Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Нодир” ноёб манбалар зали

«Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар» хизмати кутубхона таркибида 1917 йилдан шаклланган бўлиб, унинг фондида 28 мингдан ортиқ ноёб адабиётлар сақланмоқда. XVI-XIX асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда битилган қўлёзма ва тошбосма асарлар, XV-XVIII асрларда Ғарбий Эвропада чоп этилган китоблар кутубхонанинг нодир ёдгорликларидан саналади.

Кутубхонанинг нодир нашрлар коллектсиясидан Марказий Осиё ва унга чегарадош Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданиятига оид «Туркистон тўплами» («Туркестанский сборник») алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тўпламдан ХIХ асрнинг 70 йилларидан 1917 йилгача бўлган тарих, этнография, иқтисод, наботот ва ҳайвонот, археология, геология, Марказий Осиё халқларининг турмуш тарзи ва маданиятига оид алоҳида китоблар, газета ва журнал қирқимлари жой олган бўлиб, у жами 594 жилддан иборат. 10 жилдлик (тўрт қисмдан иборат) «Туркистон албоми» («Туркестанский альбом»)да ўлкада яшаган халқларнинг ҳаёти ва турмушига оид 1300 дан ортиқ нодир фотосуратлар бор. Туркистондаги илк даврий матбуот 1870 йил 28 апрел (10 май)дан 1917 йил 15 декабргача босилган «Туркестанские ведомости», «Туркистон вилоятининг газети” ва бошқалар.

ХИЗМАТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:
- фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ва нодир нашрлар ҳамда қўлёзмаларни “Нодир” ўқув залида китобхонларга бериш, фондда сақланаётган босма ва қўлёзма материаллар билан боғлиқ масалалар бўйича ёзма ва оғзаки библиографик маълумотномаларни бажариш ва маслаҳатлар бериш;
- фонд асосида кўргазмали иш, китобхонларни қўлёзма ва босма материаллар билан таништириш мақсадида суҳбатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- қўлёзмаларни, нодир ва ўта ноёб матбуот асарларини, биринчи навбатда, буюк илмий ва маданий аҳамиятга эга Ўзбекистоннинг миллий матбуот нашрларини йиғиш, тўплаш, ҳисобга олиш ва илмий ишлов бериш;
- ўлкашунослик адабиётларини очиб берувчи библиографик ишларни тайёрлаш;
- миллий кутубхонада сақланаётган ва республиканинг тарихий ва маданий ёдгорлиги ҳисобланган ҳужжатларга миллий электрон каталог ва тўлиқ электрон матнлар базасини яратиш: nodir.natlib.uz;
- мамлакатимиз олим ва мутафаккирлари томонидан ўтмишда яратилган ноёб қўлёзма, тошбосма ва нодир китобларни, эллик йил муқаддам чоп этилган газета, журнал, албом ва бошқа ноёб нашрларни аниқлаш ва уларни ўз фондига қабул қилиш, уларни авайлаб асраш, мутахассис фойдаланувчиларга этказишдан иборат.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ