Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Муҳим ва унутилмас саналар тақвими

Мустақил Ўзбекистоннинг 2018 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

Ўтмиш ва ҳозирги кунни боғлаб турувчи муҳим воқеалар, халқимиз кўп йиллардан бери нишонлаб келинаётган байрамлар ва тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Мустақил Ўзбекистоннинг муҳим ва унутилмас саналари” тақвими ўзбек ва рус тилларида ҳар йили тайёрланиши анъанага айланган.

Ушбу тақвимда асосан ўлкашунослик мазмунидаги маълумотлар киритилган бўлиб, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётига оид унитилмас саналар ҳамда давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва фан фидойиларининг таваллуд саналари берилган.

Муҳим саналар хронологик тартибда ойлар бўйича жойлаштирилган.

Ушбу тақвим  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

 

Январь

 

1 январь – Янги йил байрами. Янги йилнинг биринчи куни.

1 январь –  «XXI аср» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилган кун (2004).

1 январь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Словакия Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

1 январь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Чехия Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

2 январь – Ўзбекистон Республикаси Жаҳон метрология ташкилотига (ЖМТ)  аъзо бўлган кун (1993).

2 январь  – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор  Собир Мирвалиев (1933) таваллудининг 85 йиллиги.

5 январь – Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Шукур Толипович Толипов (1908-1990) таваллудининг 110 йиллиги.

7 январь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Туркманистон билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

10 январь  – Ички Қўшинлар ташкил топган кун (1992).

10 январь – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА академиги, муҳандис гидротехник-милиоратор олим  Нажим Раҳимович Ҳамроев (1933-1979) таваллудининг 85 йиллиги.

10 январь – Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Ҳабиба Хўжаевна Охунова (1943-1994) таваллудининг 75 йиллиги.

11 январь – Ўзбекистон ФА академиги, физик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор Толиб Мусаевич Мўминов (1943) таваллудининг 75 йиллиги.

12 январь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф олим Жондор Туленович Туленов (1928-2003) таваллудининг 90 йиллиги.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни (1993).

15 январь – Ўзбекистон Республикаси таркибида Бухоро вилояти ташкил этилганлигининг  (1938) 80 йиллиги.

15 январь – Ўзбекистон Республикаси таркибида Тошкент вилояти ташкил этилганлигининг  (1938) 80 йиллиги.

15 январь – Ўзбекистон Республикаси таркибида Фарғона вилояти ташкил этилганлигининг  (1938) 80 йиллиги.

16 январь – Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университети ташкил топган кун (2002).

18 январь – Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Малик Набиевич Набиев (1913-1992) таваллудининг 105 йиллиги.

21 январь –   Ўзбекистон Республикаси ҳамда Белоруссия Респубкаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

24 январь – Республика байналмилал маданият маркази ташкил топган кун (1992).

26 январь – Бутунжаҳон Божхоначилар куни (1983).

27 январь – ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, акушер-гинеколог, медицина фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Ислом Зоҳидович Зокиров (1928-2000) таваллудининг 90 йиллиги.

28 январь – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпания ташкил топган кун (1992).

29 январь – Ўзбекистон халқ ҳофизи, хонанда ва бастакор Жўрахон Султонов (1903-1965) таваллудининг 115 йиллиги.

30 январь – Ўзбекистон Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига қабул қилинган кун (1992).

30 январь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016)  таваллудининг 80 йиллиги.

30 январь – Заргарлар касб байрами.

Январь – “Ғунча” бошланғич синф ўқувчилари журнали нашр қилинаётганлигининг (1958) 60 йиллиги.

 

Февраль

 

5 февраль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи олим, тарих фанлари доктори профессор  Комил Оқилович Оқилов (1928) таваллудининг 90 йиллиги

6 февраль – Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилган кун (1991).

9 февраль – Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуд топган кун.

10 февраль – Ўзбекистон халқ артисти, композитор Борис Исакович Зейдман (1908-1981) таваллудининг 110 йиллиги.

10 февраль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Ҳусниддин  Шарипов (1933-1915) таваллудининг 85 йиллиги.

11 февраль – Аэрофлот куни (1979) (ҳар йили февраль ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).

13 февраль – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташкил этилган кун (2001).

14 февраль – Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллудининг 535 йиллиги.

15 февраль – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

15 февраль – Ўзбекистон ФА академиги, математик олим, физика-математика фанлари доктори профессор Турсун Абдураҳимович Азларов (1938-2012) таваллудининг 80 йиллиги.

16 февраль – Ўзбекистон Республикасининг Халқаро Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ХИҲТ) га аъзо бўлган кун (1992).

16 февраль – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

17 февраль – Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ташкил топган кун (1863 й., Женева).

20 февраль – Ўзбекистон халқ ҳофизи Болтабой Ражабов (1878-1960)   таваллудининг 140 йиллиги.                   

21 февраль – Халқаро она тили куни (ЮНЕСКО).

22 февраль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Азим Суюн (1948) таваллудининг 70 йиллиги.

23 февраль – “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси” тузилган кун (1991).

24 февраль – Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, селекциячи олим Анатолий Иванович Автономов (1898-1968) таваллудининг 120 йиллиги.

24 февраль – Ўзбекистон Республикаси халқаро почта иттифоқига аъзо бўлган кун (1994).

24 февраль – Тошкент шаҳрида М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университет филиали ташкил топган кун (2006).

25 февраль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинооператор Пўлат Расулов (1913-1990) таваллудининг 105 йиллиги.

25 февраль – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Мальта Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

26 февраль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро Иқтисодий Алоқалар ташкилоти (ХИА)га аъзо бўлган кун (1992).

 

Март

 

1 март – Бутунжаҳон фуқаролар мудофааси куни.

1 март – Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши халқаро кураш куни.

1 март – Ўзбекистон Республикасида БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ваколатхонаси очилган кун.

2 март – Мустақил Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кун (1992).

2 март – Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги таъсис этилган кун (1992).

2 март – Ўзбекистон ташкилоти “SIFAT” маркази куни (1992).

2 март – Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил топган кун (2001)

4 март – Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари куни (1999).

4 март – Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун (1996).

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами.

8 март – Ўзбекистон халқ артисти, раққоса, балетмейстер ва педагог Қундуз Миркаримова (1928) таваллудининг 90 йиллиги.

10 март – Ўзбекистон ФА академиги, туркийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Жалолиддин Азимович Азимов (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

10 март – Ўзбекистон ФА академиги, зоолог Эргаш Исмоилович Фозилов (1933-2014) таваллудининг 85 йиллиги.

14 март –"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси" фахрий унвони таъсис этилган кун (1987).

14 март – Ўзбекистон Республикаси Фахрийлар ташкилотлари уюшмаси тузилган кун (1987).

15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни.

15 март – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф олим Ҳасан Ғофурович Расулов (1913-1992) таваллудининг 105 йиллиги.

17 март – Бутунжаҳон Денгиз куни.

17 март – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташкил этилган кун (2004).

18 март – Ўзбекистон футбол куни.

18 март – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи олим, тарих фанлари доктори, профессор Зуҳриддин Расулович Нуриддинов  (1918-1988) таваллудининг 100 йиллиги.

21 март – Наврўз байрами. Умумхалқ байрами куни (1992).

21 март – Халқаро қўғирчоқбозлар куни (2002).

21 март – Халқаро ирқий камситишларни бартараф этиш учун курашиш куни.

22 март – Бутунжаҳон сув куни (1992).

23 март – Бутунжаҳон метрология куни (1950).

23 март – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, геолог ва геоморфолог олим Юрий Александрович Скворцов (1898-1968) таваллудининг 120 йиллиги.

24 март – Бутунжаҳон сил касаллигига қарши кураш куни.

24 март – Ўзбекистон Республикасининг чегара қўшинлари ташкил этилган кун (1992)

24 март – Тошкент шаҳрида Инха университети ташкил топган кун (2014).

27 март – Халқаро театр куни (1961).

28 март – Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг филиали ташкил этилган кун (2001).

30 март – Халқаро ерни муҳофаза қилиш куни.

 

Апрель

 

1 апрель – Халқаро кулги куни.

1 апрель – Бутунжаҳон қушлар куни.

1 апрель – Геологлар куни (ҳар йили апрель ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).

2 апрель – Халқаро болалар китоби куни.

5 апрель – Ўзбекистон  Республикаси ёшлар иттифоқи ташкил топган кун (1993).

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни (1948).

7 апрель –  Тошкент Ислом университети ташкил топган кун (1999).

9 апрель – Соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун.

9 апрель – Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва Давлат Герби тасдиқланган кун (1993).

12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни (1962).

13 апрель – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, театр рассоми Лола Абдуллаева (1918) таваллудининг 100 йиллиги.

15 апрель – Ёзувчи, олим, жамоат арбоби Садриддин Айний (1878-1954) таваллудининг 140 йиллиги.

15 апрель – Илм-фан куни (ҳар йили апрель ойининг учинчи  якшанбасида нишонланади).

17 апрель – Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари куни.

18 апрель – Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни  асраш куни.

19 апрель – Ўзбек халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат (Ғулом Аминжонович Алимов 1918-1993)  таваллудининг 100 йиллиги.

22 апрель – Халқаро ер сайёраси куни (БМТда 1990 йил эълон қилинган).

         23 апрель – Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни (ЮНЕСКОнинг 28-конференциясида 1995 йилда эълон қилинган).

24 апрель – Ёшларнинг халқаро бирдамлик куни (1957).

26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири, Жамол Камол (Жамолов Камол 1938)  таваллудининг 80 йиллиги.

26 апрель – Амир Темур ордени таъсис этилган кун (1996).

26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни.

27 апрель – Тошкентда Турин политехника университети ташкил топган кун (2009).

28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни (2003).

29 апрель – Халқаро рақс куни.

30 апрель – Ўзбекистон Республикаси ҳамда  Бразилия Федератив Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

30 апрель – Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган кун (1992).

 

Май

1  май – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи-археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов (1908-1977) таваллудининг 110 йиллиги.

1 май – Чирчиқ шаҳар Маҳаллий тарих музейи ташкил этилган кун (1959).

2 май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни (1934).

3 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, провизор олим, фармацевтика фанлари доктори, профессор Ҳамид Холматович Холматов (1923) таваллудининг 95 йиллиги.

5 май – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Жасорат”, “Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун (1994).

5 май – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор  Матёқуб Қўшжонов (1918-2005) таваллудининг 100 йиллиги.

5 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, театр рассоми Шоназир Шораҳимов (1908-1968) таваллудининг 110 йиллиги.

5 май – Ўзбекистон ФА академиги, тилшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Шоназар Шоабдураҳмонов (1923-2011) таваллудининг 95 йиллиги.

7 май – Радио куни (1895).

7 май – “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган кун (Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 май Қонуни билан тасдиқланган).

8 май – Бутунжаҳон Қизил Хоч ташкилотига асос солинган куни (1953).

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни – умумхалқ байрами (1999).

9 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарихчи олим Ҳабиб Турсунович Турсунов (1913-1987) таваллудининг105 йиллиги.

10 май – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Карим Йўлдошевич Йўлдошев (1933-1999) таваллудининг 85 йиллиги.

10 май – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи Ғафур Ғулом (1903-1966) таваллудининг 115 йиллиги.

12 май – Халқаро ҳамширалар куни.

12 май – Ўзбекистон ФА академиги, математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор  Тожибой Бўриев (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

15 май – Бутунжаҳон оила куни (1994).

17 май – Халқаро электралоқа куни (1969).

18 май – Халқаро музейлар куни (1977).

19 май – Тошкентда Халқаро Ислом тадқиқот маркази очилган кун (1995).

19 май – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор  Назар Йўлдошевич Тўраев (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

20 май – Ўзбекистон Республикаси тоғ-металургия саноати ходимлари куни  (ҳар йили май ойининг учинчи якшанбасида нишонланади) (2001).

20 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Сарвар Олимжонович Азимов (1923-1994) таваллудининг 95 йиллиги.

21 май – Халқаро метрология куни (ЮНЕСКО қарори билан ҳар йили шу кун нишонланади).

21 май –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, педиатр олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Константин Герасимович Титов (1898-1970) таваллудининг 120 йиллиги.

22 май – Халқаро биологик ранг-баранглик куни.

25 май – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Уругвай ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 20 йиллиги (1998).

26 май – Ўзбекистон халқ артисти, чангчи, бастакор Бахтиёр Тошкенбоевич Алиев (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

27 май – Кимёгарлар куни (1956) (ҳар йили май ойининг охирги якшанбасида нишонланади).

27 май – Ўзбекистонда ўлка патологияси асосчиларидан бири, жарроҳ ва паразитолог Пётр Фокич Боровский (1863-1932) таваллудининг 155 йиллиги.

31 май – Бутунжаҳон тамаки чекишга қарши кураш куни.

31 май – Ўзбекистон халқ артисти, раққоса, балетмейстер, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси Мукаррам Турғунбоева (1913-1978) таваллудининг 105 йиллиги.

 

 Июнь

 

1 июнь – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни.

3 июнь – Мелиораторлар куни (ҳар йили июнь ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).

3 июнь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ҳуқуқшунос олима Хадича Сулаймонова (1913-1965) таваллудининг 105 йиллиги.

5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  куни.

10 июнь – Енгил саноат ходимлари куни (ҳар йили июнь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).

10 июнь – Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун (1999).

14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни.

15 июнь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёев (1923) таваллудининг 95 йиллиги.

16 июнь – Тиббиёт ходимлари куни (ҳар йили июнь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).

17 июнь – Ўзбекистон ФА академиги,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, онколог-радиолог олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Наримон Қодирович Муродхўжаев (1928) таваллудининг 90 йиллиги.

17 июнь – Олимпия югуриш куни (ҳар йили июнь ойининг учинчи якшанбасида ўтказилади).

17 июнь – Бутунжаҳон Саҳроланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни.

19 июнь – Бутунжаҳон болалар футболи куни.

19 июнь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ироқ Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

20 июнь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун (1990).

20 июнь – Бутунжаҳон қочоқлар куни.

21 июнь –  Ўзбекистон ФА академиги,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, жарроҳ олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Шавкат Иброҳимович Каримов (1943) таваллудининг 75 йиллиги.

22 июнь – Тарихчи олим Мирхонд Муҳаммад ибн Ховандшоҳ (1433-1498) таваллудининг 585 йиллиги.

23 июнь – Халқаро Олимпиада куни.

24 июнь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Гвинея Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993)

24 июнь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Гвинея Экватор Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).  

24 июнь – Савдо, матбуот, кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни (ҳар йили июнь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).                       

26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни.

27 июнь – Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни (1993 йил 24 июнь Ўзбекистон Республикаси фармони).

30 июнь – Ихтирочилар ва рацианализаторлар куни (ҳар йили июнь ойининг охирги шанбасида нишонланади).

30 июнь – Библиограф, китобшунос, тарихчи ва шарқшунос олим Евгений Карлович Бетгер (1887-1956) таваллуд топган кун.

 

Июль

 

1 июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган кун (1994).

1 июль – Денгиз ва дарё флоти ходимлари куни (1976).

1 июль – Бутунжаҳон меъморлар куни (1985).

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби  тасдиқланган кун (1992).

4 июль – Ўзбекистон ФА академиги,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор  Ҳожиев Жовват (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

5 июль – Йўл жамғармаси ташкил этилган кун. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги қарорига асосан)

7 июль – Халқаро кооперация куни (1994) (ҳар йили  июль ойининг биринчи  шанбасида нишонланади).

8 июль – Халқаро балиқчилар куни (ҳар йили  июль ойининг иккинчи  якшанбасида нишонланади).

8 июль – Ўзбекистон ФА академиги, химик олим, техника фанлари доктори, профессор  Борис Михайлович Беглов (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

10 июль – Ўзбекистон Республикаси халқаро электралоқа Иттифоқи (ХЭИ)га тўлақонли  аъзо бўлган кун (1992).

10 июль – Ўзбекистон ФА академиси мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф олим Хайдар Пўлатов (1928-1993) таваллудининг 90 йиллиги.

10 июль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос, филология фанлари доктори Маҳмудали Юнусович Юнусов (1918-1985) таваллудининг 100  йиллиги.

11 июль – Бутунжаҳон халқлари куни (1989).

12 июль – Маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний (1878-1934)  таваллудининг 140 йиллиги.

13 июль – Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат ташкилотига аъзо бўлган кун (1992).

14 июль – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, патофизиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нусрат Ҳамидович Абдуллаев (1933) таваллудининг 85 йиллиги.

15 июль – Фан ва маданият халқаро жамғармаси ташкил этилган кун (1996).

15 июль – Ўзбекистон халқ рассоми Владимир Павлович Столяров (1918-1971) таваллудининг 100 йиллиги.

15 июль – Ўзбекистон халқ артисти, театр актёри Лутфулла Назруллаев (1903-1962) таваллудининг 115 йиллиги.

20 июль – Бутунжаҳон шахмат куни.

20 июль – Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, фольклоршунос олим Малик Муродов (1933-2001) таваллудининг 85 йиллиги.

20-21 июль – “Имом ал-Бухорий куни”.

25 июль – Ёзувчи ва журналист Ўктам Усмонов (1938-1990) таваллудининг 80 йиллиги.

27 июль – Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, дирижёр Абдуғани Абдумаликович Абдуқаюмов (1928-2002) таваллудининг 90 йиллиги.

 

Август

 

2 август – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимёгар олим, кимё фанлари доктори, профессор  Рашидова Сайёра Шарафовна (1943) таваллудининг 75 йиллиги.

4 август – Маҳаллалар куни (ҳар йили август ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).

5 август – Темир йўлчилар куни (1936) (ҳар йили август ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).

5 август – Шоир ва таржимон Абдулла Шер (Шеров Абдулла 1943) таваллудининг 75 йиллиги.

6 август – Бутунжаҳон ядро қуролларини тақиқлаш учун курашиш куни (1946). Хиросима фожеаси куни.

9 август – Халқаро жаҳон туб халқлари куни.

11 август – Физкультурачилар куни (ҳар йили август ойининг иккинчи шанбасида нишонланади).

11 (24) август – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физик олим Султон Умарович Умаров (1908-1964) таваллудининг 110 йиллиги.

12 август – Ўзбекистон халқ рассоми, кулол Муҳиддин Каримович Раҳимов (1903-1985) таваллудининг 115 йиллиги.

12 август – Қурувчилар куни (ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).

12 август – Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ташкил топган кун.

13 август – Ўзбекистон халқ артисти, бастакор, созанда Муҳаммаджон Мирзаев (1913-1999) таваллудининг 105 йиллиги.

14 август – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, раққоса, балетмейстер Елизавета Артёмовна Петросова (Лизахоним 1913-1997) таваллудининг 105 йиллиги.

16 август – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, гинеколог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Наталья Трофимовна Раевская (1903) таваллудининг 115 йиллиги.

18 август – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, зоотехник олим Шавкат Асомович Акмалхонов (1933) таваллудининг 85 йиллиги.

19 август – Ўзбекистон Республикасининг ҳаво флоти куни (1995) (ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).

19 август – “Ўзбекистон-Ватаним маним” қўшиқ байрами куни (1996) (ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).

20 август – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, техника фанлари доктори профессор Бегмамат Эшкувватов (1938) таваллудининг 80 йиллиги

22 август – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилган кун (1997).

25 август – Ўзбекистон халқ ҳофизи, композитор, созанда Фаттоҳхон Мамадалиев (1923-1999) таваллудининг 95 йиллиги.

26 август – Шахтёрлар куни (ҳар йили август ойининг охирги якшанбасида нишонланади).

27 август – Халқаро Талабалар Иттифоқига асос солинган кун.

27 август – Кино куни (1979).

28 август – “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони  таъсис этилган кун (1998).

30 август – “Шон-шараф” ордени таъсис этилган кун (1995).

30 август – “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган кун (2000).

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни (2001).

 

Сентябрь

 

1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни (1991).

1 сентябрь – Ўзбекистон халқаро блокларга қўшмаслик ҳаракатига аъзо бўлган кун (1992).

1 сентябрь – Самарқанд қўғирчоқ театри ташкил топганлигининг 40 йиллиги (1978).

1 сентябрь – Тошкентда Олимпия шон-шуҳрат музейи ташкил топган кун.

2 сентябрь – Нефть ва газ саноати ишчилари куни (ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланади).

2 сентябрь – Янги 2018-2019 ўқув йилининг бошланиш куни – Билимлар куни.

4 сентябрь – Буюк ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) таваллудининг 1045 йиллиги.

7 сентябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, философ олим, фалсафа фанлари доктори профессор Иброҳим Мўминович Мўминов (1908-1974) таваллудининг 110 йиллиги.

8 сентябрь – Журналистларнинг Халқаро бирдамлик куни (1958).

9 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Аргентина Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

9 сентябрь – Бутунжаҳон ҳусн-латофат ва гўзаллик куни.

10 сентябрь – Ўзбекистон ФА академиги, математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор  Мирзаюсуф Мирзамахмудович Мусаханов (1943) таваллудининг 75 йиллиги.

10 сентябрь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Раҳмат Файзий (1918-1988) таваллудининг 100 йиллиги.

11 сентябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, этнограф, тилшунос,  эроншунос олим Михаил Степанович Андреев (1873-1948) таваллудининг 145 йиллиги.

13 сентябрь – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти таъсис этилган кун (1989).

13 сентябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кимёгар олим, техника фанлари доктори, профессор Фуат Ҳусаинович Тожиев  (1913-2001) таваллудининг 105 йиллиги.

14 сентябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ортопед-травматолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Одил Шарипович Шокиров (1908-1986) таваллудининг 110 йиллиги.

16 сентябрь – Баҳоуддин Нақшбанд куни (1993).

16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни (1995).

16 сентябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника  арбоби, тарихчи, шарқшунос олим Александр Александрович Семёнов (1873-1958) таваллудининг 145 йиллиги

17 сентябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган зоотехник, селекционер олим Петр Филипович Кияткин (1898-1979) таваллудининг 120 йиллиги.

18 сентябрь – Ўзбекистон Халқаро Геология Иттифоқига (ХГИ) аъзо бўлган кун (1993).

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни.

22(23) сентябрь – Кузги тенг-кунлик “Меҳржон” байрами куни (Меҳргоҳ).

22 сентябрь – Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, опера хонандаси Вячеслав Александрович Гринченко (1938-1998) таваллудининг 80 йиллиги.

22 сентябрь – Ўзбекистон ФА академиги, агроном-иқтисодчи, иқтисод фанлари доктори, профессор Александр Сергеевич Цамутали (1928-2005) таваллудининг 90 йиллиги

23 сентябрь – Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, зоолог, фитогельминтолог олим, биология фанлари доктори, профессор Аҳрор Тўлаганович Тўлаганов (1908-1990) таваллудининг 110 йиллиги.

24 сентябрь – Адабиётшунос олим, педагог, филология фанлари доктори, профессор Ўткир Шокиров (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

25 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ташкил этилган кун (1991).

27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни.

27 сентябрь – Ўзбекистон халқ шоири, таржимон Рауф Парфи (Турсунали Парфиев, 1943-2005) таваллудининг 75 йиллиги.

30 сентябрь – Машинасозлар куни. (Ҳар йили сентябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).

 

Октябрь

 

1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни (1996).

1 октябрь – Халқаро мусиқа куни (1980).

1 октябрь – Халқаро қариялар куни (1992).

1 октябрь – Халқаро шифокорлар куни (1984). (Ҳар йили октябрь ойининг биринчи душанбасида нишонланади).

1 октябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, агрокимёгар, тупроқшунос олим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Жўрақул Саттарович Саттаров (1938) таваллудининг 80 йиллиги.

2 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, қурилиш соҳасидаги олим, техника фанлари доктори, профессор Аббос Бобоевич Ашрабов (1913) таваллудининг 105 йиллиги.

4 октябрь – Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни.

6 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, санътшунос  Абдулхай Рашидович Умаров (1928-2002) таваллудининг 90 йиллиги.

8 октябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тупроқшунос олим Сергей Николаевич Рыжов (1903-1981) таваллудининг 115 йиллиги.

9 октябрь – Бутунжаҳон почта куни (1874).

10 октябрь – Ўзбекистон халқ ҳофизи Алижон Эркаев (1933) таваллудининг 85 йиллиги.

11 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Марокаш Қироллиги  билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

12 октябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, кибернетик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор Борис Анисимович Бондаренко (1923-2017) таваллудининг 95 йиллиги. 

13 октябрь – Халқаро офатни камайтириш куни.

14 октябрь – Халқаро стандартлаштириш куни (1946).

14 октябрь – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни (ҳар йили октябрь ойининг иккинчи  якшанбасида нишонланади).

15 октябрь – Ўзбекистон халқаро Молия коорперациясига аъзо бўлган кун.

15 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биокимёгар олим Марк Арнольдович Риш (1918) таваллудининг 100 йиллиги.

15 октябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, иқтисодчи олим Саидкарим Зиёдуллаев (1913-2003) таваллудининг 105 йиллиги.

15 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ёзувчи, таржимон Мирзакалон Исмоилий (1908-1986) таваллудининг 110 йиллиги.

16 октябрь – Бутунжаҳон аллергик касалликларга қарши кураш куни.

17 октябрь – Халқаро камбағалчиликни бартараф этиш учун курашиш куни (1995)                         

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни (1996).

20 октябрь – Хива куни.

20 октябрь – Бутунжаҳон остеопарозга қарши курашиш куни (1999)

21 октябрь – Озиқ-овқат саноати ходимлари куни (ҳар йили октябрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади).

21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун (1989).

22 октябрь – Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган кун (2001).

22 октябрь – Халқаро мактаб кутубхоналари куни (ҳар йили октябрь ойининг тўртинчи душанбасида нишонланади).

22 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Ливан Республикаси билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 20 йиллиги (1998).    

23 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга аъзо бўлган кун (1993).

24 октябрь – Халқаро БМТ куни (1947).

25 октябрь – Халқаро тинчлик учун хотин-қизлар курашиши куни.

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходимлари куни.

25 октябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, драматург, адабиётшунос, таржимон, педагог Мақсуд Шайхзода (1908-1967) таваллудининг 110 йиллиги.

25 октябрь – Ўзбекистон халқ артисти, хонанда ва актёр Матёқуб Раҳимович Раҳимов  (1918-1993) таваллудининг 100 йиллиги.

25 октябрь –   Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим Пиримқул Қодиров (1928-2010) таваллудининг 90 йиллиги.

28 октябрь – Автомобиль транспорти ходимлари куни (ҳар йили октябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).

28 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Гана Республикаси  билан ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).                              

31 октябрь – Тошкентда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маркази тузилган кун (1996).

 

Ноябрь

 

1 ноябрь  – Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) ташкил топган кун (1991).

1 ноябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  паразитолог-гельминтолог олим  Эркин Ҳамидович Эргашева (1933-2004) таваллудининг 85 йиллиги.

4 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академияси ташкил этилганлигининг (1943) 75 йиллиги.

4 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академиясининг тарих институти ташкил этилганлигининг (1943) 75 йиллиги.

5 ноябрь – Тошкент телевидениясининг доимий тажриба-синов кўрсатувлари намойиши бошланган кун (1956).

5 ноябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  геолог олим Александр Сергеевич Уклонский (1888-1972) таваллудининг 130 йиллиги.

7 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти Обид Толипов (1918-1994) таваллудининг 100 йиллиги.

7 ноябрь – Машҳур сайёҳ, элчи ва тарихчи Абдураззоқ Самарқандий (Камолиддин Абдураззоқ ибн Жалолиддин Исҳоқ Самарқандий 1413-1482) таваллудининг 605 йиллиги.

8 ноябрь – Ташқи Ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи сиёсий ва халқаро муносабатларга оид хабарларни тарқатувчи “Жаҳон ахборот агентлиги” ташкил этилган кун (1994).

8 ноябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, жарроҳ олим Михаил Петрович Постолов (1913-1990) таваллудининг 105 йиллиги.

10 ноябрь – Бутунжаҳон Ёшлар куни (1945).

11 ноябрь – Тиббиёт ходимлари куни (ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади).

11 ноябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, психолог олим Муҳаммад Габдулгалимович Давлетшин (1923-2011), таваллудининг  95 йиллиги.

 12 ноябрь – Бутунжаҳон сифат куни (1989).

12 ноябрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ҳуқуқшунос олим Ориф Ҳакимович Расулов (1908-1975) таваллудининг 110 йиллиги.

13 ноябрь – Ўзбекистон ФА академиги, файласуф олим, фалсафа фанлари доктори, профессор  Жуманазар Бозорбоев  (1933) таваллудининг 85 йиллиги.  

14 ноябрь – Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни.

15 ноябрь – “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик” партияси таъсис этилган кун (2003).

15 ноябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Обид Содиқович Содиқов (1913-1987) таваллудининг 105 йиллиги.

16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни.

16 ноябрь – ЮНЕСКОнинг Низоми тасдиқланган кун (Лондон, 1945 й.)

17 ноябрь – Халқаро талабалар куни (1946).

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун (1991).

18 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр Мелис Орипович Абзалов (1938-2016) таваллудининг 80 йиллиги.

19 ноябрь – Ўзбекистон Қуролли кучлари артилеррияси куни.

20 ноябрь – Бола ҳуқуқлари Декларацияси қабул қилинган кун (1959).

21 ноябрь – Бутунжаҳон телевидения куни (1996).

21 ноябрь – Бутунжаҳон саломатлик учун курашиш куни (1913).

21 ноябрь – Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси ташкил топган кун (1995).

23 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси ҳамда Албания Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги (1993).

23 ноябрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, математик олим, физика-математематика фанлари доктори, профессор  Маҳмуд Салҳитдинович Салоҳитдинов (1933) таваллудининг  85 йиллиги.

26 ноябрь – Пахта байрами (ҳар йили ноябрь ойининг охирги якшанбасида нишонланади).

 

 Декабрь

 

1 декабрь – Бутунжаҳон орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) касаллигига қарши кураш куни.

1 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, геолог олим Ҳосил Нурматович Боймуҳамедов  (1918-1990) таваллудининг 100 йиллиги.

3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни (1993).

3 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, журналист Султон Акбарий (Акбаров Султон, 1923-1997) таваллудининг 95 йиллиги.

4 декабрь – Ўзбекистон Фахрийлари ижтимоий қўллаб-қувватлаб ҳимоялаш “Нуроний” жамғармаси ташкил топган кун (1996).

4 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Мадҳияси тасдиқланган кун (1993).

5  декабрь – Халқаро кўнгиллилар куни.

5 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, биохимик-генетик олим Жўра Азимбоевич Мусаев (1928-2014) таваллудининг 90 йиллиги.

7  декабрь – Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Ҳалима Носирова (1913-2003) таваллудининг 105 йиллиги.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг  Конституцияси  қабул  қилинган  кун (1992).

9 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, файласуф олим Мубинджона Баратович Баратов (1933-2005),  таваллудининг 85 йиллиги.

10 декабрь – Инсон ҳақ-ҳуқуқлари куни (1948).

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун (1992).

10 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, невропатолог олим Наби Маджидович Маджидов (1928-2010) таваллудининг 90 йиллиги.

11 декабрь – ЮНИСЕФ-БМТ Болалар фонди ташкил топган кун (1946).

11 декабрь –  “Тошкент ҳақиқати”  газетаси чиқа бошланганининг 90 йиллиги (1928) .

12 декабрь – Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тожик адабиётшунос олими Абдулғани Муҳаммадович Мирзоев (1908-1985) таваллудининг 110 йиллиги.

12 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  биокимёгар-генетик олим Аҳмад Поччаевич Иброҳимов (1928-2008) таваллудининг  90 йиллиги. 

14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг суверенлиги эълон қилинган кун (1990).

14 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат Байроғи тасдиқланган кун (1992).

16 декабрь – Ўзбекистон Республикаси ФИФАга аъзо бўлган кун (1992).

16 декабрь –  Ўзбекистон халқ артисти, актриса Эркли Воҳидовна Маликбоева (1928) таваллудининг 90 йиллиги.

18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни (1990)

18 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тилшунос олим Азим Ходжиев (1933-2012) таваллудининг 85 йиллиги.

20 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, микробиолог олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор Чоржуа Абдирович Абдиров (1933-1997) таваллудининг 85 йиллиги.

20 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, терапевт олим Нозима Абдуллаевна Деҳқонхўжаева (1928) таваллудининг 90 йиллиги.

21 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ 1991) ташкилотига аъзо бўлган кун.

22 декабрь – Энергетика  ходимлари куни.

 22 декабрь –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  файласуф олим Рустам Хакимович Абдушукуров (1908-1981) таваллудининг 110  йиллиги. 

 23 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр ва актёр Нажиматдин Ансатбаев (1943) таваллудининг 75 йиллиги.

24 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, техника соҳасидаги олим Оқил Умурзоқович Салимов (1928-2014) таваллудининг 90 йиллиги.

24 декабрь  – Ўзбекистонда хизмат қўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири,  драматург Туроб Тўла (Тўла Ходжаев, 1918-1990) таваллудининг 100 йиллиги.

25  декабрь – Сурхондарё вилояти Музработ тумани ташкил этилганининг  (1968) 50 йиллиги.

25 декабрь – Қорақалпоғистон Республикасининг  Нукус тумани ташкил этилганининг  (1968) 50 йиллиги.

28  декабрь – Жиззах вилояти ташкил этилганлигининг  (1973) 45 йиллиги.

29 декабрь – Республика Давлат Мустақиллиги масаласи бўйича умумхалқ Референдуми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти сайлови бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов Президент этиб сайланган кун (1991).

29 декабрь  – Ўзбекистон ФАнинг мухбир аъзоси, археолог ва шарқшунос олим Василий Афанасьевич Шишкин (1893-1966) таваллудининг 125 йиллиги.

29 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, наққош, ёғоч ўймакор Тоҳир Тўхтахўжаев (1918-1976) таваллудининг 100 йиллиги.

30 декабрь – Ўзбекистон ФА академиги, шарқшунос олим Сабоҳат Азимжоновна Азимжанов (1923-2001) таваллудининг 95 йиллиги.

30 декабрь – Ўзбекистон халқ рассоми, рангтасвир устаси Абдулҳақ   Оқсоқолович  Абдуллаев (1918-2001) таваллудининг 100 йиллиги.

31 декабрь – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ифекционист, тиббиёт соҳасидаги олим  Ҳасана Аҳмаджановна Юнусова (1918) таваллудининг 100 йиллиги.

 

2018 йилда нишонланадиган саналар 

 

Ўрта осиёлик  буюк математик, астроном, географ, қомусий олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) таваллудининг 1235 йиллиги.

Форс-тожик шоири Абу Абдулла Жаъфар Рудакий (858-941) таваллудининг 1160 йиллиги.

Улуғ мутафаккир ва қомусий олим Абу Насир Фаробий (873-950) таваллудининг 1145 йиллиги.

Улуғ ўзбек мутафаккир олими Абу Райҳон  Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (973-1048) таваллудининг 1045 йиллиги.

Математик, астроном, файласуф, ҳаким ва мутафаккир шоир Умар Хайём (1048-1131) таваллудининг 970 йиллиги.

Тасаввуф тариқатининг асосчиси Абдухолиқ  Ғиждувоний (1103-1179) таваллудининг 915 йиллиги.

Хоразмшоҳлар давлатининг сўнги ҳукумдори, моҳир саркарда Жалолиддин Мангуберди  (1198-1231) таваллудининг 820 йиллиги.

Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) таваллудининг 700 йиллиги.

Фалакиётшунос ва риёзиётчи олим Али Қушчи (Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи  Самарқандий 1403-1474) таваллудининг 615 йиллиги.

Машҳур сайёҳ, элчи ва тарихчи Абдураззоқ Самарқандий (1413-1482) таваллудининг 605 йиллиги.

Тарихчи олим Мирхонд Муҳаммад ибн Ховандшоҳ (1433-1498) таваллудининг 585 йиллиги.

Ўзбек мумтоз адабиётининг намояндаларидан. Хуросон ҳукумдори ва шоир Ҳусайн Бойқаро (1438-1506) таваллудининг 580 йиллиги.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Мирзо Бобур (1483-1530) таваллудининг 530 йиллиги.

Озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Сулаймон Фузулий (1498-1566) таваллудининг 515 йиллиги.

Туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули  (1733-1791) таваллудининг 280 йиллиги.

Шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот Мунис Хоразмий  (1778-1829) таваллудининг 235 йиллиги.

Ўзбек шоири Завқий (Убайдулло Солиҳ ўғли 1853-1921) таваллудининг 160 йиллиги.

Ўзбек шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат (1858-1909) таваллудининг 155 йиллиги.

Ўзбек достончиси Саидмурод Паноҳ ўғли (1858-1945) таваллудининг 155 йиллиги.

Ўзбек халқ шоири, достончи Эргаш Жуманбулбул  ўғли (1868-1937) таваллудининг 145 йиллиги.

Сиёсат ва маърифат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов (1878-1931) таваллудининг 135 йиллиги.

Ёзувчи, олим, жамоат арбоби Садриддин Айний (1878-1954) таваллудининг 135 йиллиги.

Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, геолог олим Александр Сергеевич Уклонский (1888-1972) таваллудининг 130 йиллиги.

Ўзбек кино санъатининг асосчиси, илк ўзбек кино актёри, кинорежиссёр Сулаймон Хўжаев (1893-1937) таваллудининг 125 йиллиги.

Шоир, ёзувчи, драматург, таржимон, танқидчи ва жамоат арбоби Чўлпон (Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов 1898-1938) таваллудининг 120 йиллиги.

Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом (1903-1966) таваллудининг 115 йиллиги.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, шоир, драматург, педагог Мақсуд Шайхзода (1908-1967) таваллудининг 110 йиллиги.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Малик Набиевич Набиев (1913-1992) таваллудининг 105 йиллиги.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ҳуқуқшунос олима Хадича Сулаймонова (1913-1965) таваллудининг 105 йиллиги.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф, олим Расулов Ҳасан Ғофурович (1913-1992) таваллудининг 105 йиллиги.

 Ўзбекистон халқ артисти, раққоса, балетмейстер, ўзбек оммавий саҳна рақсининг асосчиси Мукаррам Турғунбоева (1913-1978) таваллудининг 105 йиллиги.

Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Ҳалима Носирова (1913-2003) таваллудининг 105 йиллиги.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ