Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Бунёдкор” илмий-техника адабиётлар зали

 

«Бунёдкор» илмий-техника адабиётлар ўқув зали фонди меъёрий-техник ҳужжатлар ва саноат каталогларининг 525 000 нусха жамланмасидан иборат. Маълумотнома-ахборот хизмати кўрсатиш корхоналар ва ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда якка тартибдаги фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича «сўров-жавоб» тарзида олиб борилади. Фойдаланувчиларни қизиқтирадиган мавзуларда тушунчаларнинг моҳиятини очиб берадиган ва ҳужжатларнинг талаб қилинадиган тоифалари ҳақида кўрсатма берадиган мавзули матнларни тайёрлайди.

Ўқув залида кўргазмалар ташкил этилади. Ушбу кўргазмалар ахборот бериш (янги тушган ҳужжатлар кўргазмаси) ёки стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат бўйича муҳим муаммоларга бағишланади (мавзули). Залдан асосан ОАЖ - очиқ актсиядорлик жамиятлари, МЧЖ - масъулияти чекланган жамиятлар, ИИЧБ - илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари вакиллари кенг фойдаланади.

ФОНДДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ҚУЙИДАГИ ТОИФАЛАРГА ЭГА: 

- давлатлараро стандартлар (ГОСТ);
- Ўзбекистон давлат стандартлари (ЎзДСт);
- Ўзбекистон раҳбар ҳужжатлари (ЎзРҲ);
- ИСО, МЕК халқаро стандартлари; 
- халқаро стандартлар сифатида жорий этилган СЕВ стандартлари;
- тармоқ стандартлари (ТСт) ва техник шартлар (ТШ);
- иттифоқдош республикалар стандартлари (1991 йилгача);
- қурилиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар (КМК, ШНК);

ҲУЖЖАТЛАР АХБОРОТНИНГ ТУРЛИ МАНБАЛАРИДА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:

- қоғозда (ЎзДСт, ГОСТ ва бошқалар);
- микроплёнкада (ТСт, ТШ);
- микрофишларда (ПК).

ИШ ВАҚТИ:

Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017,
Навоий кўчаси,1
Зал 4-қаватда жойлашган

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ