Бош саҳифа > КУТУБХОНА ҲАҚИДА > Ўқув заллар

“Жаҳон” хорижий адабиёт зали

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кутубхона очилган кундан то бугунги кунгача шаклланиб келган бой хорижий адабиётларга эга. Ушбу адабиётлар кутубхонанинг 4 қаватида жойлашган “Жаҳон”  ўқув залида фойдаланиш учун тақдим этилади. Адабиётларнинг 60% ини инглиз, 30% ини бошқа эвропа тиллари ва 10% ини шарқ, австроосиё, африка ва бошқа тиллардаги ҳужжатлар ташкил этади.

50 ўринга мўлжалланган “Жаҳон” ўқув зали энг қимматли ва фойдаланувчилар томонидан энг кўп сўраладиган нашрлар, жумладан, энциклопедиялар, луғатлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, бадиий адабиёт ва ўлкашунослик бўйича нашрлардан очиқ фойдаланишни ташкил этган.
Барча компьютерларнинг ишчи столида “Зарубежные электронные ресурсы” номли папка жойлашган.  Хорижий электрон ресурслардан сизни қизиқтирган мавзулар бўйича ҳамда электрон илмий нашрлардан қулайлик билан фойдаланишингиз мумкин.

БИЗНИНГ РЕСУРСЛАР:
• 375 000 нашр, дунёнинг 75 тилида;
• TOEFL, IELTS, GRE, GMAT, SAT, LSAT, MCAT, ACT, CUTTING EDGE ва бошқалар;
• Cамбридге Жоурналс, Cambridge Journals, East View, EBSCO HOST, eLibrary, DOAB (Directory of Open Access Books),  Institute of Physics,  iqeib.ru,  J-STOR, Library Pressdisplay, OECD iLibrary, PtroQuest, Royal Society Publishing, Arxiv.org, BioMed Central, DOAJ, Science Books Online Онлине ва бошқа хорижий электрон ресурслар;

ХИЗМАТЛАР:
• адабиётлар саралаб бериш хизмати;
• нусха кўчириш хизмати;
• тасвирларни сканерлаш;
• матнни чоп этиш;
• маълумотларни флешкага ва дискка ёзиш;
• ҳорижий электрон маълумот базасидан ахборот бериш.
Иш тартиби:
Душанба - жума: 9ºº - 20ºº
Шанба - якшанба: 9ºº - 17ºº

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ