Бош саҳифа > МУТАХАССИСЛАР УЧУН > Конференция ва семинарлар

“Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги” II Миллий илмий-таълимий форум

Ўзбекистон Республикасида илмий тадқиқотлар ва нашр эттириш фаоллиги сифатини янада ошириш ва стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида 2017 йилнинг 21-22 февралида Тошкент шаҳрида “Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги” II Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг раҳбарлари, олий таълим муассасалари, Фанлар академияси илмий институтлари, республиканинг етакчи илмий нашриётларива ахборот-кутубхона муассасалари вакиллари, ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, Clarivate Analytics, EBSCO information services, Springer Nature каби етакчи илмий-таълимий маълумотлар базалари ва нашриётлар вакилларидан иборат 368 нафар иштирокчи қатнашди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - форум иштирокчиларини жаҳон илмий-таълимий манбалари маълумотлари билан ва юқори рейтингли журналларда мақолалар нашр эттириш имкониятлари билан таништириш орқали Ўзбекистон Республикасида илмий тадқиқотларнинг сифатини яхшилаш ва нашр эттириш фаоллигини оширишдан иборат.

Форумда Ўзбекистонда илм-фан ва нашр эттириш фаоллигини ривожлантириш бўйича долзарб мавзулар тўғрисида гапириб ўтилди. Булар: 

  • Илмий тадқиқотлар, нашрлар ва докторлик диссертациялари самарадорлиги ва сифатини ошириш йўллари;
  • 2017-2018 йилларда Clarivate Analytics, EBSCO Information Services ресурслари ва бошқа хорижий манбалардан илмий ва таълим муассасаларининг миллий фойдаланиши;
  • Дунёнинг етакчи нашриётларининг электрон илмий-таълимий ресурсларининг долзарб манбалари ва улардан Ўзбекистон илмий-таълимий ва ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш.

Форум доирасида қуйидаги мавзулар бўйича докторантлар ва илмий тадқиқотчилар учун таҳлилий ва илмий-таълимий маълумотлар манбалари бўйича жаҳоннинг етакчи компания-нашриётларининг илмий-таълимий базаларидан фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди:

“Жаҳоннинг етакчи ахборот платформаси Web of Science билан ишлаш”:

юқори рейтингли журналлар обзори;

WOS базасида қидирув имкониятлари;

олим ва ташкилотнинг рейтингини аниқлаш;

илмий ютуқлар ривожининг мониторинги.

“EBSCO information services маълумотлар базаларидан жамоавий обуна бўлиш доирасида фойдаланиш”;

жамоавий обуна бўлиш доирасида маълумотлар базаларидан фойдаланиш статистикаси (ташкилотлар ва йўналишлар бўйича);

EBSCO маълумотлар базалари обзори;

янги қидирув имкониятлари ва ресурслари;

мультимедиали илмий-таълимий ресурслар.

“Илм-фан ва таълим тараққиётида “Springer Nature нашриёти ахборот маҳсулотларидан фойлаланиш имкониятлари”:

Springer Nature нашриёти ахборот маҳсулотлари обзори;

нашр эттириш фаоллигини ривожлантиришда Springer Nature нашриёти обзори;

рейтингли журналда илмий мақолани чоп эттиришни расмийлаштириш масалалари.

Шунингдек, “Илмий тадқиқотлар ва нашр эттиришни қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида электрон ахборот-таълим ресурсларидан фойдаланиш” мавзуси бўйича ахборот тақдим этилди. Ахборотда қуйидаги йўналишлар ёритилди:

кутубхонанинг электрон илмий-талимий маълумотлар базалари обзори;

diss.natlib.uz диссертациялар базаси обзори;

илмий-таълимий маълумотлар базаларидан жамоавий фойдаланишни ташкил қилиш масалалари.

“Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллигини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар муҳокамаси” давра суҳбатининг мавзуси маҳорат дарслари ва тренинглар якунлари, ялпи мажлис доирасида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун форумнинг якуний ҳужжатини тайёрлашни ҳам ўз ичига олди.

Форум ташкилотчилари ва қатнашчилари илмий тадқиқотларни ахборот билан таъминлаш савиясини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат эканлигини қайд этишди:

- муҳим аҳамиятли хорижий илмий-таълимий ресурслардан фойдаланишни таъминлаш. Етакчи илмий-таълимий маълумотларга, электрон илмий журналларга обуна бўлиш.

- ресурслар ва қидирув технологиялари доимий тақдимотини ташкил қилиш, кўргазмалар, форумлар, тарқатишлар, жаҳон ахборот ресурсларини ўрганиш бўйича фанларни киритиш билан олий таълим муассасалари ва илмий марказлар ходимлари хабардорлигини ошириш ва ҳ.к.з.

- юқори рейтингли журналларда илмий ходимларнинг нашр эттиришларини кучайтириш;

- муҳим аҳамиятли ахборотдан келажакда фойдаланиш учун олий таълим муассасалари, ахборот-кутубхона муассасалари ва илмий марказлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.

- виждонан синчиклаб тақриз қилиш, танлаш, илмий журналларни  Web of Science (WOS) маълумотлар базасига киритиш ҳисобига илмий нашрлар ва тўпламларнинг нуфузини кўтариш.

ФОРУМНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

- вазирлик, идора, олий таълим муассасалари ва илмий марказлар раҳбарлари республика олий таълим муассасалари ва илмий марказлари жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг таҳлилий натижалари, олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар рейтингини кўтариш ва илмий фаолиятни ташкил қилишнинг самарадорлигини билиб олишди;

- ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар - жаҳоннинг етакчи нашриётлари электрон илмий-таълимий ресурсларидан фойдаланиш ва юқори рейтингли журналларда илмий мақолаларни чоп этиш имкониятлариан хабардор бўлишди. Бу илмий даражадаги тадқиқотчиларга ўзларининг диссертация ишларини жаҳон талабларига мос юқори даражада тайёрлаш ва расмийлаштиришга имкон беради;  

- Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари илмий-таълимий ресурсларнинг янги манбалари, мувофиқ муассасаларнинг илмий ва таълимий жараёнларини таъминлаш учун шакллантириш технологиялари тўғрисида маълумот олишди.

Форум якунлари бўйича якуний ҳужжат тайёрланди. Унда республика илмий-таълимий соҳасини ривожлантиришнинг асосий масалалари белгиланди, турли вазирлик ва идораларнинг фан ва таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган ечимларини шакллантириш ва консолидация қилинган ечимларни ривожлантириш бўйича кучларни фаоллаштириш йўллари белгилаб олинди.    

Форумнинг якуний ҳужжатлари ва форум тақдимотлари билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин:

ФОРУМ МАТЕРИАЛЛАРИ

ФОРУМНИНГ ЯКУНИЙ ҲУЖЖАТИ

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ