Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Муҳим ва унутилмас саналар тақвими

Ҳурматли дўстлар, азиз касбдошлар!

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон  Миллий кутубхонаси Сизларни чин дилдан Янги 2019 йил билан муборакбод этади! Барчангизга  кириб келаётган йилда бахт, қувонч, омад ёр бўлсин ва барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқсин! Янги йилнинг ҳар бир куни сизларга тетиклик, ғайрат ва яхши кайфият, ҳар бир дақиқаси эса унутилмас, завқли дамларни инъом этсин!

Азиз касбдошлар, мамлакатимизда китобхонликни тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш ва кутубхона соҳасини замонавий даражага кўтаришда барчангизнинг хизматингиз беқиёсдир. Сизларга зиё таратишдек олижаноб ишингизда юксак камолот ва касбий маҳорат тилаймиз. Янги 2019 йилда маърифат ва маънавият ўчоғи ҳисобланмиш кутубхоналар фондлари янада бойиб, китобхонлар сони кўпайишини, сизларга эса уларга хизмат қилишда куч-қувват ва кўтаринки руҳ тилаймиз. Янги 2019 йилда кутубхонангиз ўз олдига қўйган барча режаларининг амалга ошишини, мураккаб муаммолар ўз ечимини топишини ва ҳар бир меҳнат куни мароқли ўтишини тилаймиз! Барчамизни бирлаштирган “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” лойиҳаси доирасидаги фаолиятимиз хайрли бошланиб, муваффақиятли давом этишини тилаймиз!  

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Барчангизни оилангизга саломатлик, барака, хотиржамлик, бахт, омад ва фаровонлик тилаймиз.

 

Алишер Навоий номидаги

Ўзбекистон  Миллий кутубхонаси жамоаси

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ