Бош саҳифа > ШАРҚ АРХИТЕКТУРАСИ ВА НАҚШЛАРИ (2017-05)

ШАРҚ АРХИТЕКТУРАСИ ВА НАҚШЛАРИ (2017-05)

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2017 йилнинг май ойида “Шарқ архитектураси ва нақшлари” мавзусидаги кўргазма намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчиларини, ташриф буюрувчиларни ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланаётган Шарқ архитектураси ва нақшлари, шунингдек, Яқин Шарқдан то Тинч Океани минтақаларидаги ноёб Шарқ обидалари акс этган бошқа манбалар билан таништиришдан иборат.

Кўргазма машҳур археолог, архитектор, санъатшунос олимлар ҳамда бадиий наққош усталарининг XVIII – XX аср ўрталарида нашр этилган китоблари, альбомлари ва илмий асарларидан ташкил топган. Музейдаги кўргазмада Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги архитектура ёдгорликларини ёритадиган китоб ва альбомларга алоҳида ўрин ажратилган.

Шифр

Манба ҳақида маълумот

Расм
1

Пя-11832

ERNEST DIEZ

СHURASANISHE BAUDENKMALER

- Berlin: Verlag von Dietrich Reimer (Ernst Vohsen), 1918

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Хуросон архитектура ёдгорликлари” номли китобда тарихий-меъморий обидалар тадқиқ қилинган. Китобда қадимги Хуросон ҳудудидаги архитектура ёдгорликларининг чизмаси, кўриниши ва девордаги битиклар ҳақида маълумотлар берилган (ҳозирги вақтда ушбу ҳудудга Эроннинг шарқий ва Афғонистоннинг ғарбий қисмлари киради).

Муаллиф: Эрнест Диэз (1878-1961) – Австриялик ислом санъати бўйича шарқшунос-тарихчи олим.

2

Пя-11800

JOSEF STRZYGOWSKI

ASIENS BILDENDE KUNST IN STICHPROBEN,

IHR WESEN UND IHRE ENTWICKLUNG

- Augsburg: Benno Filser verlag G.M.B.H., 1930

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Осиёнинг тасвирий санъати ...” номли китобда Яқин ва Ўрта Шарқ, Узоқ Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидаги архитектура обидалари, девор нақшлари, хайкалтарошлик, заргарлик ва ҳунармандчиликка оид кўпгина санъат турлари ҳақида маълумотлар берилган. Китобда Самарқанддаги “Гўри Амир” мақбараси ва Аградаги “Тожмаҳал” меъморий ёдгорликлари тасвирланган (57-59 бетлар).

Муаллиф: Йозеф Стржиговский (1862-1941) - Польша ва Австрия санъатшуноси, Византия санъати бўйича мутахассис.

3

Пя-11803

ERNEST DIEZ

DIE KUNST DER ISLAMISCHEN VÖLKER

- Berlin: Akademische Verlagsgesellschaft Athenainon M.B.H., 1915

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Мусулмон халқларининг санъати” номли китобда асосан мусулмон халқлари яшайдиган ҳудудлардаги диний-меъморий обидалар ўрганилган. Китобда Самарқанддаги “Биби Хоним”, “Улуғбек”, “Шердор” ва “Тиллақори” меъморчилик ёдгорликларининг расмлари ва улар ҳақида маълумотлар берилган (100-105 бетлар).

Муаллиф: Эрнест Диэз (1878-1961) – Австриялик ислом санъати бўйича шарқшунос-тарихчи олим.

4

Пя-11834

OSKAR VON NIEDERMAYER UND ERNST DIEZ

AFGANISTAN

- Leipzig: Verlag Karl W. Hiersemann, 1924

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Афғонистоннинг йирик шаҳарларидаги меъморий обидалари ўрганилган ҳамда уларнинг XX аср бошларида олинган фотосуратлари литография усулида илова қилинган. Айниқса, Кобулдаги Бобур барпо этган  “Боғи Бобур”га  аталган еттита расм олдинги варақларда келтирилган.

Муаллифлар: Оскар фон Нидермайер (1885-1948) – Германиялик шарқшунос олим.

Эрнест Диэз (1878-1961) – Австриялик ислом санъати бўйича шарқшунос-тарихчи олим.

5

Пя-11831

АРХИТЕКТУРНЫЕ ПАМЯТНИКИ ТУРКМЕНИИ

- Москва-Ашхабад: Академия архитектуры, 1939

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда “Султон Санжар”, “Тўрабекхоним”, “Нажмиддин Кубро” ва бошқа мақбара ҳамда меъморий ёдгорликлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
6

Пя-11829

С.И. ТЮЛЯЕВ

АРХИТЕКТУРА ИНДИИ

- Москва: издательство академии архитектуры, 1939

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Ҳиндистон ҳудудида эрамиздан олдин IV асрдан - XIX аср даврларида ишланган қадимий меъморий ёдгорликлар ҳақида. Ушбу китобда қадимий иншоотлардан то Бобурийлар бошқаруви даврида қурилган сарой, масжид ва бошқа архитектура обидаларининг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.

Китобнинг 66 бетида расмлар келтирилган.

Муаллиф: Тюляев Семен Иванович (1898-1993) – шарқшунос, санъатшунос олим.

7

Пя-11649

ARCH. DR. JULIUS SMOLIK

DIE TIMURIDISCHEN BAUDENKMÄLER

IN SAMARKAND AUS DER ZEIT TAMERLANS

- Wien: Krystall – verlag, 1929

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Амир Темурдан бошлаб Самарқанддаги Темурийларнинг меъморий обидалари” номли китобда муаллифнинг шахсан ўзи чизган 96 та литографик расмлари илова қилинган. Китобнинг 7-бетидан 43-бетигача иловадаги иншоотларнинг хусусиятлари бўйича маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Юлиус Смолик (1879-1948) – Австриялик рассом, архитектор.

8

Пя-11298

М.Е. МАССОН

МАВЗОЛЕЙ ХОДЖА АХМЕДА ЯСЕВИ

- Ташкент: Типо-лит. №2 Узполиграфтреста, 1930

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Хожа Ахмад Яссавий мақбараси анъанавий ислом санъати ичида ноёб, улкан меъморий обидалардан бири эканлиги таъкидланади. Китоб муаллифи мақбара тарихи ҳамда бинодаги айрим жиҳатлар Сосонийлар ва Византияликлар услубининг таъсири эканлигини таҳлил қилган.

Муаллиф: Массон Михаил Евгеньевич (1897-1986) – академик, машҳур Ўзбекистон археологи ва тарихчи-шарқшунос олими.

9

Пя-11810

MADAME R.L. DEVONSHIRE

QUELQUES INFLUENCES ISLAMIQUES SUR LES ARTS DE L’EUROPE

- Le Caire: Imp. E. & R. Schindler, 1935

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда ислом санъати ва архитектурасининг Европадаги айрим меъморий обидаларига таъсири ўрганилган.

Муаллиф: Генриетта Кэролайн Девоншир (1864-1949) – ислом архитектураси бўйича мутахассис.

10

Пя-11427

В.А. КРАЧКОВСКАЯ

ИЗРАЗЦЫ МАВЗОЛЕЯ ПИР-ХУСЕЙНА

- Тбилиси: издательство Академии наук Грузии, 1946

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асарда Пир Ҳусайн мақбараси (Озарбайжон)даги 11 метрлик ҳошияли кошин ўрганилган.

Муаллиф: Крачковская Вера Александровна (1884-1974) – шарқшунос,  эпиграфист.

11

Пя-11815

PROF. SATTAR KHEIRI

ISLAMISCHE ARCHITEKUR

Verlag Ernst Wasmuth A.G. Berlin

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Испаниядан бошлаб то Тинч Океани ҳудудидаги ислом архитектурасига оид меъморий обидаларнинг XX аср бошларида туширилган фото расмлари келтирилган.

12

Пя-3871

Л.И. РЕМПЕЛЬ

АРХИТЕКТУРНЫЙ ОРНАМЕНТ УЗБЕКИСТАНА

- Ташкент: Госиздательство художественной литературы, 1961

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Ўзбекистон архитектураси нақшларини ўрганишга қаратилган. Монографияда асосан Ўзбекистон ҳудудидаги тарихий меъморий обидаларда  қўлланилган нақшларнинг тарихи, ўзаро маданий таъсири ва хусусиятлари таҳлил қилинган. 

Муаллиф: Ремпель Лазарь Израилевич (1907-1992) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

13

Пу-11807/Text

PRISSE D’AVENNES

L’ART ARABE

d’apres LES MONUMENTS DU KAIRE

depuis le VII siecle jusqu’a la fix du XVIII. Text

- Paris: V e A. Morel Et Cie, Libraires-èditeurs, 1877

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Араб  санъати” номли 3 жилдлик альбомнинг матнли китобида Мисрдаги меъморий обидалар, нақшлар, бадиий ва амалий санъатлар тарихи таҳлили келтирилган.

Муаллиф: Эмиль Прис д'Авен (Emile Prisse d’Avennes) (1807-1879) – Франциялик шарқшунос-мисиршунос олим, ёзувчи, рассом, архитектор, археолог.

14

Пу-11807/I

PRISSE D’AVENNES

L’ART ARABE

d’apres LES MONUMENTS DU KAIRE

depuis le VII siecle jusqu’a la fix du XVIII. Premier volume

- Paris: V e A. Morel Et Cie, Libraires-èditeurs, 1877

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

“Араб санъати” номли альбомнинг 1-жилдида Мисрда IX аср бошидан  XVIII асрга қадар қурилган қадимий масжид, минора ва мақбараларнинг расмлари илова қилинган. Уларнинг чизмалари ва қўлланилган санъат турларидан намуналар келтирилган. Альбомдаги кўпгина расмлар муаллиф томонидан ишланган.

Муаллиф: Эмиль Прис д'Авен (Emile Prisse d’Avennes) (1807-1879) – Франциялик  шарқшунос-мисршунос олим, ёзувчи, рассом, архитектор, археолог.
15

Пу-11807/II

PRISSE D’AVENNES

L’ART ARABE

d’apres LES MONUMENTS DU KAIRE

depuis le VII siecle jusqu’a la fix du XVIII. Deuxieme volume

- Paris: V e A. Morel Et Cie, Libraires-èditeurs, 1877

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомнинг 2-жилди бинонинг ички нақшларига бағишланган. Унда бино шифти, эшиги ва бинонинг ички безакларида ёғоч ўймакорлиги ҳамда кошинкор деворларда қўлланилган нақшлардан намуналар илова қилинган. Альбомдаги кўпгина расмлар муаллиф томонидан ишланган.

Муаллиф: Эмиль Прис д'Авен (Emile Prisse d’Avennes) (1807-1879) – Франциялик  шарқшунос-мисршунос олим, ёзувчи, рассом, архитектор, археолог.
16

Пу-11807/III

PRISSE D’AVENNES

L’ART ARABE

d’apres LES MONUMENTS DU KAIRE

depuis le VII siecle jusqu’a la fix du XVIII. Troisième volume

- Paris: V e A. Morel Et Cie, Libraires-èditeurs, 1877

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомнинг 3-жилдида асосан Қоҳирадаги айрим архитектура ва меъморий обидаларнинг расмлари илова қилинган. Альбомнинг бош саҳифаларида ёғочга ишланган нақшлар, ўймакорлик санъатлари ҳамда хонанинг бадиий безак ва жиҳозланишлари келтирилган. Альбомнинг охирги бетларида Мисрда китобнинг бадиий безатилиши бўйича расмли намуналари келтирилган. Альбомдаги кўпгина расмлар муаллиф томонидан ишланган.

Муаллиф: Эмиль Прис д'Авен (Emile Prisse d’Avennes) (1807-1879) – Франциялик  шарқшунос-мисршунос олим, ёзувчи, рассом, архитектор, археолог.

17

Пя-9674

Б.П. ДЕНИКЕ

АРХИТЕКТУРНЫЙ ОРНАМЕНТ СРЕДНЕЙ АЗИИ

- Москва: издательство Академии архитектуры, 1939

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ўрта Осиё ҳудудидаги иншоотларда ишлатилган нақшлар тадқиқ қилинган. Китоб нақшларнинг турли қурилиш ашёларида ишлатилиши бўйича бобларга бўлинган: биринчиси - ғиштли нақшлар; иккинчиси - “стюк” ёки “стук” (“стукко”) (алебастр ва мармарнинг кукуни қоришмасидан таёрланадиган ашё)га ишланган нақшлар; учинчиси “терракота” (куйдирилган қизғиш-жигарранг гил)га ишлатилган нақшлар; тўртинчиси тош, ёғоч ва лойларга ишлатилган нақшлар; бешинчиси кошинли безак, нақшлар ҳамда олтинчиси XII асрдан XVII асрларга қадар Ўрта Осиё архитектура ёдгорликларида девор нақшлари номларидан иборат.

Муаллиф: Денике Борис Петрович (1885-1941) - санъатшунос.

18

В-20172/3

Н.М. БАЧИНСКИЙ

РЕЗНОЕ ДЕРЕВО В АРХИТЕКТУРЕ СРЕДНЕЙ АЗИИ

- Москва: Государственное архитектурное искусство, 1947

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ўрта Осиё архитектурасида ёғоч ўймакорлиги санъатининг тарихи ҳамда бошқа Шарқ давлатлари билан ўзаро ривожланганлиги таҳлил қилинган.

19

Пя-9578

Г.А. ПУГАЧЕНКОВА, Л.И. РЕМПЕЛЬ

ВЫДАЮЩИЕСЯ ПАМЯТНИКИ АРХИТЕКТУРЫ УЗБЕКИСТАНА

- Ташкент: Государственное издательство художественной литературы Узбекистана, 1958

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент ва Хива шаҳарларидаги энг машҳур тарихий-меъморий обидалар таҳлили, шаҳар ва иншоотларнинг чизмалари ҳамда расмлари илова қилинган.

Муаллифлар: Пугаченкова Галина Анатольевна (1915-2007) – санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ФА академиги, машҳур археолог;

Ремпель Лазарь Израилевич (1907-1992) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.

20

В-22923/3

В.Л. ВОРОНИНА

НАРОДНЫЕ ТРАДИЦИИ АРХИТЕКТУРЫ УЗБЕКИСТАНА

- Москва: Государственное издательство архитектуры и градостроительства, 1951

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Ўзбекистоннинг маҳаллий анъанавий архитектурасига бағишланган. Миллий архитектура асарлари, ўзбек уйларининг турлари, масжиддаги ишланмалар ва бошқалар ўрганилган. Китобда мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

21

Пя-10577

G.T. RIVOIRA

ARCHITETTURA MUSULMANA

Sue origini e suo sviluppo

- Milano: Ulrico Hoepli editore-libraio della real casa, 1914

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асарда ислом ва христиан динларига оид тарихий обидалар қиёсий тадқиқ этилган. Китобда турли диний иншоотлардан намуналар ва чизмалар келтирилган.

Муаллиф: Джованни Терезио Ривойра (1849-1919) – Италиялик археолог ва архитектура тарихи бўйича мутахассис.

22

Пу-11796

AL. GAYET

L’ART ARABE

- Paris: Librairies-imprimeries réunies, 1893

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Араб санъати” номли китобда Араб-ислом санъати тарихи, архитектурасида қўлланиладиган нақшлар, безаклар, геометрик чизмалар ва бошқа анимацион шаклларнинг тахлили келтирилган.

Муаллиф: Альбер Гайе (1856-1916) - Франциялик мисиршунос олим, археолог.

23

Пу-11797

AL. GAYET

L’ART PERSAN

- Paris: Librairies-imprimeries réunies, 1895

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ахоманийлар, Сосонийлар давридан бошлаб ўрта аср охирларига қадар Эронда санъатнинг ривожланиши, араб-ислом ва турк-мўғул  таъсирлари, архитектурада қўлланилган нақшлар, безаклар, геометрик чизмалар ва уларнинг фалсафий томонлари тахлил қилинган.

Муаллиф: Альбер Гайе (1856-1916) - Франциялик мисиршунос олим, археолог.

24

Пя-9880

МИЛIЙ ДОСТОЕВСКIЙ

СТАРИНА И БЫТЪ СРЕДНЕЙ АЗIИ

- Москва: Изданiе Т-ва «Образованiе», 1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Ўрта Осиёда кулолчилик, гиламдўзлик, маточилик, каштачилик ва бошқа халқ амалий санъатларига бағишланган бўлиб, айниқса, унда Шарқ архитектура бойлигига эътибор қаратилган. Алоҳида варақларга 28 та асл расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Милий Федорович Достоевский (1884-1937) – тарихчи-шарқшунос, санъатшунос, археолог, тилшунос.

25

Пу-11802

RAM RAZ

ESSAY ON THE ARCHITECTURE OF THE HINDUS

- London: Published for the Royal Asiatic Society of Great Britain and Ireland, 1834

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асарда ҳинд меъморлари эътибор бериши керак бўлган қурилиш қоидалари ёритилган. Китобда нақшларнинг схематик тасвирлари, ҳинд архитектурасидаги бошқа безак қисмларининг расмлари илова қилинган.

26

Пу-747

АНДРЕЙ ЖУКОВСКИЙ

ИСТОРИЯ АРХИТЕКТУРЫ

- С.-Петербург: Типография Департамента Уделов, 1859-1860

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Икки қисмдан иборат асарда архитектура тарихи ва қадимий давлатлар архитектуралари ҳақида маълумотлар берилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

Муаллиф: Андрей Тимофеевич Жуковский (1831-1873) - архитектор.

27

Пу-11823

EMMA ROBERTS

VIEWS IN INDIA, CHINA, AND ON THE SHORES OF THE RED SEA

Vol.I, II.

- London: H.Fisher, R.Fisher & P.Jackson, 1835

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Буюк Брианиялик ёзувчи ва шоира Эмма Робертс (1794–1840)нинг Ҳиндистондаги йирик шаҳарлар ҳақида таассуротлари ёритилган. Китобга Ҳиндистондаги қадимий обидаларнинг гравюрали расмлари илова қилинган.

28

В-21322/5

С.Н. ПОЛУПАНОВ

АРХИТЕКТУРНЫЕ ПАМЯТНИКИ САМАРКАНДА

- Москва: издательство Академии архитектуры, 1948

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Самарқанд шаҳридаги “Регистон” ансамбли, “Улуғбек”, “Шердор”, “Тиллакори” мадрасалари, “Гўри Амир” мақбараси, “Бибихоним” масжиди, “Шоҳизинда”, “Ишратхона” мақбаралари ва бошқа тарихий меъморий обидаларга бағишланган. Китоб мавзу бўйича расмлар билан бойитилган.

Муаллиф: Полупанов Стефан Николаевич (1904-1957) – архитектор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.

29

Пя-3690 (2 жилд)

HEINRICH ZIMMER

THE ART OF INDIAN ASIA

Its mythology and transformations. In two volumes

- Tennesse: Manufactured in the U.S.A. by Kingsport Press, Inc., 1955

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асарнинг 2-жилди асосан Ҳиндистон, Непал, Шри Ланка, Хитой, Ҳиндихитой ярим оролидаги Бирма, Камбоджа, Таиланд ва Индонезия давлатларидаги қадимги диний иншоотлар, ҳайкаллар ва бошқа тарихий объектларнинг фото расмларидан ташкил топган. Китобда 614 та расм илова қилинган.

Муаллиф: Генрих Роберт Циммер (1890-1943) – Германиялик ҳиндшунос.

30

А-890

ИСКУССТВО СРЕДНЕЙ АЗИИ

Сборникъ Средне-Азiатской орнаментацiи

Исполненный съ натуры Н.Е. Симаковымъ

- С.-Петербургъ: Картографическое заведение А. Ильина, 1883

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомда Ўрта Осиё, айниқса, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги ёдгорлик обидалари, кулолчилик, мато, заргарлик ва бошқа жисмларда қўлланилган нақшларнинг рангли тасвири берилган. Альбом рус ва француз тилларида тузилган.

Муаллиф: Симаков Николай Евстафьевич (1828-1886) – Россиялик рассом, этнограф.

31

Пу-9068

H. DOLMETSCH

DER ORNAMENTENSCHATZ EIN MUSTERBUCH STILVOLLER ORNAMENTE AUS ALLEN KUNSTEPOCHEN

- Stuttgart: Verlag von Julius Hoffmann, 1889

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Нақшлар хазинаси ...” номли китобда Қадимги  Миср, Юнонистон, Рим империяси, Византия, Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва бошқа давлатларнинг безакли санъатларидан намуналар келтирилган.

Муаллиф: Гейнрих Долмеч (1846-1908) – немис архитектори, рассом, санъатшунос олим.

32

Пя-11840 (3 жилд)

HENRY-RENÉ D'ALLEMAGNE

DU KHORASSAN

AU PAYS DES BAKHTIARIS

TROIS MOIS DE VOYAGE EN PERSE

3 VOLUMES

- Paris: Hachette et Cie, 79, Boulevard Saint-Germain, MCMXI (1911)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Уч жилддан иборат китобда Эрон ва унинг атрофидаги ҳудудларда қадим ва яқин ўтмишда ишланган архитектура обидалари, девор нақшлари, хайкалтарошлик, заргарлик, ҳунармандчилик ва бошқа санъат турлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Китобларда кўп миқдорда турли санъат намуналари илова қилинган.

Муаллиф: Генри-Рене де-Аллеман (1863-1950) – француз тарихчиси, кутубхоначи, архивчи, санъатшунос мутахассис.
33

Пя-11816

DR. ERNST COHN-WIENER

DAS KUNSTGEWERBE DES OSTENS

- Berlin: Verlag Verlag für Kunstwissenschaft, 1922

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Шарқ санъати ва ҳунармандчилиги” номли китобда Миср, мусулмон ўлкалари ҳамда Хитой ва Япония давлатлари санъатининг турли соҳаларидан қадимий намуналар келтирилган.

Муаллиф: Эрнст Кон-Винер (1882-1941) – немис санъатшуноси.
34

Пу-11806

LANGLES, LOUIS MATHIEU

MONUMENTS ANCIENS ET MODERNES DE L'HINDOUSTAN

- Paris: De L’Imprimerie de P. D'idiot, L'Aine, Chevalier de L’Ordre Royal de Saint-Michel, Imprimeur du Roi, 1821

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомга Ҳиндистондаги қадимий обидаларнинг расм ва чизмалари илова қилинган.

Муаллиф: Луи-Матьё Лангле (1763-1824) – француз академиги, шарқшунос, тилшунос, таржимон, кутубхоначи.
35

В-23662/3

Г.Н. ТОМАЕВ

РЕЗНАЯ МАЙОЛИКОВАЯ МОЗАИКА

В АРХИТЕКТУРЕ СРЕДНЕЙ АЗИИ XIV-XV ВВ.

- Москва: Госиздательство литературы по строительству и архитектуре, 1951

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Самарқанд, Шаҳрисабз, Хива, Бухоро шаҳарларининг қадимий обидаларидаги сирланган сопол кошинлари ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

36

В-27945/3

В.А. НИЛЬСЕН

МОНУМЕНТАЛЬНАЯ АРХИТЕКТУРА

БУХАРСКОГО ОАЗИСА XI-XII ВВ.

- Ташкент: Издательство АН Узбекистана, 1956

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Бухоро вилоятидаги XI-XII асрларда яратилган обидаларнинг қурилиш масалалари, қўлланилган безаклари ва бошқа хусусиятлари ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

37

В-20978/3

Б.В. ВЕЙМАРН

АРХИТЕКТУРНО-ДЕКОРАТИВНОЕ ИСКУССТВО УЗБЕКИСТАНА

- Москва: Государственное архитектурное издательство, 1948

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ўзбекистон архитектурасида ганчкорлик, ёғоч ва тош ўймакорлиги, бадиий кошин, сопол ва бошқа наққошлик санъатининг қўлланилиши ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

38

В-22877/3

Ф.Н. РУСАНОВ

ОЗЕЛЕНЕНИЕ В АРХИТЕКТУРЕ ГОРОДОВ УЗБЕКИСТАНА

- Ташкент: Издательство АН Узбекистана, 1951

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ўзбекистон шаҳарлари архитектурасида кўкаламзорлаштириш масалалари ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

39

В-25833/3

А.М. ПРИБЫТКОВА

ПАМЯТНИКИ АРХИТЕКТУРЫ XI ВЕКА В ТУРКМЕНИИ

- Москва: Госиздательство, 1955

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда XI асрдаги Туркманистон обидаларининг анъанавий қурилиш ҳамда безаклаш усуллари берилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.
40

В-20802/3

Б.Н. ЗАСЫПКИН

АРХИТЕКТУРА СРЕДНЕЙ АЗИИ

- Москва: Издательство Академии архитектуры, 1948

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистонда архитектура  обидаларининг тарихий ривожланиш даври ва хусусиятлари ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.
41

В-19604/3

ПАМЯТНИКИ АРХИТЕКТУРЫ АЗЕРБАЙДЖАНА

СБОРНИК МАТЕРИАЛОВ

- Москва-Баку: Государственное архитектурное издательство, 1946

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Озарбайджондаги архитектура ёдгорликлари бўйича илмий мақолалар жамланган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

42

В-28760/3

Т.К. БАСЕНОВ

ОРНАМЕНТ КАЗАХСТАНА В АРХИТЕКТУРЕ

- Алма-Ата: Издательство АН Казахстана, 1957

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Қозоғистондаги архитектура ёдгорликларида қўлланилган нақшлар ўрганилган. Китобга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.
43

Пя-8398

ТАШКЕНТСКАЯ РОСПИСЬ

ИЗ АЛЬБОМА НАРОДНОГО МАСТЕРА

АЛИМДЖАНА КАСЫМДЖАНОВА

- Ташкент: Гос.издательство Художественной литературы Узбекистана, 1958

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомда тошкентлик наққош уста Олимжон Қосимжонов (1878-1952)нинг ижоди ва унинг ёғоч ва ганчга ишлаган расмлари ҳақида маълумотлар берилган. Альбомга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

44

Пя-8397

ТАШКЕНТСКАЯ РЕЗЬБА ПО ДЕРЕВУ

В РАБОТАХ МАКСУДА КАСЫМОВА

- Ташкент: Гос.издательство Художественной литературы Узбекистана, 1961

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомда тошкентлик ёғоч ўймакор устаси Мақсуд Қосимов ижоди ва унинг ёғочга ишлаган нақшлари ҳақида маълумотлар берилган. Альбомга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.
45

Пя-8396

ПАРГОРИ (ВИД РЕЗЬБЫ ПО ДЕРЕВУ)

В РАБОТАХ НАРОДНОГО МАСТЕРА СУЛЕЙМАНА ХОДЖАЕВА

- Ташкент: Гос.издательство Художественной литературы Узбекистана, 1958

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомда ёғоч ўймакор (паргори) устаси Сулаймон Ходжаев (1866-1947) ижоди ва унинг ёғочга ишлаган нақшлари ҳақида маълумотлар берилган. Альбомга мавзу бўйича расм ва чизмалар илова қилинган.

46 В-21790/3

А.Н. БЕРНШТАМ

АРХИТЕКТУРНЫЕ ПАМЯТНИКИ КИРГИЗИИ

- Москва: издательство Академии наук, 1950

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Қирғизистонда XI–XIX асрларда қурилган меъморий обидалар таҳлил қилинган.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ