Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Ўзбекистон” миллий адабиётлар зали

 

«Ўзбекистон» ўқув зали кенг қамровли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Залдан бир вақтнинг ўзида 62 киши фойдаланиши мумкин бўлиб, 13 таси замонавий компютерлар билан жиҳозланган. «Ўзбекистон» ўқув залида ўзбек ва рус тилларидаги мамлакатимиз тарихи ва ўзбек миллий адабиётини акс эттирувчи нашрлар ҳамда фолклор, тилшунослик ва адабиётшуносликка оид адабиётлар жамланган. Фойдаланувчилар очиқ фонддан мустақил равишда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, залда Миллий кутубхонада тайёрланган ва нашр этилган ўлкашунослик қўлланмалари, ўзбек ва рус тилларидаги вақтли матбуот нашрлари, ахборот-кутубхона ва библиографияга оид адабиётлар мавжуд.

«Ўзбекистон» ўқув залида  ўзбек ва рус тилидаги вақтли матбуот нашрлари ҳамда имконияти чекланган фойдаланувчилар учун Брайл ёзувидаги  китоблар мавжуд. «Ўзбекистон» зали мутахассислари янги ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган вақтли матбуот нашрларининг электрон базасидан Ўзбекистон Республикаси ўлкашунослигига оид маълумотларни тақдим қилишади.

АНЪАНАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- босма нусхадаги ҳужжатлар (китоб, журнал, газета);
- электрон ҳужжатлар;
- китоб кўргазмалари;
- компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, электрон каталог, Интернет, ZiyoNet ва бошқалар);
- Lex.UZ қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
- имконияти чекланганлар учун махсус компютерлардан фойдаланиш;
- маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш.

ҚЎШИМЧА ХИЗМАТ ТУРЛАРИ:
- нусха кўчириш;
- файлларни чоп этиш;
- электрон маълумотни СД, флешкага кўчириш.

ИШ ТАРТИБИ:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба: 9ºº - 17ºº
Тошкент ш, 100017, Навоий кўчаси, 1
Зал 2-қаватда жойлашган

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ