Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“INFOLIB  -  2017” VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги 

2017 йил, 30 октябрь – 3 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон қарори (1-илова, 21-банди), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси” (2-илова, 77-банди) ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бир қатор вазирлик, идоралар ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 октябридан 3 ноябригача VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказди.

Ҳафталик республикадаги ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда ахборот олишнинг манбаи, шакл ва методлари ҳамда мавжуд услублар ва имкониятлар асосида аҳолининг, айниқса ёшларнинг интеллектуал, билим, маънавий-аҳлоқий ва маданий эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш ҳамда соҳа мутахассислари билан ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашиш майдончаси ҳисобланади.

Ҳафталик ташкилотчилари – Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади - ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, мутолаага бўлган қизиқишни ошириш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига интернет орқали хизмат кўрсатиш  имкониятларини кенгайтириш, янги замонавий технологияларидан фойдаланиш каби илмий билимларни оммалаштириш; аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини оширишдан иборатдир.

Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

Ахборот-кутубхона мутахассислари учун касбга оид тадбирлар:

  • “Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона соҳаси ривожи масалалари” - давра суҳбати. Давра суҳбати доирасида ахборот-кутубхона соҳасининг бир қанча масалалари ва ривожлантириш вазифалари кўриб чиқилди. Давра суҳбати якунлари бўйича республика ахборот-кутубхона соҳаси вазифалари ва истиқболи ривожининг баёни расмийлаштирилди.

 Давра суҳбати иштирокчиларидан сўзга чиққанлар: Л.Тангриев - Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори, А.Абдуазизов - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, А.Отақўзиев – Республика ахборот-кутубхона маркази директори, Ҳ.Каримова - Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази директори, З.Бердиева – Фанлар академияси Асосий кутубхонаси директори, К. Мавлянов – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бош мутахассиси, Г.Бердимбетова – Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори ўринбосари ва республиканинг бошқа ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарлари.

  • “Бетгерхонлик – 2017: Халқаро кутубхона ҳамкорлиги: янги имкониятлар ва ривожланиш истиқболлари” - давра суҳбати доирасида қуйидаги чиқишлар тингланди: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Стив Андерсоннинг “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари”; Назарбоев номидаги университет кутубхонаси эксперт-менеджери, фан доктори Рейса Алензуэланинг “Бирлашган кутубхоналар учун адвокация: маданий меросни асраш ва БМТ 2030 учун кун тартиби бўйича стратегик қараш ва муҳим ташаббуслар”; Кемерово давлат маданият институтининг ижтимоий соҳа ахборот технологиялари илмий-тадқиқот институти билан “Россия ва Ўзбекистон кутубхоналарида “ЮНЕСКОнинг ўқитувчилар учун медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича ўқув дастури” ёрдамида ахборот маданияти ғоясини илгари суриш” мавзусида вебинар.
  • “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси – 2017” Республика танлови якуний босқичи;
  • Ислом Каримов асарлари билимдони” - Республика ахборот-кутубхона мутахассислари ўртасида ўтказилган танлов;
  • Шароф Рашидов, Эркин Воҳидов ва Комилжон Отаниёзовлар хотиирасига бағишланган “Кутубхонада наср, назм ва наво кечаси”;
  • “Ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштиришнинг долзарб масалалари» - тренинг;
  • “Қўлёзмалар ва нодир нашрлар – маърифат ва маданият хазинасига калит” - семинар-тренинг;
  • “Виртуал ва инновацион хизмат кўрсатиш ҳамда АҚШ оммавий кутубхоналарида замонавий технологияларнинг қўлланилиши” - фан доктори, Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг мутахиссиси Дэвид Томаснинг семинари;
  • “Ўзбекистонда EIFL консорциуми: фан ва таълим тараққиётида янги имкониятлар” - семинар-тренинг;
  • Жамоавий обуна доирасида Web of Science ва EBSCO илмий-таълимий маълумотлар базаларидан фойдаланиш - тренинг;
  • “80 ёшли муқаддас билим даргоҳи” - Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази 80 ёшга тўлганлиги муносабати маънавий-маърифий кеча;

 

Китоблар ва ўқув-методик қўлланмалари тақдимотлари:

“Ўшал Бобурмен мен...” - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Абдуқундузовнинг китоби тақдимоти;

  “Ўзбек ёзувининг XX аср тарихи” (1-китоб)- А. Умаров, Х. Жамолхонов китоби тақдимоти;

  “Туркий халқларнинг сўз санъати ва лаҳжалари” - З. Исомиддинов китоби тақдимоти;

  “ЮНЕСКОнинг “Ўзбекистонда  сифатли янгилик дастурларига тегишли бўлмаган дастурларни тайёрлашда медиасаводхонликни илгари суриш ва  ОАВ салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида “Медиа ва ахборот саводхонлиги: талабалар учун ўқув қўлланма” тақдимоти;

  “Медиа ва ахборот саводхонлиги: ўқитувчилар учун методик қўлланма” - ЮНЕСКОнинг “Ўзбекистонда сифатли янгилик дастурларига тегишли бўлмаган дастурларни тайёрлашда медиасаводхонликни илгари суриш ва  ОАВ салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида методик қўлланма тақдимоти.

Ижодий учрашувлар:

Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев билан ижодий учрашув ва “Қўшиқ ва санъаткор” китоби тақдимоти;

“Икки дарё ўртаси” - Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо билан ижодий учрашув;

            “Бахшиси бор юртнинг боласи ботир бўлгай” - Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов билан ижодий учрашув;

“Китоб – билим ва маънавият манбаи” - шоира Умида Абдуазимова билан ижодий учрашув;

“Китоб ва мутолаа менинг ҳаётимда” - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари Б. Назаров, С. Негматов, Р. Зоҳидов, С. Искандаров, М. Салоҳиддинов, Б. Зариповлар билан ижодий учрашув;

“Олам рассом нигоҳида” - рассом Умар Ражабов билан ижодий учрашув.

Тақдимотлар:

«Очиқ таълим ресурслари» - ЮНЕСКОнинг «Ўзбекистонда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини мультимедиа ва очиқ таълим ресурслари ишлаб чиқишни таъминлаш мақсадида қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида портал тақдимоти;

«Рус тили бойлиги: Россия Федерациясида таълим олиш имкониятлари» - таълим дастурлари тақдимоти (Ўзбекистондаги Россотрудничество кўмагида);

            IELTS халқаро имтиҳони ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўл (British Council кўмагида);

            Япон тили бўйича ҳалқаро имтиҳон ва грантлар (Инсон ресурсларини ривожлантириш ўзбек-япон маркази кўмагида);

            Германия: тили, таълим тизими ва олий ўқув юртларида таълим» – таълимий дастурлар тақдимоти, Ўзбекистон Миллий университети «ТИВнинг Германияда лекторлар дастури» лектори Симон Кречмер томонидан ўтказилди (Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ўтказилди);

Маҳорат дарсларини ўтказиш:

“Ганч ўймакорлиги санъати” - Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Умар Тоҳировнинг маҳорат дарси;

“Миниатюра санъати” – миниатюрачи рассом Улуғбек Ибрагимовнинг маҳорат дарси;

“Кулолчилик санъати дурдоналари” -  Ўзбекистон халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмаси фахрий аъзоси, уста кулол Махмуджон Мамажоновнинг маҳорат дарси;

“Ёғоч ўймакорлиги санъати” – Абдукарим Саидалиевнинг маҳорат дарси;

“Халқ чолғу асбобларини ясаш маҳорати” – Ўзбекистон Бадиий академияси ижодий уюшмаси аъзоси Рахматилла Зокировнинг маҳорат дарси;

“Анъанавий япон санъати: оригами тайёрлаш”- маҳорат дарси (Инсон ресурсларини ривожлантириш ўзбек-япон маркази кўмагида)

Тренинглар ўтказиш:

“Сеҳрли мамлакат” - эртак/китобтерапияси бўйича тренинг (“ДАР” тренинг-студияси кўмагида ўтказилди, тренингни оилавий руҳшунос, арт-терапевт Инна Орлова олиб борди);

“Масал ва эртаклар ёрдамида “мулоҳаза” билан мутолаа қилиш кўникмасини ривожлантириш” – тренинг (тренингни оилавий ва ўсмирлар руҳшуноси, тренер Гулсанам Каримова);

“Эркаклар ва аёллар психологияси” мавзусидаги интерфаол тренинг (интерфаол тренингни оилавий руҳшунос, арт-терапевт, тренер Ирина Кунгурова олиб борди);

“Ҳис-ҳаяжонли ҳолатни жиловлаш” - нейрографика бўйича маҳорат дарси (коуч ва болалар руҳшуноси, Татьяна Силкина олиб борди);

Медиасаводхонлик ва медиахавфсизлик асослари” – тренинг (ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилди);

“Ўзига ва ўзгаларга берилган ваъдани бажариш” - жамоавий коучинг (сессияни коуч ва арт-амалиётчи Камила Раманова олиб борди)         

Чет тилларини ривожлантириш ва оммалаштириш Марказининг “E-learning or teacher student traditional way of learning” (Электрон таълим ёки талимнинг анъанвий усули) мавзусида дебатлар ўтказиш.

Танловлар ўтказиш:

“Китоблар хазинаси ороли” - коллеж ва лицей ўқувчилари учун адабий квест-ўйин;

“Китоб орқали оламни кашф этаман» - Тошкент шаҳар мактаб ўқувчилари ўртасида дидактик-интерфаол ўйин;

“Кутубхона ижтимоий тармоқларда” – Instagram саҳифасида эълон қилинган “Кутубхонада селфи” акцияси ғолибларини тақдирлаш маросими;

“Биз китобни севамиз” - шиори остида болалар расмлари танлови  (“УМР” Республика шол касаллиги инвалид болалар ва ўсмирларига ёрдам бериш жамоат маркази билан ҳамкорликда)

Китоб-расмли кўргазмаларни ўтказиш: кутубхона ўқиш залларида янги адабиётларнинг очиқ кўргазмалари; нашриётлар ва китоб савдоси мажмуалари маҳсулотларининг китоб ярмаркаси, амалий ҳунармандчилик усталарининг кўргазмалари.  

Параллел тадбирлар (ҳафта давомида ҳар куни)

Ўзбекистон нашриётларининг янги китоблари ярмаркаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Китоб музейида кўргазма

Рассом Умар Ражабовнинг расмлари кўргазмалари

“Бадиий устахона” – анъанавий ҳунармандчилик усталари кўргазмалари;

“Камолиддин Беҳзод - Темурийлар даврининг буюк мусаввири" - Амир Темур музейи миниатюралар фото-кўргазмаси (3-қават);

Кутубхона бўйлаб мавзули экскурсиялар ўтказиш ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ёритиб берувчи видеороликлар намойиши;

Кутубхонанинг киномарказида ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиши;

Кутубхона ўқиш залларида янги адабиётларнинг очиқ кўргазмалари;

“Замон ва макон муштараклиги” деб номланган XVIII-XIX асрлардаги  ўлкашуносликка оид  нодир ва қимматбаҳо географик хариталарнинг кўргазмаси.

 

"INFOLIB – 2017" ДАСТУРИ

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ