Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Тафаккур” бош ўқиш зали


«Тафаккур» бош ўқиш зали фойдаланувчилар учун хизмат кўрсатиб турган залларнинг энг каттаси ҳисобланади. Залдан бир вақтнинг ўзида 100 киши фойдаланиши мумкин, унинг 20 таси замонавий компютерлар билан жиҳозланган.
«Тафаккур»  залининг ёрдамчи фонди 35 мингга яқин бўлиб, унда фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, энг янги ва долзарб мавзуларга бағишланган ўзбек ва рус тилларидаги адабиётлар жамланган. Шунингдек, республикамиз ва хорижда (Россияда)  чоп этилган вақтли матбуот нашрлари бор.
Ўқув залида маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар (соҳаларга оид), луғатлар очиқ фондда жойлашган.



Залда ҳар бир байрамларга, машҳур шахсларнинг таваллуд топган кунларига бағишланган янги адабиётларнинг кўргазмалари ташкил қилинади. Шунингдек, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун мўлжалланган махсус Брайл ёзувли китоблар  ҳамда компютерлар ҳам мавжуд.


АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- китоб кўргазмалари;
-компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар);  
- Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш.



ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- сканерлаш;
- файлларни чоп этиш (рангли ва қора-оқ);
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш;
- интернетдан, Wi-Fi дан фойдаланиш.



ИШ ВАҚТИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси, 1
Зал 3-қаватда  жойлашган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ