Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

XI Халқаро конференция “Central Asia – 2017: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари"

 2017 йил 26-27 апрель                   Наманган ш.

 

Ўтказишнинг асоси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-ф сонли Фармойиши ва ушбу фармойишда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси” (1-илова, 30-банд);

2017 йил 2 мартдаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 11-сонли баёни (10-банд).

Конференция ташкилий қўмитаси:

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Тошкент ахборот технологиялари университети

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ҳамкорлик қилиш учун ҳомийлар ва бошқа ташкилотчилар таклиф қилинади.

 

  Конференциянинг мақсади - фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг амалий натижа берадиган ва самарали ҳамкорлигини кучайтириш.

Конференция қуйидагиларга ундайди

  • электрон ахборот ресурсларини шакллантириш, кутубхона тизимларини яратиш ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, музейларда улардан фойдаланиш муаммолари бўйича самарали тажриба алмашишга кўмаклашиш.
  • ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитларида фойдаланувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини ривожлантиришга кўмак бериш.
  • ахборот-кутубхона ресурсларидан (аввало, электрон ресурслардан) биргаликда фойдаланувчи ижодий бирлашмалар/консорсиумлар яратишга, ахборот-кутубхоначилик ишида янги ахборот технологияларини ўргатиш бўйича ўқув марказларини ташкил қилиш ва уларнинг ишини йўлга қўйишга кўмаклашиш.
  • кутубхоначилик ва таълим муассасаларининг Интернет, электрон маълумотлар базалари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларга эркин киришни таъминлаш ҳамда уларни мазмунан бойитишга қаратилган ҳаракатларни фаоллаштириш.

Конференциянинг асосий секциялари:

  • 1-секция. Ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, ОАВ: китобхонлик маданиятини ошириш ва тарғибот қилишда ҳамкорлик масалалари
  • 2-секция. Фан ва таълим ривожида ахборот-кутубхона фаолиятининг аҳамияти
  • 3-секция. Маданият ва санъат соҳасида ягона ахборот макони. Ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архивлар ва музейлар билан ўзаро ҳамкорлиги.
  • 4-секция. Автоматлаштирилган ахборот-кутубхоначилик тизимлари ва технологияларини ривожлантириш масалалари

Давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари мавзулар мажмуи:

  • “Мактаб кутубхонаси ишига “Мактаб ўқувчисининг ахборот маданияти” ўқув-методик мажмуасини жорий қилиш масалалари” семинар-тренинги
  • “EBSCO ва ProQuest электрон маълумотлар базалари билан ишлаш асослари” маҳорат дарслари ва вебинар
  • “Ўзбекистон Республикаси йиғма электрон каталогини шакллантириш масалалари” давра суҳбати
  • “UZMARC форматида библиографик ёзувларни шакллантириш“ тренинги

 

Давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва қўшимча тадбирларнинг мавзулар мажмуи тайёргарлик даражаси бўйича шакллантирилади ва конференциянинг ташкилий қўмитаси томонидан белгиланади.  

 

Конференцияда қатнашиш шартлари

Конференцияда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш аризасини тўлдириш ва ташкилий қўмита манзилига рўйхатдан ўтиш бадал пулини ўз вақтида тўлаш учун 2017 йил 1 апрелдан кечиктирмасдан жўнатиш лозим.

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Ахборот кўмаги: 

Ўзбекистон Республикаси ОАВ,

www.natlib.uz веб-сайти

“INFOLIB” ахборот-кутубхона хабарномаси

 

Барча саволлар бўйича конференциянинг ташкилий қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин:

100017, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Илмий-методик ва тадқиқот хизмати

Факс: +99871 239-16-58 Телефон: +99871 232-83-90

E-mail: conf2017@natlib.uz

Интернет-сайт: www.natlib.uz

 

 

КОНФЕРЕНЦИЯ ДАСТУРИ

ЯКУНИЙ ҲУЖЖАТ

Сentral Asia – 2017 халқаро конференция материаллари (.pdf 1,92 МБ)

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ