Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“INFOLIB  -  2018” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сон Фармони, Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2018 йил 9 апрелда тасдиқланган 1-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бир қатор вазирлик, идоралар ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари “INFOLIB - 2018” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказди.

Ҳафталик республикадаги ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда ахборот олишнинг манбаи, шакл ва методлари ҳамда мавжуд услублар ва имкониятлар асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-ахлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш ҳамда соҳа мутахассислари билан ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашиш майдончаси ҳисобланади.

Ҳафталик ташкилотчилари – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Касб-ҳунар таълими маркази.

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади - ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига интернет орқали хизмат кўрсатиш  имкониятларини кенгайтириш, янги замонавий технологияларидан фойдаланиш каби илмий билимларни оммалаштириш; аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини оширишдан иборат.

 

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

Ахборот-кутубхона мутахассислари учун касбга оид тадбирлар:

“Бетгерхонлик – 2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам” – давра суҳбати.

Давра суҳбати давомида ахборот-кутубхона марказларининг ривожланиш суръати муҳокама қилинди: ахборот-кутубхона фаолияти таҳлили (У.Тешабаева), ҳудудий ахборот-кутубхона марказларининг асосий кўрсаткичлари қиёсий таҳлили (А.Қиличбоев), нашрларнинг мажбурий нусхаларини тақдим этишда муаммо ва ечимлар  (И.Шарапова), ахборот-кутубхона марказининг инновацион фаолияти (Н.Азнабаева), Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш истиқболлари (С.Шаропов), ахборот-кутубхона марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш самарадорлиги (Ш.Бақоева), каталоглаштириш йўналиши ривожланишининг муаммолари ва ечимлари (В.Борисов), ахборот-кутубхона муассасаларида марказлашган комплектлаш тизими (Н.Холдорова), ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик фаолияти (Ш.Рахимова) ҳақида маълумотлар тингланди.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон қарори ижроси бўйича “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида республика семинари;

“Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси –  2018” танловининг республика босқичи;

АҚШ Конгресс кутубхонаси билан биргаликда кутубхона фондларини рақамлаштириш ва сақлаш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида видеоконференция;

Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг библиографик билимини ошириш бўйича  “Библиограф мактаби”нинг назарий ва амалий машғулотлари;

“Каталогизатор мактаби” – Ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштириш ўқув тренинги;

EBSCO Information Service – хорижий электрон базасидан фаол фойдаланган фойдаланувчиларни тақдирлаш маросими;

“Кўҳна Турон 100 ёшда” Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказининг 100 йиллигига бағишланган юбилей тадбири; 

«Библионочь» - назм ва наво кечаси (қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ва қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ижодига бағишланган мусиқий кеча);

Қуйидаги тадбирлар доирасида маърузалар қилинди:

eIFL - очиқ хорижий электрон базалардан фойдаланиш бўйича семинар;

Музей, архив, кутубхоналарда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган “Моддий-маданий мерос объектларининг  ўзаро интеграцияси” мавзуида  давра суҳбати;

Буюк Британияда таълим олиш учун “Chevening” халқаро дастури (Ўзбекистондаги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги элчихонаси ҳамда Буюк Британия кенгаши)

Китоб ва ўқув-методик қўлланмалар тақдимотлари:

Муҳаммаджон Обидовнинг “Журналист суриштируви: тажриба ва таҳлил” – муаллифлик китоб тақдимоти;

“Китоб зиёсидан яралган илм” номли Миллий кутубхонанинг фондларида сақланаётган манбалар асосидаги тадқиқотлар самараси бўлган китоблар тақдимоти.

Ижодий учрашувлар:

Ғафур Ғулом нашриёт матбаа-ижодий уйи ҳамда “Академнашр” карикатура рассомлари билан “Нашриётдан - китобхонгача” номли ижодий учрашув;

«Миллионларни мафтун этган футбол» мавзусида спортчилар билан учрашув;

"Рассом устахонасида" мавзуида рассом Рустам Бозоров билан ижодий учрашув.

Тақдимотлар:

Америка кутубхоналари ҳақида тақдимот;

Expert lawyers муассислигида жорий этилган республикамиздаги онлайн илмий журналлар www.tadqiqot.uz тақдимоти ва халқаро маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларига бағишланган семинар;

Edu Action томонидан халқаро “IELTS” имтиҳони ва унинг имтиёзлари ҳақида маълумотга эга бўл” мавзуида  тақдимот ва викторина;

Хитой тили бўйича HSK халқаро сертификати ва хитой маданияти ҳақида тақдимот (Ўзбекистондаги Хитой Халқ Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда);

Итальян шоири Джакомо Леопарди таваллудининг 200 йиллигига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўриниши.

Маҳорат мактаблари:

Япон тили. Каллиграфия. Япон  анъанавий санъати – “Оригами” (Инсон ресурсларини ривожлантириш ўзбек-япон маркази); 

Санъатшунос Машҳура Халилова билан “Нафис санъат безаги” номли маҳорат дарси;

“Абру баҳор” санъати йўналишида Насиба Сативолдиева томонидан маҳорат дарси;

“Каштачилик” йўналишида Исҳақова Насиба ва Самадова Дилноза томонидан маҳорат дарси;

Миниатюра рассомчилиги ва ёғоч ўймакорлиги йўналишида Баҳодир Йўлдошев, Мирабзал Файзиев томонидан маҳорат дарси;

“Сомон санъати” йўналишида Жасур Жумаев томонидан маҳорат дарси;

“Миллий тақинчоқлар” санъати йўналишида Маъмура Иноятова томонидан маҳорат дарси.

Танловлар: 

“Китобхон она – китобхон бола” рукни остида туркум тадбирлар. Тадбирда “Китобхон она” (“Читающая мама”) клуби аъзолари ҳамда уларнинг жажжи фарзандлари иштирок этадилар;

Мактаб ўқувчилари ўртасида танловлар:

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қиламиз!” мавзусида 7-8 синф мактаб ўқувчилари билан биргаликда география бўйича викторина;

“Газета – тарихнинг муҳрланган онлари” Йил давомида энг кўп ўқилган 5 та номдаги газеталар муҳаррирлари ва фойдаланувчилар билан ижодий мулоқот. Энг кўп ўқиган фойдаланувчини тақдирлаш;

“Билимлар хазинаси калити” - мактаб ўқувчилари ўртасида ўзбек ва рус тилларида квест-ўйин.

Китоб-расмли кўргазмалар:

«Денгиз ва осмон - чексизликнинг икки рамзи» XVIII-XIX асрлардаги денгиз географик ноёб хариталарининг кўргазмаси;

Ўзбекистон ҳудуди акс этган хариталар ва китоблардан ташкил этилган кўргазма.

Параллел тадбирлар (ҳафта давомида ҳар куни)

Кутубхона бўйлаб таништирув экскурсияларини ўтказиш;

Кутубхона фойесида расмлар кўргазмаси (3-қават фойе);

Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш (Акция: ҳар 27 аъзо бўлган фойдаланувчига совға);

Санъатшунос Машҳура Халилова билан “Нафис санъат безаги” номли маҳорат дарси;

Миллий ҳунармандчилик йўналишида: “Абру баҳор”, “Миниатюра рассомчилиги”, “Сомон санъати”, “Ёғоч ўймакорлиги”, “Миллий тақинчоқлар”, “Каштачилик ” йўналишларида қилинган ҳунармандлар ишларидан намуналар кўргазмаси.

"INFOLIB - 2018" ДАСТУРИ (.pdf 10 mb)

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ