Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Муҳим ва унутилмас саналар тақвими

Мустақил Ўзбекистоннинг 2019 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Мустақил Ўзбекистоннинг муҳим ва унутилмас саналари” тақвими ўзбек ва рус тилларида ҳар йили тайёрланиши анъанавий тарзда давом этиб келмоқда.
Ушбу тақвимда асосан ўлкашунослик мазмунидаги маълумотлар киритилган бўлиб, мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий, маданий ҳаётига оид унитилмас саналар ҳамда давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва фан фидойиларининг таваллуд саналари берилган.
Муҳим саналар хронологик тартибда ойлар бўйича, сўнгра 2019 йилда нишонланадиган муҳим саналар ҳамда машҳур шахслар таваллуд саналари ва адабиётлар жойлаштирилган.
Ушбу тақвим кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Январь

1 январь – Янги йил байрами. Янги йилнинг биринчи куни.
1 январь – Инженер-мелиоратор-ўрмоншунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Мухтор Бешчанович Дошчанов(1909 – 1975) таваллудининг 110 йиллиги.
2 январь – Ўзбекистон Республикаси жаҳон метрологоия ташкилотига (ЖМТ) (1993) аъзо бўлган кун.
2 январь – Кинорежиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Латиф Файзиев ( 1929 – 1994) таваллудининг 90 йиллиги.
5 январь – актриса ва хонанда, Ўзбекистон халқ артисти Шаҳодат Раҳимова (1919-1979) таваллудининг 100 йиллиги.
7 январь – Ўзбекистон халқ артисти Тошхон Султонова (1909-1989) таваллудининг 110 йиллиги.
10 январь – Ички Қўшинлар ташкил топган кун (1992).
11 январь – Файласуф олим, Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор Саттор Позилҳақович Турсунмуҳамедов (1929) таваллудининг 90 йиллиги.
11 январь – Ўзбекистон ФА мухбир-аъзоси, археолог, шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Василий Афанасьевич Шишкин (1894-1966) таваллудининг 125 йиллиги.
12 январь – Ўзбекистон ФА академиги, гидрогеолог олим Абдумубди Нуъмонович Султонхўжаев (1929-2013), таваллудининг 90 йиллиги.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни (1993).
14 январь – Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев (1904-1974) таваллудининг 115 йиллиги.
16 январь – ўзбек тилшуноси,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Фаттоҳ Абдуллаев (1914-1985) таваллудининг 105 йиллиги.
16 январь – Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер унверситети ташкил топган кун (2002).
21 январь – кимёгар олим, химия фанлари доктори, профессор Сайфулла Саъдуллаевич Хамраев (1934) таваллудининг 85 йиллиги.
23 январь – Жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили Маҳмудхўжа Беҳбудий (1874 -1919) таваллудининг 145 йиллиги.
23 январь – Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1997) таъсис этилган кун.
23 январь – Миллий гвардия ташкил этилган кун (1992).
24 январь – Ўзбекистон-Евросиё иқтисодий ҳамжамияти (2000 йил 10 октябрда Остона шаҳрида ташкил топган)га аъзо бўлган кун (2006 й.).
24 январь – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил топган кун (аввалги Республика байналмилал маданият маркази 1992).
25 январь – Ўзбекистон Фанлар Академияси аъзоси, файласуф, адабиётшунос, фалсафа фанлар доктори, профессор Воҳид Юлдашевич Зоҳидов (1914-1983) таваллудининг 105 йиллиги.
25 январь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, адиб Ўлмас Умарбеков (1934-1994) таваллудининг 85 йиллиги.
28 январь – Ўзбекистон ҳаво йўллари куни (1992).
29 январь – Адиб Муҳаммадшариф Сўфизода (1880-1937) таваллудининг 145 йиллиги.
30 январь – Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига қабул қилинган кун (1992 й.)
30 январь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938) туғилган кун.
31 январь – Заргарлар касб байрами.

Февраль

1 февраль – Корейс тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган (2001) кун.
5 февраль – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, кимёгар олим, кимё фанлари доктори, профессор Саъдулла Искандарович Искандаров (1939) таваллудининг 80 йиллиги.
6 февраль – Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) таъсис этилган кун.
7 февраль – Тошкент вилоятида Ғазалкент шаҳрига асос солинган куннинг 55 йиллиги (1964).
9 февраль – Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуд топган кун.
10 февраль – Аэрофлот кунининг (1979) 40 йиллиги (Февраль ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).
11 февраль – Ўзбекистон Фанлар Академиями академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган олим, техника фанлар доктори, механик олим Жорулла Файзуллаевич Файзуллаев (1924-1992), таваллудининг 95 йилиги.
13 февраль – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташкил этилган (2001) кун.
14 февраль – Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби моҳир саркарда Мирзо Бобур (1483-1530) таваллуд топган кун.
16 февраль – Ўзбекистон Республикасининг Халқаро Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ХИҲТ)га аъзо (1992) бўлган кун.
17 февраль – Халқаро Қизил хоч қўмитаси ташкил топган кун (1863 й, Женева).
17 февраль – Шоир, таржимон Чустий ( тахаллуси; асл исм – шарифи Хўжаев Набихон) ( 1904 - 1983), таваллудининг 115 йиллиги.
19 февраль – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, кимёгар олим, Карим Содиқович Аҳмедов (1914-2003) таваллудининг 105 йиллиги.
21 февраль – Халқаро она тили куни (ЮНЕСКО).
22 февраль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган олим, матетатик-олим, профессор Жамол Худойбердиевич Каримов (1909-1993) таваллудининг 110 йиллиги.
23 февраль – “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси” тузилган кун (1991).
24 февраль – Ўзбекистон Республикаси халқаро почта иттифоқига аъзо бўлган кун (1994).
24 февраль – М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Универстетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил топган кун (2006).
26 февраль – Ўзбекистон Республикасининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)га аъзо бўлган кун (1992).
26 февраль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро Иқтисодий Алоқалар ташкилоти (ХИА)га аъзо бўлган кун (1992).


Март

1 март – Бутунжаҳон фуқаролар мудофааси куни (Бутунжаҳон фуқаролик мудофааси ташкилотининг 9-сессиясида эълон қилинган. Ўзбекистонда “Бутунжаҳон фуқаролик ҳимояси куни” сифатида нишонланади).
1 март – Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши халқаро кураш куни.
1 март – Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ваколатхонаси очилган кун.
1 март – Шарафиддинов Озод Обидович (1929-2005) адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони таваллудининг 90 йиллиги.
2 март – Мустақил Ўзбекистон Республикасининг БМТга (1992) аъзо бўлган кун.
2 март – Ўзбекистон темир йўллари транспортида юк ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил топган (2001).
2 март – Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ташкил топган кун (1992).
2 март – Ўзбекистонда SIFAT маркази ташкил топган кун (1992).
2 март – Рус маданият марказининг Республикада ташкил этилишининг 25 йиллиги (1994).
4 март – Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари куни (1999).
4 март – Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун (1996).
4 март – «Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилган кун (1993).
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами.
10 март – Ўзбекистоннинг Шимолий атлантика Ҳамдўстлиги Кенгашига аъзо бўлган кун (1992).
14 март – “Ўзбекистон Республикаси Халқ бахшиси” фахрий унвони таъсис этилган кун (2000).
15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.
15 март – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, археолог ва шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Юрий Федорович Буряков (1934-2015) таваллудининг 85 йиллиги.
15 март – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Россия Фаналр Академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф-олим Эркин Юсупов (1929-2003) таваллудининг 90 йиллиги.
15 март – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЛНҚХФА аъзоси, Қишлоқ хўжалиги олими, меҳнат қаҳрамони Назрулла Маннанович Маннанов (1909-1981) таваллудининг 110 йиллиги.
17 март – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташкил этилганлигининг 15 йиллиги (2004).
17 март – Бутунжаҳон денгизлар куни.
18 март – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, кимёгар олим, кимё фанлари доктори, профессор Собир Юнусович Юнусов (1909-1995) таваллудининг 110 йиллиги.
18 март – Ўзбекистон футбол куни.
20 март – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, пулмонолог-олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдулла Мухаррамович Убайдуллаев (1934), таваллудининг 85 йиллиги.
21 март – Наврўз байрами. Умумхалқ байрами куни (1992).
21 март – Халқаро қўғирчоқбозлар куни (2002).
21 март – Халкаро инсонларни ирқий ажратишга карши кураш куни.
22 март – Бутунжаҳон сув (1992) куни.
22 март – Буюк ўзбек астраноми ва математиги, давлат арбоби Мирзо Улуғбек (1394-1449) таваллудининг 620 йиллиги.
23 март – Бутунжаҳон метрология (1950) куни.
24 март – Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни.
24 март – Ўзбекистон Республикасининг Чегара қўшинлари ташкил этилган кун (1992).
27 март – Халқаро театр куни. (1961)
28 март – Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов Россия иқтисодиёт университети филиалининг ташкил топган куни (2001).
29 март – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, турк тилшуноси, филология фанлар доктори Александр Константинович Боровков (1904-1962) таваллудининг 115 йиллиги.
30 март – Халқаро ерни химоя қилиш куни.

Апрель

1 апрель – Халқаро кулги куни.
1 апрель – Бутунжаҳон қушлар куни.
2 апрель – Халқаро болалар китоби куни.
5 апрель – Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи ташкил топган кун (1993).
7 апрель – Геологлар куни (Ҳар йили апрель ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).
7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни.
7 апрель – Тошкент Ислом университети ташкил топган кун (1999).
9 апрель – Соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун.
9 апрель – Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцяси ва Далват Герби (1993) тасдиқланган кун.
10 апрель – Ўзбек адабиётининг йирик номояндаларидан бири Абдулла Қодирий (1894-1938) таваллудининг 125 йиллиги.
12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни (1962).
13 апрель – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган механик, конструктор мухандис, техника фанлар доктори, профессор Георгий Антонович Кошевников (1904-1975) таваллудининг 115 йиллиги.
14 апрель – “Амир Темир ордени билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингин кун (1996).
15 апрель –Ўзбекистон халқ рассоми, график-рассом Искандар Икрамов (1904-1972) таваллудининг 115 йиллиги.
17 апрель – Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари куни.
18 апрель – Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни.
18 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника ходими, гидротехника-мухандиси, Техника фанлари доктори, профессор Степан Титович Алтунин (1904-1959) таваллудининг 115 йиллиги.
20 апрель – Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов ( 1904 – 1963) таваллудининг 110 йиллиги.
20 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, фолклорчи, шоира Алавия Музайяна (1909-1988), таваллудининг 110 йиллиги.
21 апрель – Халқаро илм-фан куни. (Ҳар йили апрель ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).
22 апрель – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, техника фанлари доктори, механик олим, профессор Ёрмуҳаммад Нурупович Мубораков (1944-1999) таваллудининг 75 йиллиги.
22 апрель – Бутунжаҳон Ер куни. (Бу кун ўз ичига атроф- муҳитни, ўз худудининг экологик тозалигини, миллий боғларни ва қўриқхоналарни сақлаш хизматларини олади, 1990).
23 апрель – Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. (ЮНЕСКОнинг 28-конференциясида 1995 йилда эълон қилинган).
23 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти, опера куйчиси Сасон Гаврилович Беньяминов (1929) таваллудининг 90 йиллиги.
24 апрель – Ёшларнинг халқаро бирдамлик куни (1957).
25 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, халқ ёзувчиси, моҳир драматург Ҳамид Ғулом (1919-2005) таваллудининг 100 йиллиги.
25 апрель – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Тўлқин Искандарович Искандаров (1939), таваллудининг 80 йиллиги.
25 апрель – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Ғулом (1919-2005) таваллудининг 100 йиллиги.
26 апрель – Амир Темур ордени таъсис этилган кун (1996).
26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни. (Ўзбекистон БМТ ни муҳофаза қилиши соҳасида еттита йирик халқаро шартномалар ва битимларнинг иштирокчиси бўлган БМТ нинг аъзоси ҳисобланади. (БВВ. – 2004. – 22 апр. – Б. 2.).
26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни.
28 апрель – Биродарлашган шаҳарлар куни (1963). (Ҳар йили апрель ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни (2003).
29 апрель – Халқаро рақс куни.
30 апрель – Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган куни (1992).

Май

1 май – Чирчиқ шаҳар ўлкашунослик музейи ташкил топган кун (1959).
1 май – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессор Омон Хикматович Хикматов (1929-2009) таваллудининг 90 йиллиги.
1 май – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, манбашунос олим, профессор Муҳамаджон Йўлдошевич Йўлдошев (1904-1985) таваллудининг 115 йиллиги.
2 май – Ўзбек кинорежиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Комил Ёрматов ( 1904 – 1978) таваллудининг 110 йиллиги
3 май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни (1934).
5 май – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун (1994).
6 май – Тиббиёт фанлари доктори Фарход Набиевич Жаҳонгиров (1944) таваллудининг 75 йиллиги.
7 май – Радио куни.
7 май – Ўзбекисон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Қайипбергенов Тўлепберген (1929-2010) таваллудининг 90 йиллиги.
7 май – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фалсафа фанлари доктори, фалсафий-олим, профессор Абдулхай Қосимович Валиев (1929) таваллудининг 90 йиллиги.
8 май – Бутунжаҳон қизил Хоч ташкилоти куни.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни (1999) – умумхалқ байрами.
9 май – Ўзбекистон халқ артисти Ғани Аъзамов (1909-2001) таваллудининг 110 йиллиги.
10 май – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биокимё фанлари доктори, профессор Асқар Ғаниевич Ҳолмуродов (1939-1997) таваллудининг 80 йиллиги.
12 май – Халқаро ҳамширалар куни.
15 май – Бутунжаҳон оила куни.
15 май – Истеъдодли шоир ва жамоат арбоби Боту (Маҳмуд Ҳодиев, 1904-1938) таваллудининг 115 йиллиги.
17 май – Халқаро электралоқа куни (1969).
18 май –Халқаро музейлар куни (1977).
18 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, иқтисод фанлари доктори, қишлоқ хўжалиги фанлари Академияси академиги, агроном-иқтисодчи олим, профессор Саидмаҳмуд Нуъмонович Усмонов (1929-2000), таваллудининг 90 йиллиги.
19 май – Ўзбекистон Республикаси тоғ-металлургия саноати ходимлари куни (2001). (Ҳар йили май ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
19 май – Тошкентда Халқаро Ислом тадқиқот маркази (1995) очилган кун.
20 май – Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссер Зуннун Мадалиев (1914-1980) таваллудининг 105 йиллиги.
21 май – Халқаро метрология куни. (ЮНЕСКО қарори билан ҳар йили шу кун нишонланади).
22 май – Халқаро биологик ранг-баранглик куни.
26 май – Кимёгарлар куни (1956). (Ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
26 май – Халқаро “Наврўз” хайрия жамғармаси ташкил этилган кун (1994).
27 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, механик-олим, техника фанлари доктори, профессор Турсунбой Рашидович Рашидов (1934) таваллудининг 85 йиллиги.
30 май – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, кимё фанлари доктори, профессор Наиль Қодирович Абубакиров (1919-1998) таваллудининг 100 йиллиги.
31 май – Бутунжаҳон тамаки чекишга қарши кураш куни.

Июнь

1 июнь – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни.
2 июнь – Мелиораторлар куни. (Ҳар йили июнь ойининг 1-чи якшанбасида нишонланади).
2 июнь – Ўзбекистон халқ артисти Абдурауф Болтаев (1909-1978) таваллудининг 110йиллиги.
5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни (1972).
7 июнь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, терапевт-кардиолог, профессор Хуршида Ибниаминовна Янбоева (1924) таваллудининг 95 йиллиги.
9 июнь – Енгил саноат ходилари куни. (Ҳар йили июнь ойининг 2-чи якшанбасида нишонланади).
13 июнь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, композирот, фолклорчи Фахриддин Содиқов (1914-1977) таваллудининг 105 йиллиги.
14 июнь – Бутунжаҳон Донорлар куни.
15 июнь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физика-математика фанлари доктори Убай Орифович Орифов (1909) таваллудининг 110 йиллиги.
16 июнь – Олимпияда югуриш куни. (Июнь ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
17 июнь – Саҳроланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни.
19 июнь – Бутунжаҳон болалар футболи куни.
20 июнь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун (1990).
20 июнь – Бутунжаҳон қочоқлар куни. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2000 йил 4 декабрьда қабул қилинган.
23 июнь – Халқаро Олимпиада куни.
25 июнь – «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказ таълими куни (1997).
26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни.
27 июнь – Ўзбекистон Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. (1993 й. 24 июнь ЎзР Президенти фармони).
28 июнь – Ўзбекистон Фанлари Академияси акадеиги, тарихчи-олим, тарих фанлари доктори, этнограф-туркшунос, профессор Владимир Петрович Щеглов (1904-1985) таваллудининг 115 йиллиги.
29 июнь – Ихтирочилар ва рационализаторлар куни. (Ҳар йили июнь ойининг охирги шанбасида нишонланади).
29 июнь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хайкалтарош-рассом Павель Викторович Ган (1894-1967) таваллудининг 125 йиллиги.
30 июнь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Тўлқин Миромилович Миркомилов (1939), таваллудининг 80 йиллиги.
30 июнь – Савдо, матубот кооперациси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни. (Ҳар йили июнь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
30 июнь – Тарихшунос ва шарқшунос олим, китобшунос, библиограф Евгений Карлович Бетгер (1887-1956) туғилган кун.

Июль

1 июль – Бутунжаҳон меъморлар куни (1985).
1 июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган (1994) кун.
1 июль – Денгиз ва дарё флоти ходимлари куни (1976).
2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби (1992) тасдиқланган кун.
5 июль – Йўл жамғармаси ташкил этилган кун. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги қарорига асосан).
6 июль – Халқаро кооперацияси куни (1994). (Ҳар йили июль ойининг биринчи шанбасида нишонланади).
7 июль – Таниқли ўзбек ёзувчиси Нормурод Нарзуллаев (1934-2006) таваллудининг 85 йиллиги.
10 июль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро электралоқа Иттифоқи (ХЭИ)га тўлақонли аъзо бўлган кун (1992).
11 июль – Бутунжаҳон дунё аҳолиси куни.
11 июль – Бутунжаҳон аҳолишунослик куни (1989).
11 июль – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, математик олим, профессор Ўткир Хасанович Расулев (1939) таваллудининг 80 йиллиги.
13 июль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотига (1992) аъзо бўлган кун.
14 июль – Балиқчилик куни. (Июль ойининг 2-чи якшанбасида нишонланади).
15 июль – Фан ва маданият халқаро жамғармаси ташкил этилган (1996) кун.
16 июль – Кимё фанлари доктори, кимёгар олими, профессор Ғайрат Убайдуллаевич Рахматқориев (1944) таваллудининг 75 йиллиги.
20 июль – Бутунжаҳон шахмат куни.
20-21 июль – “Имом ал-Бухорий куни”.
29 июль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, педагог, пианиначи, композитор Георгий Александрович Мушель (1909-1989) таваллудининг 110 йиллиги.


Август

3 август – Маҳаллалар куни. (Ҳар йили август ойининг 1-чи шанбасида нишонланади).
4 август – Темир йўлчилар куни (1936). (Ҳар йили август ойининг 1-чи якшанбасида нишонланади).
6 август – Бутунжаҳон ядро қуролларини тақиқлаш учун курашиш (1945) куни. Хиросима фожеаси куни.
7 август – Биология фанлари доктори, генетика ишлаб чиқувчи, профессор София Мамедовна Ризаева (1944) таваллудининг 75 йиллиги.
9 август – Халқаро жаҳон туб халқлари куни.
10 август – Физкультурачилар куни. (Ҳар йили август ойининг 2-чи шанбасида нишонланади).
11 август – Қурувчилар куни. (Ҳар йили август ойининг 2-чи якшанбасида нишонланади).
12 август – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ташкил топган кун.
12 август – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган фан арбоби, манбашунос-олим, тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори Бурибой Аҳмедович Аҳмедов (1924-2002) таваллудининг 95 йиллиги.
15 август – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, тарихчи-олим, этнограф-туркшунос, профессор Карим Шониёзович Шониёзов (1924-2001) таваллудининг 95 йиллиги.
15 август – Ўзбек маърифатпарвар шоири Аваз Ўтар (1884-1919) таваллудининг 135 йиллиги.
17 август – Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом (1939 й. тахаллуси; асл исм-шарифи Низомиддинов Тўланбой) таваллудининг 75 йиллиги.
18 август – Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво флоти куни (1995). (Ҳар йили август ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
18 август – “Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ байрами куни (1996). (Ҳар йили август ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади).
19 август – Композитор, этнограф, педагог, мусиқа жамоат арбоби Виктор Александрович Успенский ( 1879 - 1949) таваллудининг 140 йиллиги.
22 август – Бухоро нефтини қайта ишлаш заводи ишга туширилган кун (1997).
24 август – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, мелиоратор, профессор Виктор Емельянович Еременко (1909-1962) таваллудининг 110 йиллиги.
25 август – Халқаро Талабалар Иттифоқи ташкил топган кун.
25 август – Шахтёрлар куни. Август ойининг охирги якшанбасида нишонланади.
27 август – Кино куни (1979).
28 август – “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фаҳрий унвони таъсис этилган кун (1998).
28 август – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, энергетик-олим, техника фанлари доктори, профессор Хосил Фозилович Фозилов (1909-2003) таваллудининг 110 йиллиги.
29 август – “Буюк хизматлари учун” ордени таъсис этилган кун (1996).
29 август – “Фидокорона хизматлари учун” ордени таъсис этилган кун (2003).
30 август – Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилган кун (2000).
30 август – “Меҳнат шуҳрати” ордени таъсис этилган кун (1995).
30 август – Ўзбекистон Руспубликаси демократиялаш ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилган кун (1996).
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни.

Сентябрь

1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни.
1 сентябрь – Тошкентда Олимпия шон-шуҳрат музейи - очилган кун.
1 сентябрь – Нефт ва газ саноати куни. (Ҳар йили сентябрь ойининг 1-чи якшанбасида нишонланади).
1 сентябрь – Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти ташкил топганининг 45 йиллиги (аввалги Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институти, 1974).
1 сентябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Биология фанлари доктори, биолог-олим Аҳрор Музаффарович Музаффаров (1909-1987) таваллудининг 110 йиллиги.
2 сентябрь – Янги 2014-2015 куни.
8 сентябрь – Журналистларнинг халқаро бирдамлик куни.
9 сентябрь – Бутунжаҳон ҳусн-латофат ва гўзаллик куни.
11 сентябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, терапевт, профессор Эргаш Исабаевич Отахонов (1914-1967) таваллудининг 105 йиллиги.
12 сентября – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, педиатор, профессор Рафаил Самойлович Гершеновича (1889-1960) таваллудининг 130 йиллиги.
13 сентябрь – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти таъсис этилган кун (1989).
16 сентябрь – Озон қатламини ҳимоя қилиш халқаро куни.
16 сентябрь – Баҳоуддин Нақшбанд куни (1993).
18 сентябрь – Ўзбекистон Халқаро Геология Иттифоқига (ХГИ) аъзо бўлган кун (1993).
19 сентябрь – “Дунё қўнғироқчалари” бутунжаҳон овози куни.
21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни.
22-23 сентябрь – Кузги тенг-кунлик - “Меҳржон” байрами куни (Меҳргоҳ).
25 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилган кун. (Аввалги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, 1991).
25 сентябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, иқтисод фанлари доктори, иқтисодчи олим, профессор Владимир Васильевич Ким (1929) таваллудининг 90 йиллиги.
27 сентябрь – Бутунжаҳон Туризм куни.
29 сентябрь – Машинасозлар куни. (Ҳар йили сентябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади.)

Октябрь

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни.
1 октябрь – Халқаро мусиқа куни (1980).
1 октябрь – Қариялар куни.
4 октябрь – Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни.
4 октябрь – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров ( 1944 – 1994) таваллудининг 75 йиллиги.
7 октябрь – Бутунжаҳон шифокорлар куни. (“Ядро урушини олдини олиш учун дунё шифокорлари” IV Халқаро Конгрессининг қарорига биноан нишонланади. Хельсинк, 1984 й. Октябрь ойининг 1-чи душанбасида нишонланади).
8 октябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, техника фанлари доктори, геолог олим, профессор Вахоб Раҳимович Раҳимов (1934-2014) таваллудининг 85 йиллиги.
9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни.
10 октябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, механикачи-олим Алексей Данилович Глущенко (1934-2011) таваллудининг 85 йиллиги.
13 октябрь – Халқаро офатни камайтириш куни.
13 октябрь – Кимё фанлари доктори, кимёгар олим, профессор Восит Маликович Маликов (1929) таваллудининг 90 йиллиги.
14 октябрь – Халқаро стандартлаштириш куни.
15 октябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, микробиолог олим, профессор Абдураҳим Обидович Обидов (1929-2010) таваллудининг 90 йиллиги.
15 октябрь – Ўзбекистон Халқаро молия корпорациясига аъзо бўлган кун.
16 октябрь – Бутунжаҳон аллергик касалликларга қарши кураш куни.
17 октябрь – Кимё фанлари доктори, кимёгар олим, профессор Георгий Петрович Сидякин (1914) таваллудининг 105 йиллиги.
17 октябрь – Хор дирижёри, композитор, Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов (1939) таваллудининг 80 йиллиги.
18 октябрь – Самарқанд куни (1996).
19 октябрь – Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова (1909 -1987) таваллудининг 110 йиллиги.
20 октябрь – Озиқ-овқат саноати ходимлари куни. (Ҳар йили октябрь ойининг 3-чи якшанбасида нишонланади.)
20 октябрь – Хива куни.
21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул (1989) қилинган кун.
21 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, кинорежиссер Зоҳид Зарифович Сабитов (1909-1982) таваллудининг 110 йиллиги.
22 октябрь – Эстрада санъатини ривожлантириш фондига асос солинган куни (2001).
23 октябрь – Ўзбекистон Республикаси (1993) ЮНЕСКОга аъзо бўлган кун.
23 октябрь – Ўзбекистон Республикасида болалар кутубхоналарини ривожлантиришни қўллаб-қуввтлаш учун хайрия жамғармаси ташкил этилган кун (2001).
24 октябрь – Халқаро БМТ (1947) куни.
24 октябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, техника фанлари доктори, физик олим, профессор Сергей Васильевич Стародубцев (1914-1967) таваллудининг 105 йиллиги.
24 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, композитор Румиль Жангирович Вильданов (1939-1987) таваллудининг 80 йиллиги.
25 октябрь – Ўзбекистон халқ артисти Зайнаб Садриева (1914 – 1991) таваллудининг 105 йиллиги.
25 октябрь – Халқаро тинчлик учун хотин қизлар курашиш куни.
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходимлари куни.
25 октябрь – Ўзбекистон Фанлари Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физика-математика фанлари доктори, математик олим, профессор Тухтамурод Жўраевич Жўраев (1934-2009) таваллудининг 85 йиллиги.
27 октябрь – Автомобиль транспорти ходимлари куни. (Ҳар йили октябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).
28 октябрь – Халқаро мактаб кутубхоналари куни. (Ҳар йили октябрь ойининг 4-чи душанбасида нишонланади)
29 октябрь – Ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежисёр, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев (1904-1953) таваллудининг 115 йиллиги.
31 октябрь – Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий Маркази тузилган кун (1996).
31 октябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, Иқтисодчи олим, иқтисод фанлари докори, профессор Кузьма Иванович Лапкин (1904-1989) таваллудининг 115 йиллиги.

Ноябрь

1 ноябрь – Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) ташкил топган куни (1991).
2 ноябрь – Рус шоири, Ўзбекистон халқ шоири Александр Аркадьевич Файнберг (1939) таваллудининг 80 йиллиги.
2 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон актёри Йўлдош Мамутов (1914-1991) таваллудининг 105 йиллиги.
5 ноябрь – Тошкент телевидениясининг доимий тажриба-синов кўрсатувлари намойиши бошланган кун (1956).
7 ноябрь – Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий (1414-1492 ) таваллудининг 605 йиллиги.
7 ноябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, физика-математика фанлари доктори, профессор Содиқ Азимович Азимов (1914-1988) таваллудининг 105 йиллиги.
8 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги «Жаҳон» ахборот агентлигининг ташкил этилган куни (1995).
10 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни. (Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).
10 ноябрь – Бутунжаҳон Ёшлар куни (1945).
11 ноябрь – Ўзбекистон халқ рассоми, театр рассоми Хамидулла Икромович Икромов (1909-1964) таваллудининг 110 йиллиги.
12 ноябрь – Бутунжаҳон сифат куни (1989).
14 ноябрь – Бутунжаҳон қандли диабет касаллиги билан курашиш куни.
16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни.
16 ноябрь – ЮНЕСКОнинг Низоми тасдиқланган кун (Лондон, 1945 й.).
17 ноябрь – Халқаро талабалар куни.
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун (1991).
19 ноябрь – Ўзбекистон Қуролли кучлари артиллерияси куни.
20 ноябрь – Бола ҳуқуқлари Декларацияси (1953) қабул қилинган кун.
20 ноябрь – Ўзбекистон Фанлари Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, механикачи олим Ҳалим Хайдарович Усмонхўжаев (1919-1993) таваллудининг 100 йиллиги.
21 ноябрь – Бутунжаҳон саломатлик учун курашиш (1913) куни.
21 ноябрь – Бутунжаҳон телевидение куни (1996).
21 ноябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, геолог олим, профессор Аршавир Григорьевич Бабаев (1919-1999) таваллудининг 100 йиллиги.
21 ноябрь – Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси ташкил (1995) топган кун.
21 ноябрь – Ўзбекистон халқ рассоми Виктор Иванович Уфимцев (1899-1964), таваллудининг 120 йиллиги.
23 ноябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биология фанлари доктори, энтомолог олим, профессор Владимир Владимирович Яхонтов (1899-1970) таваллудининг 120 йиллиги.
24 ноябрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физика-математика фанлари доктори, математик олим Иван Семенович Аржаних (1914-1980) таваллудининг 105 йиллиги.
24 ноябрь – Пахта байрами. Ноябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади.
25 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов (1949) таваллудининг 70 йиллиги.
30 ноябрь – Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрининг (1939) 80 йиллиги.

Декабрь

1 декабрь – Бутунжаҳон орттирилган иммунитет тансиқлиги синдроми касаллиги (ОИТС) га қарши кураш.
1 декабрь – Аёллар Халқаро демакратик федерацияси ташкил топган кун (1945).
1 декабрь – Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, невропатолог олим, профессор Хусниддин Казакович Салахуддинов (1914-2004) таваллудининг 105 йиллиги.
1 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, педиатр, профессор Сайфи Шамсиевич Шамсиев (1914-1995), таваллудининг 105 йиллиги.
1 декабрь – Ўзбекистон Фанлари Академияси академиги, қишлоқ ҳўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Мирзаали Валиевич Муҳаммаджонов (1914-2000) таваллудининг 105 йиллиги.
3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни (1993).
4 декабрь – Ўзбекистон фахрийлари ижтимоий қўллаб-қувватлаб ҳимоялаш “Нуроний” жамғармаси ташкил топган кун (1996).
4 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Мадҳияси (1993) тасдиқланган кун.
4 декабрь – Ўзбекистон Фанлари Академияси академиги, биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, микробиолог олим, профессор Машҳура Эгамовна Мавлона (1934) таваллудининг 85 йиллиги.
4 декабрь – Ўзбекистон Фанлари Академияси академиги, математик олим Всеволод Иванович Романовской (1879-1954) таваллудининг 140 йиллиги.
5 декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни.
6 декабрь – Библиограф, хаттот, манбашунос олим, Абдулла Носиров (1899-1987) таваллудининг 120 йиллиги. (1940-1943 йиллар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг шарқий қўлёзмалар бўлимида ишлаган)
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (1992) қабул қилинган кун – умумхалқ байрами.
8 декабрь – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (Ҳар йили декабрь ойининг 2-чи якшанбасида нишонланади).
8 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, рассом Павел Петрович Беньков (1879-1949) таваллудининг 140 йиллиги.
10 декабрь – Инсон ҳақ-ҳуқуқлари куни (1948).
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилингин кун (1992).
11 декабрь – ЮНИСЕФ-БМТ Болалар фонди (1946) ташкил топган кун.
12 декабрь – Истеъдодли шоир, шодлик ва бахт куйчиси, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон (1909-1944) таваллудининг 110 йиллиги.
12 декабрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, кимё фанлари доктори, профессор Шавкат Исмоилович Солихов (1944) таваллудининг 110 йиллиги.
14 декабрь – Адабиётшунос олим, файласуф, публицист Воҳид Зоҳидов ( 1914 – 1983) таваллудининг 105 йиллиги.
14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг суверенлиги (1990) эълон қилинган кун.
14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Байроғи (1992) тасдиқланган кун.
15 декабрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, техника фанлари доктори, математик олим, профессор Нўмон Юнусович Сатимов (1939-2006) таваллудининг 80 йиллиги.
16 декабрь – Ўзбекистон Республикаси ФИФАга (1992) аъзо бўлган кун.
17 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти Ирода Мирзахоновна Алиева (1929-1989) таваллудининг 90 йиллиги.
17 декабрь - Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874) таваллудининг 210 йиллиги.
18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни (1990).
21 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ 1991 й. 8 декабрда Минскда тузилган) ташкилотига аъзо бўлган кун (1991).
21 декабрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, манбашунослик фанлари доктори, театршунос олим, профессор Мамажон Раҳмонович Рахмонов (1914) таваллудининг 105 йиллиги.
22 декабрь – Энергетик ходимлар куни.
25 декабрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Комил Яшин (1909-1997) таваллудининг 110 йиллиги.
28 декабрь – Мустақиллик ва эзгулик монументи очилган кун (2005).
28 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти, балет артисти Виталий Анатольевич Васильев (1939) таваллудининг 80 йиллиги.
28 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти, композитор, дирижер, мусиқачи Дони Зокиров (1914-1985) таваллудининг 105 йиллиги
29 декабрь – Республика Давлат Мустақиллиги масаласи бўйича умумхалқ Референдуми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти сайлови бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов Президент этиб сайланган (1991) кун.
30 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фалсафа фанлари доктори, файласуф-этнограф олим Исо Жабборов (1929) таваллудининг 90 йиллиг.
30 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, иқтисод фанлари доктори, иқтисодчи олим Юни Израилович Исхаков (1909-1977) таваллудининг 110 йиллиги.
30 декабрь – Россия ва Азарбайджон ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, педагог, мусиқа арбоби Рейнгольд Морицевич Глиэр (1874-1956) таваллудининг 145 йиллиги.
31 декабрь – Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзоси, геология фанлари доктори, геолог олим, профессор Эргаш Мусаевич Исамухамедов (1909-1983) таваллудининг 110 йиллиги.

Юбилей саналар

“Тошкент ҳақиқати” газетаси нашрининг 65 йиллиги (1954).
Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали тетри ташкил этилганлигининг 80 йиллиги (1939).
Ғанижон Тошматов номидаги “Дуторчи қизлар” ансамбли ташкил этилганлигининг 80 йиллиги (1939).
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри ташкил этилганлигининг 90 йиллиги (1929).
Ёш томошобинлар театри ташкил этилганлигининг 90 йиллиги (1929).
“Гулҳан” журнали нашрининг 90 йиллиги (1929).
Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, геолог олим Борисов Олег Матвеевич (1929-1988) таваллудининг 90 йиллиги.
Ўзбекистон халқ артисти, созанда, компазиторКомилжон Жабборов (1914-1975) таваллудининг 105 йиллиги.
Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан-техника арбоби, механик Халил Аҳмедович Рахматуллин (1909-1988) таваллудининг 110 йиллиги.
Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ботаник олим Жўра Камолович Саидов (1909-1999) таваллудининг 110 йиллиги.
Ўзбек киносининг асосчиларидан бири, кинорежисёр, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев (1904-1953) таваллудининг 115 йиллиги.
Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи олим Константин Евлампиевич Житов (1904-1995) таваллудининг 115 йиллиги.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, компазитор, хонанда, созанда Матюсуф Харратов (Чокар, 1889-1952) таваллудининг 130 йиллиги.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, архитектор, ганч устаси Уста Ширин Муродов (1879-1957) таваллудининг 140 йиллиги.
Ўзбекистон халқ шоири Ислом Шоир Назар ўғли (1874-1953) таваллудининг 145 йиллиги.
Ўзбек мумтоз адабиёти шоири Фурқат (Зокиржон Мулла Ҳолмуҳаммад ўғли 1859-1909) таваллудининг 160 йиллиги.
Қорақалпоқ шоири Кунхожи Иброҳим ўғли (1799-1880) таваллудининг 220 йиллиги.
Ўрта Осиё шоири ва файласуф олими Мирзо Абдуқодир Бедил (1644-1721) таваллудининг 375 йиллиги.
Нақшбандий таълимоти намоёндаси, шайх Хожа Аҳрор (Хожа Убайдулло 1404-1490) таваллудининг 615 йиллиги.
«Алпомиш» достонининг 1020 йиллиги.
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2210 йиллиги.
Хоразмда ёзилган энг йирик фалсафий-диний, муқаддас зардуштийлик «Авеста» китобининиг 2720 йиллиги.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ