Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

XII Халқаро конференция “Central Asia – 2018: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари"

 

2018 йил 18-20 апрель                                                                  Термиз ш.

Конференциянинг мақсади - фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

Контингент: ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар, нашриётлар, архивлар раҳбарлар ва мутахассислари, таълим муассасалари олимлари, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари.

Конференциянинг асосий ташкилотчилари:  

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги;

Маданият вазирлиги;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази;

“Ўзархив” агентлиги;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши;

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Ахборот кўмаги: Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари, www.natlib.uz веб-сайти, “INFOLIB” ахборот-кутубхона хабарномаси

 

Конференцияни ўтказишдан мақсад:  

  • электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, кутубхона тизимларини яратиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, музейларда улардан фойдаланиш муаммолари бўйича самарали тажриба алмашишга кўмаклашиш.
  • ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитларида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини ривожлантиришга кўмак бериш.
  • ахборот-кутубхона ресурсларидан (аввало, электрон ресурслардан) биргаликда фойдаланувчи ижодий бирлашмалар/консорсиумлар яратишга, ахборот-кутубхоначилик ишида янги ахборот технологияларини ўргатиш бўйича ўқув марказларини ташкил қилиш ва уларнинг ишини йўлга қўйишга кўмаклашиш.
  • кутубхоначилик ва таълим муассасаларининг Интернет, электрон маълумотлар базалари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларга эркин киришни таъминлаш ҳамда уларни мазмунан бойитишга қаратилган ҳаракатларни фаоллаштириш.

Конференциянинг асосий секциялари:

  • Конференциянинг ялпи мажлиси
  • 1-секция. Ҳудудларда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришда янги тенденциялар
  • 2-секция. Фан ва таълим ривожида ахборот-кутубхона муассасаларининг роли
  • 3-секция. Ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архивлар ва музейлар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари: ҳукумат топшириқлари ижроси кесимида
  • 4-секция. Технологиялар ва инновацияларни жорий қилиш – аҳолига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим омил.

Маҳорат дарслари:

  • “Жаҳон ахборот ресурслари: инновацион фаолиятда янгича ёндашув” маҳорат дарслари 

Давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва қўшимча тадбирлар тайёргарлик даражасига қараб шакллантирилади ва конференциянинг Ташкилий қўмитаси томонидан аниқланади.

Конференцияда “Central Asia – 2018: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мақолалар тўплами чоп этилади.

Конференция якунлари бўйича якуний ҳужжатда ўз аксини топиши режалаштирилаётган тавсиялар берилади.

Конференцияда иштирок этиш шартлари:

Конференцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдириш ва рўйхатдан ўтиш бадалини ўз вақтида тўлаш учун 2018 йил 13 апрелдан кечиктирмасдан Ташкилий қўмита манзилига юбориш зарур.   

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

 

Барча саволлар бўйича конференциянинг ташкилий

қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин:

 

100017, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Илмий-методик ва тадқиқот хизмати

Факс: +99871 239-16-58 Телефон: +99871 239-41-18, +99871 232-83-90

E-mail: conf2018@natlib.uz

Интернет-сайт: www.natlib.uz

 

АРИЗА

МУАЛЛИФЛАР ДИҚҚАТИГА

РЎЙХАТДАН ЎТИШ БАДАЛИ

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ