Бош саҳифа > Вазифалари

Вазифалари

Ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар ҳисоботини йиғиш ва умумлаширишни амалга оширади;

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлашда бевосита иштирок этади;

Республика ахборот-кутубхона муассасалари фондларини комплектлашнинг асосий йўналишлари, уларни (халқаро китоблар алмашишни ҳисобга олган ҳолда) миллий ва чет эл нашрлари билан энг тўлиқ таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни, фойдаланувчилар танлашига кўра ахборот-кутубхона хизмат кўрсатиш шароитлари, шакллари ва методларини та'минланиши ишларини мувофиқлаштиради;

хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, ахборот марказлари билан илғор иш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш бўйича халқаро кутубхоналараро ахборот алмашувларни ривожлантириш, халқаро кутубхона анжуманлари ва ташкилотларида қатнашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

ахборот - кутубхона хизмати иш жараёнларини ўрганади ва кутубхона-библиографик, маълумот-ахборот хизмат кўрсатишнинг янги шакл ва услубларини  ишда тадбиқ этади;

фойдаланувчилар қизиқиши ва талабларини ўрганишда илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий ишларни амалга оширилишида бевосита иштирок этади, семинарлар, конференцияларни тайёрлаш ва ўтказилишида  бевосита раҳбарлик қилади.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ