Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Кашфиёт” илмий зали

«Кашфиёт» илмий зали 50 кишига мўлжалланган бўлиб, ундан 10 таси компютерлар билан таъминланган. Ўқув залидан асосан илмий ходимлар, магистрлар, стажёр-тадқиқотчилар фойдаланади. Залда фойдаланувчилар учун зарур  маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар, луғатлар, очиқ тарзда жойлашган. Кўп сўраладиган газета ва журналлар ҳам фойдаланувчиларга тақдим қилинади. Мавжуд компютерлар Интернет тармоғига уланган. Шунингдек, залда фойдаланувчиларга шахсий компютерлари, планшетлари орқали симсиз Интернетга уланиш имкони яратилган.
«Кашфиёт» илмий залида турли тадбирлар: давра-суҳбати, семинар-тренинг, баҳс-мунозара, танловлар, маҳорат мактаблари ўтказиш мумкин. Тадбирларни муваффақиятли ўтиши учун зал проектор, экран каби техника воситалари билан таъминланган.
 
 
 
АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- китоб кўргазмалари;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Exsel, электрон каталог, Интернет, Зиё нет ва бошқ;
- Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- Маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш
 
 
 
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.
 
 
 

ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума:  9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба:  9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси ,1
Зал 3-қаватда жойлашган

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ