Бош саҳифа > Кўп бериладиган саволлар

Кўп бериладиган саволлар

  1. Кутубхонага неча ёшдан аъзо бўлиш мумкин?

    14 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро аъзо бўлиши мумкин.

  2. Ёш болалар ҳам кутубхонага аъзо бўла оладими?

    Кутубхонага 14-16 ёшдан бошлаб, туғилганлик ҳақида гувохнома ва ота-онасининг паспорти асосида аъзо бўлишлари мумкин.

  3. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар кутубхонага аъзо бўлишлари мумкинми?

    Мумкин, шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт) асосида аъзо бўлишлари мумкин.

  4. Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар кутубхонага аъзо бўлиши мумкинми?

    Шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувохнома) асосида кутубхонага аъзо бўлишлари мумкин.

  5. Қандай ҳужжатлар асосида кутубхонага аъзо бўлиш мумкин?

    Шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома асосида аъзо бўлиш мумкин.Аъзо бўлаётганда  яна

    ўрта махсус ўқув муассаса ўқувчилари- ўқувчилик гувоҳномасини,

    олий ўқув юрти талабалари талабалик гувоҳномасини тақдим этишлари мақсадга мувофиқ.

  6. Кутубхонага аъзо бўлиш( ID карта олиш) учун неча сўм тўланади?

    ID карта нархи 5000 сўмни ташкил этади.

  7. ID картадан фойдаланиш муддати қанча?

     ID картадан фойдаланиш муддати 3 йил.

  8. ID картани йўқотса кимга мурожаат қилиш мумкин?

    ID картани йўқотган тақдирда рўйхатдан ўтиш хизматига, телефон орқали +998712328394 рақами мурожаат этишингиз мумкин.

  9. Кутубхонага ёш бола билан кирса бўладими?

    Кутубхонадан фойдаланиш қоидаси бўйича барча 14 ёшдан юқори бўлган фуқароларга паспорт асосида хизмат кўрсатилади, 3 ёшдан 8 ёшгача болалар учун болалар хонаси хизмат кўрсатади.

  10. Битта ID карта билан иккита фойдаланувчи кириши мумкинми?

    Йўқ. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қоидасига биноан битта ID карта билан иккита фойдаланувчи кириши ёки бошқа шахсга ID картани бериш қатъиян маън этилади.

  11. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса бир маротабали ID карта олиш мумкинми?

    Йўқ , кутубхонада бир маротабали ID карта ишлатилмайди.

  12. Кутубхона иш тартиби қандай?

    Кутубхона фойдаланувчиларига қуйидаги тартибда хизмат кўрсатади: Ҳар куни: душанбадан -жумагача: 9.00 дан 20.00 гача; шанба, якшанба: 9.00 дан 17.00 гача. Давлат байрамлари арафасида - Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, кутубхона директори томонидан тасдиқланган график бўйича ишлайди:

    - Китобхонларни рўйхатга олиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00- 15.00;

    - “Тафаккур” катта ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00- 17.00;

    - “Истиқбол”ёшлар ва талабалар зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - “Кашфиёт” илмий ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - “Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00-17.00, якшанба дам олиш куни;

    - “Жаҳон” хорижий адабиётлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00- 17.00, якшанба дам олиш куни;

    - Илмий техникавий адабиётлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;

    - “Ўзбекистон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    -Анъанавий каталог ва картотекалар зали, электрон каталог зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - Виртуал маълумот хизмати: 9.00-19.00, шанба, якшанба: 9.00- 17.00;Махсус ўқув заллари:

    - “Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқуқ зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - “Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00 ;

    “Илм” диссертатсиялар ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - “Медиа-марказ” медиа ва интернет маркази: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00 - 17.00;

    - Электрон кутубхона: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;

    - Кутубхоналаро абонемент ва хужжатларни электрон етказиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;

    - Китоб музейи: 9.00 - 18.00, шанба ва якшанба: 11.00-15.00;

    - Болалар хонаси: 10.00-16.00, шанба ва якшанба дам олиш куни;

    - Кўргазма зали: 9.00-18.00, шанба ва якшанба: 9.00-16.00;

    - Киномарказ: 10.00-16.00, шанба ва якшанба: 10.00-16.00;

    Кутубхона давлат байрамлари кунларида ва санитария кунларида (ҳар ойнинг охирги куни) ишламайди. Истисно ҳолларда (давлат миқёсидаги тадбирлар ўтказилиши муносабати билан) Кутубхона иш тартибига ўзгартириш киритиш мумкин. Бу тўғрисида фойдаланувчиларга кутубхонанинг ахборот стендлари орқали хабар берилади. Фойдаланувчиларга виртуал хизмат кўрсатиш кутубхонанинг интернет-портали.

  13. Кутубхонани экскурсия қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

    Экскурсияга келувчилар олдиндан хат орқали мурожаат этишлари ва хатда келувчилар рўйхати берилиши керак. Мурожаат учун телефон: 232 83 94

  14. Қандай қилиб кутубхона фондида аниқ бир нашр бор йўқлигини билиш мумкин?

    Маълумотнома ахборот хизматлари кўрсатиш хизмати ходимларига ёки телефон 232-83-94 орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Маълумот ахборот ўқув залида каталог ва картатекалар орқали ўзингиз қидиришингиз мумкин. (2 қават); Электрон каталог орқали ҳам қидириб билиш мумкин.

  15. Кутубхонадан китобни уйга олиб кетиш мумкинми?

    Фойдаланувчиларга адабиёт фақат кутубхона залларида фойдаланиш учун берилади.

  16. Кутубхонада электрон нусхада китоблар борми?

    Хозирги вақтда кутубхона фондида рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президент асарларини  электрон нусхаси мавжуд. Шу қаторда ҳуқуқий маълумот хужжатлари, ўзбек классик адабиёти, нодир китоблар коллекцияси мавжуд.

  17. Қандай муддатга китоб буюртма қилиш мумкин?

    Китоб буюртма қилиш кутубхона ёпилишига бир соат қолганда тўхтатилади, лекин кейинги кунга китоб буюртма қилиш кутубхона ёпилишигача мумкин.

  18. Қандай муддатда буюртирилган адабиётни олиш мумкин?

    Буюртирилган адабиётни 15-20 дақиқада олиш мумкин.

  19. Кутубхона сайтидан ёки телефон орқали китобга буюртма берса бўладими?

    Ҳа мумкин, (http//www.natlib.uz) кутубхона интернет портали (электрон каталог) орқали. Телефон орқали буюртма қабул қилинмайди.

  20. Кутубхонада китобни расмга олса бўладими?

    Йўқ. Айрим ҳолларда кутубхона раҳбарлари руҳсати билан сканерлаш хизматидан фойдаланиш мумкин.

  21. Кутубхона ҳудудига фотоаппарат билан кириш мумкинми?

    Кутубхонага фотоаппарат билан кириш ман этилади.

  22. Кутубхона биносига шахсий китоблар билан кирса бўладими?

    Кутубхона биносига шахсий адабиётлар (5 тагача) билан кириш мумкин. Уларни рўйхатдан ўтқазиш керак.

  23. Шахсий электрон ҳужжатни кутубхонада қоғозга чиқариб олиш мумкинми?

    Шахсий электрон ҳужжатни кутубхонанинг медиа марказида (пуллик хизмат асосида) қоғозга чиқариб олишингиз мумкин.

  24. Кутубхонада ноутбукдан фойдаланиш мумкинми?

    Мумкин.

  25. Интернет хизматидан қандай фойдаланса бўлади?

    Ўқув залларида интернет хизматидан (бир кунда 45 дақиқа текин), шунингдек Медиа ва интернет марказида (тўлов прейскуранти асосида) амалга оширилади.

  26. Кутубхонада интернетга wi-fi орқали уланса бўладими?

    Ҳа. Интернетга wi-fi орқали уланса бўлади.

  27. Кутубхонада оқ қора ва рангли ҳужжатларни нусхасини кўчириш, сканерлаш мумкинми?

    Ҳа. (тўлов прейскурант асосида)

  28. Ўзбекистон Республикасида химоя қилинган диссертатцияларнинг нусхаларини олиш мумкинми?

    ЎзР. диссертатсиясини 15% ни олса бўлади, фақат қоғозга чиқариш йўли билан. Қўл ёзмали диссертатцияларни китобхон буюртмаси олдиндан огоҳлантирган ҳолда нусха олиш сканерлаш йўли билан амалга оширилади.

  29. Диссертация залидан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

    ID картадан бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

  30. Ўзбекистонда чиқадиган қонун, фармон, ҳуқуқий ҳужжатларни қачон ва қаерда қидирса бўлади?

    Кутубхонанинг “Адолат” ўқув залида шахсан ўзингиз кутубхонага келган ҳолда, ёки интернетда Lex.uz сайти орқали қидиришингиз мумкин.

  31. Кутубхонада қандай пуллик хизматлар мавжуд?

    Нусха кўчириш, сканерлаш, файлларни чоп этиш, маълум бир соҳа бўйича библиографик маълумот йиғиш, библиографик рўйхат тузиш, электрон шаклдан флешкага нусха олиш. (тўлов прейскурант асосида)

  32. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қаерда жойлашган?

    Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 1 уй, “Маърифат маркази” биноси, кутубхона индекси 100017.

  33. Кутубхонанинг интернет портали қандай?

    www.natlib.uz

  34. Каталог бўйича қидириб топган адабиётимни қайси жойдан оламан?

    Кутубхонага аъзо бўлганингизда сизнинг ID картангизда китоб оладиган кафедрангиз кўрсатилади.

  35. Бир маротаба буюртма берганда нечтагача китобга буюртма берса бўлади?

    Ҳар бир фойдаланувчи асосий фонддан 10 тагача китоб буюртма қилса бўлади. Агар сиз ундан куп буюртма бермоқчи бўлсангиз, аввал буюртма берган 10 та китобингизни қайтариб кейингиларини буюртма берсангиз бўлади.(кейинроқ ишлатиш учун брон қилиш полкасида 10 тагача китоб қолдирса бўлади).

  36. Мен қидирган адабиёт, мақола ёки ҳужжат кутубхонада бўлмаса нима қилишим керак?

    Кутубхоналаро абонемент ва ҳужжатларни электрон етказиш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин ва кутубхона компьютерларидаги иш столида "Хорижий электрон ресурслар"дан онлайн тарзда фойдаланишингиз мумкин.

  37. Кутубхонада қайси мавзулардаги адабиётлардан фойдаланса бўлади?

    Кутубхона фондида универсал адабиётлар мавжуд бўлиб,бадиий адабиётлар, фан ва техникага оид ҳамда барча фан соҳалари бўйича нашрларни олиб фойдаланса бўлади.

  38. Кутубхонада қандай нодир ва ноёб нашрлар мавжуд?

    ХVI-ХХ асрларда чоп этилган нашрлар. Булар қўлёзмалар, шарқ литографияси, Туркистонда биринчи чоп этилган журнал ва газеталари, шарқшунослар монографияси ва илмий ишлари. Жами қўлёзмалар хизматида, 16 минг ноёб ва алоҳида қимматга эга нашрлар мавжуд. ХIХ- аср боши ХХ аср қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фонди 200 мингдан ортиқ.

  39. Кутубхона қайси чет эл мамлакатлари кутубхоналари билан ахборот алоқаларини ўрнатган?

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қуйидаги чет эл Миллий кутубхоналари - Полша, АҚШ, Египет, Эрон, Латвия, Литва, МДҲ давлатлари ва бошқа давлатлар билан фаол маълумот алмашади.

  40. Электрон каталог бўйича қидирув қандай амалга оширилади?

    Фойдаланувчи адабиёт қидирувини автор, китоб номи, калит сўзи орқали қидириши мумкин.

  41. Электрон форматда қандай ўзбек шоирлари ва мумтоз ёзувчиларининг асарлари мавжуд?

     Миллий кутубхонада буюк ўзбек мумтоз адабиёт вакили Мир Алишер Навоийнинг тўлиқ электрон асарларини ўқишингиз мумкин.

  42. Кутубхона фойдаланувчиси бўлиб электрон каталог ва интернетдан фойдалана олмаса кимга мурожаат этади?

    Фойдаланувчиларни электрон каталог базаси билан таништириш ва ўргатиш кутубхона мутахассисларининг иш вазифасига киради.

  43. Кутубхонада қандай турдаги қўшимча дарслар бор ?

    Кутубхонамизда, бепул равишда, инглиз, корейс ва бошқа тиллар ва соҳалар ўргатувчи вальёнторлар хизмати фаолият юритади. Кутубхонага аъзо бўлган фойдаланувчи 2-қават вальёнторлар хонасига ташриф буюриб қўшимчаларга аъзоликга ёзилишлари мумкин.

  44. Кутубхонада давра сўхбатлар (“Speaking club”) ўтказиладими?

    Ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 да инглиз тилида “Speaking club”лар доимий равишда ўтказилиб турилади. Режадан ташқари ўтказиладиган давра сўҳбатлари элонлар тахтачасида элон қилиниб борилади.

  45. Кутубхонадан нетбукларни ижарага олиш мумкинми?

    Мумкин. Паспорт ёки талабалик гувохномани тақдим этган ҳолда, 3000 сўм солиқ тўловни аъмалга ошириб, 3 соатга ижарага олишингиз мумкин. Уйга берилмайди.

  46. Кутубхонада ўтказиладиган тадбирларга кимлар қатнаша олади?

    Ҳар бир фуқоро ва фойдаланувчилар паспорт ёки аъзолик картаси билан қатнаша олади.

  47. Масофадан туриб ҳам кутубхонага аъзо бўлиш мумкинми?

    Фойдаланувчилар Кутубхонага ташриф буюриб ва масофадан туриб ҳам аъзо бўлишлари мумкин (ONLINE аъзо бўлиш). Бунинг учун сиз ibs.natlib.uz сайтидаги аъзолик карточкасини тўлдиришингиз керак. Миллий кутубхона сайтида аъзо бўлиб сиз электрон фойдаланувчи картага эга бўласиз ва у орқали кутубхона сайтидаги электрон каталогдан қидирувни аъмалга ошира оласиз. Чоп этилган китобларни буюртма қилиш, ўқув заллари, электрон ресурслар, нашрлар ва летсензияли маълумотлар базасидан фойдаланиш ва бошқа турдаги қўшимча хизматларни амалга ошириш учун, Сиз алабатта кутубхонанинг ўзида фойдаланувчи сифатида аъзо бўлишингиз ва аъзолик картасини олишингиз лозим.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ