин.
 
АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- китоб кўргазмалари;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш – Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқ.);
- Lex.uz қонун хужжатлари миллий базасидан фойдаланиш.

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- нусха кўчириш;
- сканерлаш;
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси,1
Зал 2-қаватда жойлашган

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ