Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Илм” диссертациялар зали

«Илм» зали кутубхонадаги илм билан шуғулланувчи фойдаланувчиларга: магистр, стажёр-тадқиқотчи, фан номзоди, доктор, профессор ва академикларга хизмат кўрсатади. Мазкур залнинг фонди 13 500 дан ортиқ бўлиб, республикамизда 1991 йилдан кейин фаннинг барча соҳалари бўйича ҳимоя қилинган, Олий Аттестатсия Комиссияси тасдиғидан ўтган номзодлик ва докторлик диссертциялари мавжуд. Шунингдек, диссертациялар залида 54 номдаги илмий ва аниқ фанлар бўйича 46 номдаги Рефератив журналлар ҳам жамланган. Фонддаги диссертациялар қўлёзма ва тўлиқ электрон шаклда.

«Илм» зали Россия давлат кутубхонасининг виртуал зали ҳисобланади. Виртуал залида  Россияда  ҳимоя қилинган 760 минг дан зиёд номзодлик ва докторлик диссертациялари, авторефератлар билан танишиш имконияти мавжуд. Шунингдек, ушбу залда фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган 50 дан ортиқ нашрлар: энциклопедиялар, луғатлар, маълумотномалар очиқ тарзда жойлашган.

АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, электрон каталог  ва бошқалар);  
- Lex.uz қонун хужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш.
ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- нусха кўчириш;
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси, 1
Зал 4-қаватда  жойлашган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ