Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“Central Asia – 2019”: “Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференция

2019 йил 24-26 апрель                                 Урганч ш.

Конференциянинг мақсади - фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, олий таълим муассасалари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

Контингент: ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар, нашриётлар, архивлар, музейлар раҳбарлари ва мутахассислари, олимлар, таълим муассасалари ўқитувчилари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари.

Конференциянинг асосий ташкилотчилари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси;

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;

Касб-ҳунар таълими маркази;

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ахборот кўмаги: Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, www.natlib.uz веб-сайти, “INFOLIB” ахборот-кутубхона хабарномаси

Конференцияни ўтказишдан мақсад:     

  • ахборот технологиялари асрида таълим беришнинг илғор усуллари ва воситалари орқали ёшларнинг мутолаа маданиятини ошириш;
  • электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, кутубхона тизимларини яратиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, музейларда улардан фойдаланиш муаммолари бўйича самарали тажриба алмашишга кўмаклашиш.
  • ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитларида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини ривожлантиришга кўмак бериш.
  • ахборот-кутубхона (аввало, электрон) ресурслардан биргаликда фойдаланувчи ижодий бирлашмалар/консорсиумлар яратишга, ахборот-кутубхоначилик ишида янги ахборот технологияларини ўргатиш бўйича ўқув марказларини ташкил қилиш ва уларнинг ишини йўлга қўйишга кўмаклашиш.
  • кутубхоначилик ва таълим муассасаларининг Интернет, электрон маълумотлар базалари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларга эркин киришни таъминлаш ҳамда уларни мазмунан бойитишга қаратилган ҳаракатларни фаоллаштириш.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тиллари

Конференцияда “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мақолалар тўплами чоп этилади.

Конференция натижалари бўйича якуний ҳужжатда ўз аксини топиши режалаштирилаётган тавсиялар берилади.

 

Барча саволлар бўйича конференциянинг ташкилий

қўмитасига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

100017, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Илмий-методик ва тадқиқот хизмати

Факс: +99871 239-16-58 Телефон: +99871 239-41-18, +99871 232-83-90

E-mail: conf2019@natlib.uz Интернет-сайт: www.natlib.uz

 

ДАСТУР

Конференция мақолалари тўплами (.pdf 2810 kb)

Якуний ҳужжат (.pdf 282 kb)

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ