Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Ижод” мусиқий адабиётлар зали

«Ижод» мусиқий адабиётлар зали ихтисослаштирилган заллардан бўлиб, мусиқа санъати  билан  қизиқувчи  фойдаланувчиларга  хизмат кўрсатади.
Залда мусиқий нашрлар: ноталар, грампластинкалар, аудиодисклар билан биргаликда санъатнинг турли жабҳалари: кино,  театр,  балет санъатига, шунингдек, тасвирий санъат ва архитектурага оид  нашрлар ҳам мавжуд.
Залда фойдаланувчиларга ўзларини қизиқтирган нашрларини олиб ўқиш, нусха кўчириш, тинглаш имконияти яратилган. Мусиқий адабиётлар фондида  67 000 нота, 11 000 дан зиёд грампластинкалар мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар улардан нусха кўпайтириш имконига эга.
«Ижод» мусиқий адабиётлар залида кўргазмалар, турли тадбирлар: мусиқий кечалар, мусиқага оид танловлар, адабий кечалар ташкил қилиб борилади.

 
 
АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
 
- босма нусхадаги ҳужжатлар (нота, китоб, журнал, газета);
- аудиовизуал нашрлар (грампластинка, CD ва DVD дисклар);  
- электрон ҳужжатлар;
- китоб кўргазмалари;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Exsel, электрон каталог, Интернет, ZiyoNet ва бошқ.);  
- Lex.uz қонун хужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш.

 
 
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- нусха кўчириш;
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

 
ИШ ВАҚТИ:                                                                                
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий  кўчаси,1
Зал 3-қаватда жойлашган

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ