Биография

Тешабаева Умида Алимджановна

1975 йилда Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида туғилган.

Миллати-ўзбек.

Маълумоти олий. 1996 йилда Тошкент Давлат маданият институтини кутубхоначи-библиограф мутахассислиги бўйича тугатган.

“Миллий тикланиш” партияси аъзоси.

1996-2001 йилларда Тошкент вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти Кутубхонаси кутубхоначиси, Кутубхона мудири;

2000-2006 йилларда Тошкент давлат Маданият институти аспиранти, Библиография кафедраси ўқитувчиси;

2006-2012 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Илмий-методика бўлими бош кутубхоначиси, Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири, Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўлими мудири;

2012-2013 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўқиш заллари хизмати раҳбари;

2013-2014 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

2014 йилнинг феврал ойидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

У. Тешабаева  оилали, уч нафар фарзанднинг онаси.

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ