Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Истиқбол” талаба ва ёшлар зали

Кутубхона фойдаланувчиларининг 80%фоизини ёшлар ташкил қилганлиги учун «Истиқбол» зали талаба ёшларга хизмат кўрсатади. «Истиқбол» ўқув зали 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан 6 таси компютерлаштирилган ва Интернет таpмоғига уланган. 
«Истиқбол»  залида ёрдамчи  фонд очиқ тарзда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Фойдаланувчи ўзини қизиқтирган мавзу бўйича фонддан китобларни мустақил равишда танлаб олиши ва фойдаланиши мумкин. Фонд ўзбек ва рус тилларида фан соҳалари бўйича жойлаштирилган.  Фонднинг очиқ тарзда жойлашиши фойдаланувчи учун жуда қулай ҳисобланади ва янги келган китоблар билан бевосита яқиндан танишиш имконини беради.  Ўқув залига фойдаланувчиларнинг бир кундаги ташрифи ўртача 100-150 кишини ташкил қилади. 

 

 АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар; - китоб кўргазмалари;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet);
- Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш; маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш 

 

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

ИШ ВАҚТИ:Душанба - жума: 9ºº - 20ºº Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси,1 Зал 3-қаватда жойлашган.

Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ