Бош саҳифа > ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ "ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ТИЗИМИДАГИ ИШТИРОКИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ "ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ТИЗИМИДАГИ ИШТИРОКИ
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Электрон ҳукумат” тизими доирасида амалга оширилаётган амалий ишлартўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республикада жорий қилинаётган “Электрон ҳукумат” тизими доирасида, замонавий ахборот тизимларини қўллаш орқали фуқароларга ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш даражасини ошириш, марказлашган электрон базаларни яратиш, бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан электрон тарзда маълумот алмашишни ташкиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан, “Қонун ҳужжатлари маълумотлари Миллий базаси (LexUZ тизими) янада ривожлантирилмоқда. Шунингдек, “Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ягона электрон архиви”, “Нотариуслар маълумотларининг автомат-лаштирилган тизими” ва Суд Департаментининг “E-Ijro” ахборот тизимлари яратилмоқда. 
Адлия вазирлиги томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LexUZ тизими) ҳам бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Хусусан, 2014 йилда тизимнинг асосий саҳифаси қайта ишланди. Ҳужжатларни излаш тизими янада такомиллаштирилди. Замонавий ҳамда оммабоп Android-тизимли мобиль телефонларда ишлаш учун махсус дастурий восита ишлаб чиқилди. Янгиланиш натижасида тизим фойдаланувчилари сони янада ошди. Ўртача бир ойда фойдаланувчилар сони 60 мингни ташкил этмоқда. 
Ягона давлат интерактив хизматлари порталини (ЯДИХП) ривожлантириш бўйича, вазирлик томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар учун махсус номенклатура журнали очилган бўлиб, янги келиб тушган мурожаатларни мутахассислар томонидан мунтазам текшириш йўлга қўйилган. Барча келиб тушган мурожаатлар ички электрон ҳужжат айланиш тизимида рўйхатга олинади ва ижроси назорат қилинади. 
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, “ФҲДЁ органлари ягона электрон архиви” (ФҲДЁ ЯЭА) ахборот тизими Республикада ахолининг ягона маълумотлар базасининг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки айнан ФҲДЁ органлари томонидан туғилиш, никоҳ ва ўлим қайд этилади. 
Ягона ФҲДЁ ЯЭАни яратиш: 

– фуқаролик ҳолати актлари ягона маълумотлар базасини яратиш, ФҲДЁ ЯЭАни шакллантириш ва уни сақлаш; 

– Адлия вазирлиги ахборот-коммуникация таъминотини (кейинги ўринларда АКТ деб юритиолади) ривожлантириш ва такомиллаштириш; 

– ФҲДЁ органлари ходимларини тўлиқ ва ишончли маълумот билан ўз вақтида таъминлаш; 

– фуқаролик ҳолати далолатномаларидан фойдаланишга ваколатли бўлган давлат органларининг сўровларига тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этиш; 

– тизимни марказлашган ҳолда бошқариш; 

– тизимда ахборот хавфсизлигини таъминлаш имкониятини беради. 
Ҳозирда ФҲДЁ органларини ягона тармоққа уланган, махсус дастурий таъминот яратилган бўлиб, дастур орқали далолатнома ёзувларини киритиш, ҳисобини юритиш, сақлаш, ягона маълумотномалардан (классификаторлардан) фойдаланиш, ҳисоботларни тайёрлаш имкониятлари яратилди. 
Вазирлик томонидан яратилаётган яна бир тизим бу “Нотариус” ахборот тизими. Тизимнинг асосий мақсади ва вазифалари қўйидагилардан иборат: 

– барча нотариал идораларини ягона ахборот тизимига бирлаштириш; 

– аҳолига кўрсатилаётган хизматларни тезкорлигини ошириш; 

– барча ҳисобот шаклларини ва бланкаларни электрон шаклга ўтказиш; 

– нотариусларнинг бошқа ташкилотлар билан электрон маълумот алмашувини йўлга қўйиш; 

– нотариал харакатлар натижасида фуқароларга ўтадиган мулкни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш; 

– нотариал ҳаракатларнинг сир сақланиши учун шарт-шароитларни яратиш ва бу асосда ҳужжатлар ва архив материалларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда бу соҳада қонунбузарликларни олдини олиш кўзда тутилмоқда. 
Мазкур тизим нотариат соҳасидаги электрон маълумот алмашувининг дастлабки босқичи бўлиб, кейинчалик судлар, Ергеодезкадастр хизмати, Суд департаменти, ички ишлар, ФҲДЁ, солиқ органлари ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумот алмашувини йўлга қўйилиши режалаштирилган. 
Шунингдек, Суд Департаменти томонидан ижро ҳужжатларининг электрон маълумотлар базасини яратиш, улар ҳисобини юритиш ҳамда суд қарорлари, қонун ҳужжатларида белгиланган органларнинг ҳужжатларини ижро этиш муддатларига риоя этилишини назорат қилиш, ижро ҳужжатларидаги ундирув ҳисобини юритиш, статистик ҳисоботларни автоматик тарзда тайёрлаш мақсадида “E-Ijro” тизими ишлаб чиқилмоқда. 
“E-Ijro” тизими ижро иши, алиментларни ўндириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ижро ишини юритиш, мол-мулк қидируви, қидирувга эълон қилинган қарздор шахслар, автомототранспорт воситалари, олиб берилиши лозим бўлган болалар, маъмурий ва жиноий жаримага тортилган шахслар, архив ва ҳисоботлар, бошқа ташкилотлар билан маълумот алмашинувини ташкил қилиш бўлимларидан иборат. 
“E-Ijro” тизимини яратиш ишлари 4 босқичда амалга ошириш режалаштирилган. 
Ҳозирда “E-Ijro” тизимининг биринчи босқичи синов тариқасида ишга туширилган. 
Бундан ташқари, мол-мулкни қидирув соҳасида Суд Департаменти томонидан Кадастр қўмитаси, Солиқ қўмитаси, электрон алоқа алмашинуви ташкил этилган. 
Вазирликнинг 2011 йил 12 ноябрдаги 103-ум-сон буйруғи билан Вазирлик тизимида АКТни жорий этиш ва ривожлантиришга масъул этиб вазир ўринбосари Усманов Анвар Акрамович тайинланган. Адлия вазирининг 2013 йил 31 январдаги 14-ум-сон қарорига асосан АКТни татбиқ этиш ва ривожлантириш, информацион хавфсизликни таъминлаш, дастурий таъминотни кузатиб бориш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказига юклатилган. 
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида адлия вазирининг 2013 йил 8 октябрдаги 212-ум-сон буйруғи билан телекоммуникацияларни бошқариш ва информацион хавфсизликни таъминлаш, информацион тизим яратиш ва уни ишга тушириш мақсадида Марказ низоми ва янгиланган тузилма тасдиқланди. 
Вазирлик томонидан “Вазирликда АКТни ривожлантириш концепция”си ишлаб чиқилган ва ушбу концепцияни амалга тадбиқ этиш мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги эксперт хулосаси олинган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатининг 2012 йил 27 февралдаги йиғилиш баёни ижроси юзасидан вазирликда АКТ ҳолати таҳлил қилинган ва “Адлия органларида ва муассасаларида ахборот технологияларини жорий қилиш орқали компьютер техникаси ва электрон ҳужжат алмашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан. 
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг хабарига кўра АКТ ни ҳолатини баҳолаш тизими бўйича 2014 йил 4-чорак натижаларига кўра 75.8% деб баҳоланган. 
Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий адлия бошқармалари ва муассасалари, ФҲДЁ бўлимларида локал компьютер тармоқлари жорий қилинган.
Вазирлик раҳбарияти ва бошқарма бошлиқлари учун Интернетга чиқиш учун фойдаланувчи номи ва паролидан фойдаланиш, бошқа ҳодимлар вазирлик кутубхонасида ўрнатилган компьютер орқали кириш йўлга қўйилган. 
Адлия вазирлиги ходимлари ишининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, ижро назоратини кучайтириш ҳамда қоғоз сарфини қисқартириш мақсадида “Justice” электрон ҳужжат айланиш тизими ишга туширилган. 
Адлия вазирлиги томонидан жорий қилинган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (LexUZ тизими) ҳам бир қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, тизимнинг асосий саҳифаси қайта ишланди. Ҳужжатларни излаш тизими такомиллаштирилди. Замонавий ҳамда оммабоп Android-тизимли мобиль телефонларда ишлаш учун махсус дастурий восита ишлаб чиқилди. Янгиланиш натижасида тизим фойдаланувчилари сони янада ошди. Ўртача бир ойда фойдаланувчилар сони 90 мингтани ташкил этмоқда. 
Ягона давлат интерактив хизматлари порталини (ЯДИХП) ривожлантириш бўйича Адлия вазирининг 93-ум-сон буйруғи қабул қилинган бўлиб, вазирлик томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинган, шу жумладан, мурожаатлар учун махсус номенклатура журнал очилган. Мутахассислар томонидан янги келиб тушган мурожаатларни кунига 3 мартадан текшириш йўлга қўйилган. Барча келиб тушган мурожаатлар ички электрон ҳужжат айланиш тизимида рўйхатга олинади ва ижроси назорат қилинади. ЯДИХП да давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва хизмат учун ҳақлар муддати жойлаштирилган. Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам жойлаштириш йўлга қўйилган. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли “Ўзбекистон республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти модернизация қилинди. Ушбу ишлар натижасида расмий веб-сайтнинг мобил қурилмалар учун махсус кўриниши, имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар, бош саҳифанинг дизайни янги кўриниши, янги бўлимлар ва бошқалар ишга туширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорига мувофиқ базавий интерактив давлта хизматлари жорий қилинган. Бундан ташқари, “Интерактив хизматлар” бўлимида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун маълумотлар”, “Ҳужжатлар ва бланкалар”, “Саволлар”, “Нотариус калькулятори” каби хизматлар жорий қилинган. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда лицензиялаш ва рухсатномаларлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган www.license.uz сайти юритилмоқда. 
2012 йил декабр ойида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорга мувофиқ вазирлик ходимлари компьютер саводхонлиги бўйича аттестациядан ўтказилган. 2013 йил Ҳуқуқий аборот маркази ходимлари KSBT Plus йўналиши бўйича аттестациядан ўтказилди ва махсус сертификациялар олиниши таъминланди. 
2014 йил ноябрь ойида Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ахборот технологиялари бўйича малака ошириш вазирлик хоимдларига ўқув машғулотлари ўтказилди.  

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази: асосий вазифалар, истиқбол режалар 

Ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим этилаётган тежамкор ва ишончли имкониятлардан бири «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишидир. Маълумки, «Электрон ҳукумат» тизими жаҳон амалиётида ўзининг афзалликларини намоён этиб улгурган тизим ҳисобланади. Ўзбекистонимизда ҳам кенг миқёсда ривожланиб бораётган мазкур тизим мамлакатимиз давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси, айниқса, фуқароларга турли давлат хизматларини кўрсатиш билан ахборот хизматини тақдим этади. Мазкур долзарб масала ҳақида батафсил маълумотлар олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаевга қуйидаги саволлар билан мурожаат этдик.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари нималардан иборат? 

- Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда марказ) “Электрон ҳукумат” тизими борасида жаҳондаги ривожланиш одимлари ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш ва тадқиқ этиш асосида такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган. 
Бундан ташқари, марказ давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва ахборот-ресурсларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва мужассамлаштириш механизмини назарда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришга ягона технологик ёндашувни таъминлаши, лойиҳаларини амалга оширишни таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий базанинг ташкил этилишига ёрдам бериши зарур. Марказнинг муҳим вазифаларидан яна бири давлат органлари фаолиятининг функционал ва операция жараёнларини тизимли асосда қайта ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бизнес жараёнларини бошқаришнинг инновацион механизмларини жорий этиш, такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, марказ “Электрон ҳукумат” тизимининг самарали жорий этилиши учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таҳлил ва таклифларни тайёрлайди. 
Шу билан бирга, марказ тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолати ва ривожлантиришга баҳо бериш, жумладан, ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида давлат органлари фаолиятига АКТни жорий этишнинг самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини юритиш ишларини олиб боради. 

Бундан ташқари, “Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишда интерактив давлат хизматларини тақдим этиш ва фойдаланиш самарали таянч кўрсаткичлари усулларини ишлаб чиқиш ҳам марказнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Яна шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш: интерактив хизматлар имкониятини тақдим этиш; ҳокимият органлари ҳисоботларининг очиқ-ойдинлиги; хизматларга уланишнинг қулайлиги ва индивидуаллаштирилганлиги; сиёсий жараёнларда фуқаролар иштирокининг ахборотлашганлиги ва натижалилиги; ахборотларнинг эркин алмашинуви; аҳоли ва бизнес соҳасига давлат хизматлари кўрсатишни оптималлаштириш; фуқаролар ўз-ўзига хизмат имкониятларини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш; мамлакат раҳбариятининг барча сайловлар ҳамда давлат бошқаруви жараёнларида иштироклари даражасини ошириш ва бошқаларни янада яхшилашга қодир давлат бошқарувининг мукаммал электрон аппаратини яратишдан иборат. 

Марказ ва минтақавий бўлинмалар ташкилий тузилмаси ва уларда фаолият юритувчи ходимлар таркиби борасида тўхталсангиз 

- Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимида ҳар бири ўз вазифаларига эга бўлган, бир неча бўлимдан ташкил топган қуйидаги еттита департамент мавжуд: 

Стратегик режалаштириш ва прогнозлаш департаментининг вазифалари - “Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва янада ривожлантириш режаларини тузиш, замонавий ва халқаро тенденцияларнинг таянч ривожланиш йўналишларини белгилаш, шунингдек, тизимни самарали жорий этишга таъсир этувчи далилларни жамлаш ва таҳлил этиш, махсус тадқиқотларни тайёрлашдан иборат. 
Операцион ва функционал жараёнларини оптималлаштириш департаменти мавжуд жараёнлар бўйича таҳлил ўтказиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари фаолияти жараёнлари операцион ва функционал жараёнларини тизимли оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, “Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ва фойдаланишда самарали кўрсаткичларни аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 
АКТни жорий этиш ҳолатини таҳлил этиш ва ҳолатини баҳолаш департаментининг асосий вазифаларига: давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, минтақаларда АКТ жорий этилиши ҳолатининг мониторинги, давлат ва хўжалик бошқарув органларига АКТ жорий этилиши ҳолатини таҳлил этиш ва баҳолаш киради. 
Электрон ҳукумат ахборот тизимини ривожлантириш департаменти мажбуриятларига электрон ҳукумат архитектураларини ва ахборот тизимлари мажмуасини ривожлантириш, шунингдек, ахборот тизимларида экспертиза ўтказиш вазифалари киради. 
Навбатдаги бўлинма – Электрон ҳукумат ахборот-ресурсларини ривожлантириш департаменти – электрон ҳукумат маълумотлар базасини марказлаштириш, идоравий ахборот-ресурслари, шунингдек, интерактив хизматлар ягона порталини ривожлантириш билан шуғулланади. 
Минтақаларда “Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш департаменти – компьютерлаштириш марказларини мувофиқлаштириш ва минтақаларда фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш марказларини ривожлантириш ишлари билан шуғулланади. 
Булардан ташқари, марказ таркибида Ихтисослашган тузилмавий бўлинмалар фаолиятларини мувофиқлаштириш департаментиҳам фаолият юритади, унинг мажбуриятларига давлат органлари ва хўжалик бошқарув органлари, шунингдек, маҳаллий ҳукумат органлари махсус бўлинмаларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш киради. Юқорида санаб ўтилган департаментлардан ташқари, Марказ тузилмасига молиявий, халқаро, шунингдек, бошқа бўлим маъмурий ходимлари хизматлари ҳам киради.
Марказ ходимлари таркиби – жуда хилма-хил бўлиб, ҳам кўп йиллик тажрибага эга, ҳам ёш мутахассислардан ташкил топган. Марказни малакали ходимлар билан тўлиқ таъминлаш учун ҳозирги вақтда 500дан ортиқ номзод-изланувчилар резюме (маълумотномалари) кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирги даврда марказда 74 нафар ходим фаолият юритади. Улардан, 5 нафари «Истеъдод» Республика Президенти жамғармаси гранти соҳиблари, бир ходимимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академиясининг докторлик илмий даражаси изланувчиси, 2 нафар ходим Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети докторлик илмий даражаси изланувчиларидир, 35 нафар ходим магистр, 36 нафари бакалавр даражасига эга мутахассис, 10 нафар ходим АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Германия, Австралия, Швейцария, Россия каби хорижий мамлакатлар олий таълим муассасаларида таҳсил олган мутахассислар, шунингдек, 10 нафари чет элларда малака оширганлик сертификатига эга ходимлардир.
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, марказ малакали ходимларни саралаб олишга йўналтирилган ўз ишларини давом эттириб, Тошкент шаҳридаги 12та етакчи олий таълим муассасалари, хусусан, Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси Университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети, Тошкентдаги Менежментни ривожлантириш Сингапур институти ва бошқа ОТМларнинг битирувчи ҳамда магистрлари билан учрашув-суҳбатлар ўтказмоқда. Мазкур олий таълим муассасалари битирувчиларидан кўплаб резюме (объективкалар) қабул қилинган. Уларнинг сафидан муносибларини саралаб олиш ҳамда келгусида Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги «Электрон ҳукумат» ўқув марказида малака оширишларини режалаштирганмиз. Шундан кейин муваффақият билан аттестациядан ўтган талабгорлар ишга қабул қилиш учун суҳбатга таклиф этиладилар. 

Марказ фаолияти, дастлабки натижалар борасида сўз юритсангиз 

- Марказ ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ, бироқ шунга қарамай, талайгина ишлар амалга оширилди. Соҳага оид қонунчилик-меъёрий базаси шакллантирилди ва янада такомиллаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз томонидан 2013-2020 йилларда Ўзбекистон ахборот-коммуникация тизимларини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилиниб, унда аҳолининг давлат ҳокимияти органлари билан электрон шаклда ўзаро алоқаларда бўлишини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимида «ягона ойна» тамойилини жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди. «Электрон ҳукумат» ахборот тизимларини ва маълумотлар базаси комплексларини яратиш бўйича тадбирлар белгилаб берилди. «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш бўйича таклиф этилган чоралар самарадорлигини баҳолаш учун давлат органларида интерфаол хизматларнинг турли соҳалари ва йўналишлари бўйича мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, вазирликлар ва идоралар томонидан келишиш учун Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига тақдим этилган Давлат раҳбарияти ва Ҳукумати даражасида қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ўрганилди ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун лойиҳалари бўйича таклифлар тақдим этилди. Ҳозирги даврда ҳужжат идоралараро ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилган; «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини тақдим этиш бўйича «ягона ойна» марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сонли Қарори ва қатор бошқа ҳужжатлар.
Давлат органлари фаолияти функционал ва операцион жараёнларини қайта ташкил қилиш, шу жумладан, давлат хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ бўлган бизнес-жараёнларини бошқаришни яхшилаш, такомиллаштириш ва инновацион механизмларини жорий этишга қаратилган ишлар фаол олиб борилмоқда. Барчага маълумки, электрон ҳукумат тизимини яратиш кам вақт сарфлаб, янада самарали бошқарувни таъминлаш билан бирга, жамият ҳамда ҳукумат ўртасидаги алоқаларни тубдан ўзгартиришни ҳам таъминлайди.
Ҳозирги ҳолатга келиб, Марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри йўловчи транспорти ишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, «8-Avtosaroy» ОАЖ иш жараёнини мақсадли ўрганиш ўтказилди. Иш жараёнларини ўрганиш натижалари бўйича аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва бошқарув тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар билан Ахборот-таҳлилий маълумотнома тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ушбу ҳужжатни «Тошшаҳартрансхизмат» тизими бошқа автопаркларида ҳисобга олиш учун ва хулосалари ҳамда тавсияларидан амалий фойдаланишни тавсия этди.
Шу билан бирга Марказ ходимлари томонидан АКТни ривожлантириш ва Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва «Тошкент-товар» (ТИЙ товар пости) ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспортни божхона расмийлаштириш амалларини мақсадли ўрганиш ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳозирга келиб, Марказ томонидан «Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» ходимлари билан ҳамкорликда кўчмас мулкка ҳуқуқлар ўзгаришини давлат рўйхати хизматлари операцион жараёнларини ўрганиш ва яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва «Ўзбекэнерго» ДАК ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ер участкалари бериш, қурилишга рухсат бериш ҳамда электр қуввати таъминоти объектларига уланиш масалаларини ўрганиш давом эттирилмоқда.
Давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ҳолати ва ривожлантирилишини тизимли мониторинг қилиш доирасида, Марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги Қарорининг бажарилиши йўлида йилнинг 1-чораги бўйича 123та ихтисослаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тизими бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳукумат органларида давлат ҳокимияти ахборот фаолиятини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш ўтказилиб, унда ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимининг жорий этилиши ўрганилди.
Электрон ҳукумат архитектурасини ҳамда ахборот тизимларини ривожлантириш ва ахборот тизимлари экспертизасини ўтказиш йўналиши бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Марказга келишув бўйича техник лойиҳалар, техник топшириқлар, ТЭО ва ПТЭР, концепциялар ва таклифлар келиб тушади, ходимлар томонидан уларнинг экспертизаси ўтказилади ва улар бўйича кўрсатмалар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилади. Улар орасида СЭД "E-hujjat" версиясини яратиш, мобил қурилмаларда ЗЭХ "E-XAT" дан фойдаланиш учун; янги иш ўринларини яратиш бўйича "Newjob" ҳисобот юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими каби ва кўплаб бошқа лойиҳаларни кўрсатиш мумкин.
Қўшимча қилиб, бугунги кунда электрон ҳукумат тизимининг самарали элементлари сифатида 20дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Шу жумладан: Ташкилотлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот ўзаро муносабатлари инфратузилмаси тизимини ташкил этувчиси элементи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали – gov.uz ҳар қандай фуқаро ёки корхона, ташкилот, муассаса вакили Ўзбекистон давлат ҳокимияти барча элементлари бўйича тўла ахборот олиши ҳамда бевосита gov.uz. портали орқали электрон кўринишда давлат ҳокимияти у ёки бу органига расмий сўровнома жўнатиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур порталда Асосий давлат интерфаол хизматлари тўла реестри берилган.
Интернет тармоғида my.gov.uz. манзилида «ягона ойна» режимида давлат интерфаол хизматлари Ягона порталининг ишга туширилиши ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ушбу портал 2013 йил 14 февралида давлатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ «Обод турмуш йили» Давлат дастурига асосан ва 2012 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 378-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Давлат интерфаол хизматлари ягона портали фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги кўприк ҳисобланиб, у турли хусусиятдаги ҳаётий муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Турли масалалар бўйича тегишли давлат органларига мурожаатлар энг оммавий хизматлардан бири ҳисобланади. Оммавий хизматлардан бири турли масалалар бўйича тегишли давлат органларига мурожаат этиш бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги вақтда уй-жой-коммунал хизматлари, таълим, соғлиқни сақлаш бўйича кўплаб саволлар билан мурожаат этадилар. Бугунги кунда ягона портал орқали 20тадан ортиқ йўналиш бўйича 300дан ортиқ интерактив хизмат кўрсатилади. Улар орасида, жумладан, стационар телефон алоқаси хизматларига уланиш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар учун интернет, солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш, телекоммуникациялар ва бошқа соҳалар бўйича лицензиялар олиш каби хизматлар автоматик режимда тақдим этилади.
Бундан ташқари, 2014 йил 25 январь кунидан бошлаб портал орқали тадбиркорлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ўз мурожаатларини жўната олиш имконига эга бўлдилар. Янги хизмат турли талабномаларнинг кўриб чиқиш муддатини асосланмаган тарзда чўзиш, кредитлар ёки ер участкалари ажратилиши тартибининг бузилиши, хусусий текширувлар ва молия-хўжалик фаолиятига бошқа ноқонуний аралашувлар, тадбиркорликнинг ривожланиши учун субъектив омиллар ва бюрократик тўсиқлар каби муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган.
Бундан ташқари, интерактив давлат хизматлари ягона портали онлайн режимида, «Ўзбектелеком» АК тақдим этадиган телекоммуникация хизматларига сўмли онлайн пластик карточкаларидан фойдаланиб, тўловни амалга ошириш имконини беради. Яқин вақтларда, реал вақтда «Ўзбекэнерго» ДАК хизматларига тўловни амалга ошириш бўйича сервис ишга тушади.
Бундан ташқари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда давлат божлари ва бошқа йиғимлар онлайн-тўлов масалалари қайта ишланмоқда.
Шунингдек, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, электрон ҳукумат соҳасида илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида ахборот тизимларини жорий этиш, жумладан, «электрон таълим», «электрон соғлиқни сақлаш», «электрон солиқ солиш», «электрон божхона» ва бошқалар кўзда тутилган. 

Марказнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий йўналишлари, келгуси режаларингиз ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз 

- «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази «Электрон ҳукумат» ахборот тизимларини жорий этиш бўйича жамланган илғор тажрибаларни ўрганиш, энг яхшиларини ўзи масъул бўлган фаолиятда қўллаш мақсадида хорижий ҳамкорлари билан халқаро алоқаларни фаол ва бевосита йўлга қўймоқда ҳамда ривожлантирмоқда.
Бугунги кунда электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш йўли билан ҳамкорлик, тадқиқотлар, давлат бошқарувини модернизациялаш жараёнлари билимлари ҳамда замонавий усулларини ўрганишни кўзда тутувчи Давлат бошқаруви Корея институти (KIPA) ва Ахборот жамияти масалалари бўйича миллий агентлик (NIA) билан ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжатлар жорий йил апрель ойида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази делегациясининг Корея Республикасига ташрифи даврида имзоланганди. Шунингдек, ушбу ташриф доирасида делегация «Ўтиш даври шароитларида давлат бошқаруви ислоҳотлари: ютуқларнинг асосий йўллари ва методлари» мавзусидаги нуфузли халқаро конференциясида иштирок этди.
Шу билан бирга, давлат ахборот-ресурслари ва тизимларини шакллантириш учун маълумотларни қайта ишлаш замонавий марказларини яратиш бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Ахборот ва компьютерлаштиришни қайта ишлаш миллий агентлиги (NCIA) билан, шунингдек, жамоат транспорти тизимида АКТни жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларининг истиқбол йўналишлари масалаларини муҳокама этиш Сеулдаги Транспорт назорат-ахборот маркази (Seoul TOPIS)да учрашувлар ўтказилди.
Кореялик ҳамкорлар билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида жорий йил март ойида Ахборот жамияти масалалари бўйича миллий агентлик (NIA) вакиллари билан видеоконференция ўтказилди. NIA ходимлари томонидан мамлакатда «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш бўйича таянч институт сифатида ташкилий тузилма ва ўз ривожланиш йўли тажрибалари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шу билан бир вақтда, марказ учун ахборот технологиялари индустриясини ривожлантириш бўйича миллий агентлик (NIPA) ҳамда Корея Ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI) каби Корея Республикаси етакчи ташкилотлари томонидан маслаҳатли ҳамкорликка жалб этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Корея халқаро ҳамкорлик агентстлиги (KOICA) билан ҳамкорлик доирасида «Ўзбекистон аҳолиси орасида компьютер саводхонлиги даражасини ошириш тизимини яратиш ва ривожлантириш» Концепцияси лойиҳаси тайёрланди ва Қўмита АКТни стратегик ривожлантириш бўлимига топширилди. Концепцияда аҳолининг компьютер саводхонлигини яхлит ва умумий ҳажмда ошириш ҳамда интерактив давлат хизматларига уланишда тенг шароитлар билан таъминлаш кўзда тутилган. Концепция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирлик ва идораларига мувофиқлаштириш учун тайёрланмоқда.
Бундан ташқари, БМТ ривожланиш дастури ҳамкорлик механизми, жумладан, «давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш учун Электрон ҳукуматни илгари суриш» лойиҳаси йўлга қўйилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида мувофиқлаштириш босқичида.
«Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Жаҳон Банки билан ҳамкорлик техник дастури доирасида салоҳиятли йўналишларни амалга ошириш, жумладан, э-Ҳукумат соҳасида салоҳиятни яратиш; э-Ҳукумат учун мақбул шароитларни яратиш, жумладан, мувофиқ сиёсат ва қонунларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кенг полосали алоқани кенгайтириш учун салоҳиятларни яратиш бўйича ўз таклифлари ва аниқ тадбирларни тақдим этди.
Бундан ташқари, Марказ фаолиятига ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи мамлакатимиз ва умуман, ҳукумат фаолиятига ҳамда жумладан, электрон ҳукумат тизими ривожига чуқур ҳурмат билан ёндашувчи кўплаб SAP, Andmevara AS, Oracle, Microsoft, ESET каби хорижий компаниялар қизиқмоқда.
Албатта, марказ олдида аҳоли манфаатларини кўзда тутган, вақт ва маблағни тежаш имконини берувчи кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар кўп. Давлат органлари, бизнес вакиллари ҳамда аҳоли ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашда ўз вазифаларини муваффақият билан амалга ошириш ҳамда тақдим этиладиган имкониятларда мазкур “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Мазкур вазифалар марказнинг белгилаб қўйилган келгусидаги истиқбол режалари асосида амалга оширилади.

Такомиллашган давлат хизматлари кўрсатиш тартибининг илғор халқаро тажрибаси ҳақида маълумот ((BPR) маълумот рус тилида .pdf 27,2 Мb)

 

Электрон ҳукумат маркази билан хамкорликда ташкил этилган тадбирлар

«INFOLIB-2014» III Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Электрон ҳукумат марказининг аҳолига интерфаол хизмат кўрсатиш бўйича ягона порталнинг тақдимоти
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга қаратилган семинар
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиасаводхонлигини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида компютер саводхонлиги бўйича ўқув машғулотлари
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантириш бўйича семинарлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қарори билан таништиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди
КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ