Бош саҳифа > КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ > Асосий ва қўшимча хизматлар

Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш тартиби

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш тартибини такомиллаштирди ва юридик шахсларга ўз ходимларини Миллий кутубхонага аъзо қилдирганда ID-картларни масофадан олиш имкониятини яратди.
Кутубхонага аъзо қилишда белгиланган классификацияга биноан
ID-картларга тартиб рақамлари ва ҳарфли белгилар берилади.
Масалан: ААА 130000. ААА шифри – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: 1) А-Тошкент 2) А-туман 3) А-кутубхонани билдиради.

ID карт нархи:

- 4000 сўм (қоғоз);
- 5000 сўм (оқ қора пластик карта);
- 9000 сўм (рангли пластик карта).
Тўлов пластик карта ва пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.

АЪЗО БЎЛИШ ТУРЛАРИ:

1. Кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини пуллик хизматлар прейскурантига мувофиқ 3 йил муддатга бериладиган китобхоннинг электрон билети (ID-карта) таъминлайди. ID-карта фойдаланиш муддати тугаганидан кейин, фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтиши шарт. Фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтиш учун  тўлов квитанцияси, шахсини тасдиқловчи  ҳужжат:  паспорт,  доимий турар жойи маълумоти, ҳарбий билет ва муддати ўтган ID-картани тақдим этиши лозим.

2. Электрон почтага ҳужжатларни юбориш орқали аъзо бўлиш учун қуйида кўрсатилган жадвални юклаб олиб, тўлдириб, info@natlib.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

юклаб олиш (.pdf 103 kb) жадвал лотин алифбосида тўлдириш лозим

3. Онлайн аъзо бўлиш учун ibs.natlib.uz сайтида рўйхатдан ўтиш зарур.
Сайтда рўйхатдан ўтиш Сизга электрон китобхонлик билетини олиш ва кутубхонанинг электрон каталогидан қидирувни амалга ошириш имконини беради.
Сизга нашрнинг қоғоз шакли, кутубхонанинг ўқиш залларидан, электрон манбаларидан фойдаланиш, лицензияланган маълумотлар базалари ва улардаги нашрларнинг электрон шакллари керак бўлса, ундай ҳолатда Сиз фойдаланувчи сифатида кутубхонага келиб рўйхатдан ўтиб, пластик ID-картни олишингиз шарт.

4. Фойдаланувчиларни ягона рўйхатга олиш тизимида аъзо бўлиш.
Вилоятлардаги фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ҳуқуқига эга минтақавий маъмурларнинг рўйхатдан ўтиши
Кутубхонага аъзо қилишда белгиланган классификацияга биноан
ID-картларга тартиб рақамлари ва ҳарфли белгилар берилади.
Масалан: ВАА 7777 . ВАА шифри – Турон АРМ: 1) В-Тош.вилояти 2) А-шаҳар 3) А (B,D,E,F…)- кутубхона
 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ