Бош саҳифа > Фалсафа ва файласуф олимлар

Фалсафа ва файласуф олимлар

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2016 йилнинг декабрь ойида Фалсафа ва файласуф олимлар ҳақидаги қадимий китоблар кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилар ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фонди билан таништириш.

Музей кўргазмасида милоддан аввалги IV асрдан - XIX асрларга қадар яшаб ижод этган Шарқ ва Ғарб файласуф олимлари ҳамда уларнинг XVII – XIX асарларда яратилган қўлёзма, тошбосма ва илк матбаа усулида чоп этилган асарлари намойиш этилмоқда.

Шифр

Манба ҳақида маълумот

Расм

1

 

Пв-28

 

الطب الجديد الكيميائي الذي اخترعه براكلسوس

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Ат-тибби ал-жадид-и ал-кимёй-и аллази ихтараъаху Баракалсус” (“Парацельс томонидан ихтиро қилинган янги тиббий кимё”) номли араб тилидаги швейцариялик алкимё олими, табиб, файласуф, фармакология фани асосчиси Филипп Авреол Теофраст Бомбаст фон Гогенхайм (1493-1541)нинг ятрокимёга бағишлан асари.

Қўлёзма 1270 х. / 1853 йил кўчирилган. Китоб яратилган жойи номаълум. Китоб муқовасида бўртма мухр билан Абу Дабусахон Абру Дилбарий муқовачи (саҳҳоф) исми қайд этилган.

 

2

 

Пв-157

 

حسین واعظ کاشفی

اخلاق محسنی

 پستکند٬ ۱۲۲۵. کاتب: احمدخان بن باباخان خواجه پستکندی-

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий мазмундаги машҳур “Ахлоқи мухсиний” (“Яхши хулқлар”) номли асари.

Қўлёзма хаттот Аҳмадхон ибн Бобохонхўжа Писткандий томонидан 1225 ҳ. / 1810 м. йилда кўчирилган. Китобни муқоваловчи ва безовчи уста - мулло Муҳаммад Умар исми муқова устидаги бўртма муҳрда қайд этилган. Асар матни форс тилида.

Муаллиф: Ҳусайн Воиз Кошифий (асл исми Камолиддин; Воиз - лақаби) (тахм. 1442/46 - 1505) - нотиқлик саньати намояндаси ва назариётчиси, мутафаккир, илоҳиётчи олим.

 

3

 

Пв-204

 

جلال‌الدین محمد بلخی رومی

مثنوی

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Буюк мутафаккир, шоир, тариқат алломаси Мавлоно Джалолиддин Муҳаммад Балҳий Румий (1207-1273)нинг машҳур “Маснавий” асари.

Китоб жилдида муқовачи (саҳҳоф) Қодир Муҳаммад исми ва 1258 ҳ. / 1843 м. йил муҳрланган. Қўлёзма қаерда ва ким томонидан кўчирилганлиги қайд этилмаган. Асар форс тилида.

 

4

Пв-112

خواجه احمد یسوی

دیوان خضرت - حکمت

- Ташкент: лит. Г.Х. Арифджанова

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Яссавия тариқатининг асосчиси, мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий (1093-1166)нинг машҳур “Девони хикмат” асари.

Китобда нашр йили кўрсатилмаган. Асар эски ўзбек тилида.

 

5

Пв-53

على شير نوايى. محبوب القلوب

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Маҳбуб ул-қулуб” (“Қалблар маҳбуби”) асари Алишер Навоийнинг сўнгги ижодий намуналаридан бири бўлиб, уч қисимдан ташкил топган. Асарнинг биринчи қисмида турли ижтимоий гуруҳлар ва касбларнинг таржимои ҳоли бўлиб, уларнинг ижобий ва салбий томонлари ёритилган, иккинчи қисми маънавий масалаларга бағишланган ва учинчи қисми ҳикматли, панд-насиҳат сўзларидан ташкил топган. Асар 1221 ҳ. / 1806 м. йилда кўчирилган. Қўлёзмада хаттот исми ва китоб ишланган жойлар қайд этилмаган.

 

6

 

Пв-61

 

عبد الرحمن جامي

سلسلة الذهب

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)нинг уч қисмдан иборат “Силслат уз-заҳоб” (“Олтин занжир”) асарида Хуросон аҳлининг кундалик ҳаёт муаммолари фалсафий тарзда акс эттирилган. Асар ким томонидан ва қаерда кўчирилганлиги берилмаган. Асар 989 х. / 1581 йилда кўчирилган.

 

7

 

Пв-76

 

كنوز الحكمة

١٢٩٩

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Эрамизнинг 1-асрларида яшаб ижод этган Қадимий мисрлик мунажжим Тевкр Вавилонлик (форсчада Танглушоҳ ал-Акбар ал-Бобилий)нинг “Кунуз ал-ҳикмат” (“Донолик хазинаси”) номли фалсафий асари. Қўлёзма 1299 х. / 1881 йилда кўчирилган. Китобда хаттот исми ва қаерда ёзилганлиги мавжуд эмас. Асар форс тилида.

 

8

Пв-7

میرزا عبدالقادر بیدل

غزلیات

ـ ممبئ: مطبع صفدری٬ ۱۲۹۹

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Шарқ ўрта асрлар охирларидаги йирик мутафаккири ва файласуфи Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1720)нинг “Ғазалиёт” (“Суҳбатлар”) номли асари. Китоб тошбосма усулда Мумбай (Ҳиндистон)да “Сафдари” матбуотида 1299 / 1882 йилда чоп этилган. Асар форс тилида.

 

9

Пв-17, 18

أبى حامد محمد بن محمد الغزالى

احياء علوم الدين

- مصر: طبع بالمطبعة الميمنية، ١٣٢٢

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Шарқ ўрта асрлар бошларидаги йирик мутафаккири ва файласуфи Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111)нинг “Иҳёу улумиддин” (“Дин илимларини тирилтириш”) номли асари. Китоб тошбосма усулда  Мисрда “Майманийа” матбуотида 1322 / 1904 йилда чоп этилган. Асар араб тилида.

 

10

 

В-9077/3

SEFER NAMEH

Relation du voyage de Nassiri Khosrau

publié, traduit et annoté par Charles Schefer

- Paris: Ernest Leroux, éditeur, 1881

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб машҳур Хуросонлик шоир, ёзувчи, файласуф Носири Хусров (1003-1088)нинг “Саёҳатнома” асарининг форс тилидан француз тилига амалга оширилган таржимасидир. Китоб рангли миниатюра расмлари билан безатилган.

Таржимон: Шарль Анри Огюст Шефер (фр. Charles Henri Auguste Schefer) (1820-1898) – профессор, Франциялик шарқшунос, таржимон, тарихчи, географ, ёзувчи. Кўпгина муҳим тарихий асарларни француз тилига таржима қилиб, нашр этган олим.

 

11

 

Пи-4178 (5 жилд)

 

OEUVRES

DE MONTESQUIEU

Nouvelle édition,

Plus correcte et plus complet que toutes les précédentes

- Paris: Chez Jean-François Bastien, M DCC LXXXVIII (1788)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Франциялик ёзувчи, файласуф ва ҳуқуқшунос олим Шарль-Луи Монтескьё (1689-1755)нинг 5 жилдлик тўлиқ асарлари тўплами.

 

12

Пу-8599

ГЁТЕ

ФАУСТЪ

Трагедiя

- С.-Петербургъ: Изданiе А.Ф. Маркса, 1899

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб машҳур немис шоири ва давлат арбоби Иоганн Вольфганг фон Гёте (1749-1832)нинг рус тилига ўгирилган “Фауст” номли фалсафий драмаси.

 

13

ОFd-1 (4 жилд)

 

DICTIONNAIRE DE LA LANGUE FRANÇAISE

Par É. Littré

- Paris: Librairie Hachette et C, 1889

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз файласуфи, энциклопедик олими Эмиль Литтре (1801-1881) томонидан ишланган 4 жилдлик француз тили луғати.

 

14

 

Пи-2235

 

ABREGÉ DE L'ESSAI DE MONSIEUR LOCKE

SUR L'ENTENDEMENT HUMAIN

Traduit de l'Anglois J.P. Bosset

- Geneve: Chez Henri-Albert Gosse & Comp., MDCCXLI (1741)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Инглиз файласуфи, либерализм асосчиси Жон Локк ((ингл. John Locke) (1632-1704)нинг «Инсон ақли тўғрисида тажриба» номли асосий асари. Асарда инсон билимларининг келиб чиқиши, турлари ва имкониятлари таҳлил қилинади. Асар инглиз тилидан француз тилиги ўгирилган.

 

15

 

Пи-2255

 

IOHANN GOTLIEB FICHTE

GRUNDLAGE DES NATURRECHTS NACH

Principien der Wissenschaftslehre

- Iena und Leipzig: bei Christian Ernst Gablet, 1796

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Немис файласуфи ва жамоат арбоби Иоганн Готлиб Фихте (1762-1814)нинг “Умумий фан таълимининг асослари” номли асари. Асарда амалий фалсафа тарғиб қилинади.

 

16

 

Пи-2100

 

PENSÉES DE SENEQUE

Recueillies

Par M. Angliviel de la Beaumelle

- Paris: Chez J. Barbou,MDCCLXVIII (1748)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қадимги Рим файласуфи, шоири ва давлат арбоби Луций Анней Сенека (милоддан аввал 4 йил – 65 милодий йил)нинг айрим фалсафий фикрлари тўплами.

 

17

 

Пи-2367 (2 жилд)

 

J.G.C.C. KIESEWETTER

GRUNDRISS EINER REINEN ALLGEMEINEN LOGIK

nach Kantischen Grundsätzen

In 2 Bänden

- Berlin : F.T. Lagarde, 1796-1802

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Немис файласуфи ва мантиқшунос олими Иоганн Готфрид Карл Кристиан Кизеветтер (нем. Johann Gottfried Karl Christian Kiesewetter; 1766-1819)нинг “Кантча қарашлар нуқтаи назаридан умумий мантиқнинг соф асослари” номли асари.

 

18

Пи-3154 (30жилд)

 

COLLECTION COMPLETTE DES OEUVRES DE

M. de Voltaire

- Genève : [s.n.], MDCCLXVIII- MDCCLXXVII (1768-1777)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

XVIII асрнинг йирик француз файласуф маърифатчиларидан Вольтер (тўлиқ исми: Франсуа-Мари Аруэ; фр. François Marie Arouet; 1694-1778)нинг 30 жилдлик тўлиқ асарлар тўплами.

Ушбу тўпламнинг 9-жилдида Буюк Соҳибқирон Амир Темур ва Мирзо Улуғбеклар ҳақида ҳикоя қилинади (194-200 бетлар).

 

19

Пи-5064 (2 жилд)

 

VERSTAND UND ERFAHRUNG

EINE METAKRITIK ZUR KRITIK DER REINEN VERNUNFT

von J.G. Herder

- Frankfurt und Leipzig: [s.n.], 1799

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Немис файласуфи ва маърифатчиси Иоганн Готфрид Гердер (нем. Johann Gottfried Herder; 1744-1803)нинг “Метакритиканинг соф тафаккур танқиди” номли 2 жилдлик асари.

 

20

 

Пе-3311

 

L'HISTOIRE DE THUCYDIDE

DE LA GUERRE DU PÉLOPONNÈSE

CONTINUEE PAR XENOPHON

- Paris: Chez Augustin Courbe, MDCLXII (1662)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда муаллифнинг шахсий кузатувлари асосида ёзилган Қадимги Юнонистондаги яром орол - Пелопоннесдаги жанг тарихи ёритилган. Ҳарбий можаро эрамиздан аввал 431-404 йй.да Афина билан Спарта ўртасида бўлиб ўтган. Ушбу асар орқали муаллиф фалсафа фанининг тарих фалсафаси йўналишига асос солди.

Муаллиф: Фукидид (қад. юнон. Θουκυδίδης; 460 - 400 э.ав. давр йй.) – машҳур Қадимги Юнононистон тарихчиси, тарих фани асосчиси.

 

21

Пи-412

 

Ж. Ж. РУССО

Рассуждение о начале и основании неравенства между людьми

Перевелъ Павелъ Потемкинъ

- Москва: Печатано при Императорскомъ Московскомъ Университете, 1770

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз файласуфи, маърифатчиси ва ёзувчиси Жан-Жак Руссо (фр. Jean-Jacques Rousseau;1712-1778)нинг асари. Асарда фалсафий қарашлар акс этган.

 

22

По-2855 (7 жилд)

 

OEUVRE DE DU MARSAIS

7 Vol.

- Paris: De L'Imprimerie de Pougin, 1797

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз файласуф олими Цезарь Шено Дюмарсе (фр. César Chesneau Du Marsais; 1676-1756)нинг 7 жилдлик тўлиқ асарлар тўплами.

 

23

По-2864

 

LES CARACTERES DE THÉOPHRASTE

D'après un manuscrit du Vatican

Par. Coray

- Paris: Chez J.J. Fuchs, L'an VII (1799)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қадимги Юнон файласуфи Теофраст (371-288 милоддан аввалги йилларда яшаган)нинг инсон “Хусусяитлар”и ҳақидаги фалсафий асарининг юнон тилидан француз тилига ўгирилган таржимаси.

 

24

По-3026 (2 жилд)

 

JEAN-CLAUDE DE LAMÉTHERIE

De L'homme considéré moralement

et de celles des animaux

2 Vol.

- Paris: Chez Maradan, An XI – 1802

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз файласуфи ва табиатшунос олими Жан Клод де Ламетри (1743-1817)нинг инсон ва ҳайвон феълини маънавий жиҳатдан ўрганган фалсафий асари.

 

25

По-3502 (4 жилд)

 

ESSAIS

De Michel seigneur De Montaigne

5 Vol.

- Paris: impr. de P. et F. Didot, An X. MDCCCII (1802)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз ёзувчиси ва файласуфи Мишел де Монтен (фр. Michel de Montaigne; 1533-1592)нинг 4 жилдлик “Тажрибалар” номли фалсафий асари.

 

26

Пе-3279

 

L. ANNAEI SENECAE

PHILOSOPHI OPERA OMNIA

- Amsterodami: Apud Guilj. I. Blaeuw CIƆ IƆC XXXIV (1634)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қадимги Рим файласуфи, шоири ва давлат арбоби Луций Анней Сенека (милоддан аввал 4 йил – 65 милодий йил)нинг “Фалсафий мулоқотлар” тўплами. Китоб лотин тилида.

 

27

Пе-3283

 

FRANC. BACONIS DE VERULAMIO

Summi Angliae Cancelsarij, Novum Organum Scientiarum

- Lvgd. Bat.//Lugdunum Batavorum//Leiden//: Apud Adrianum Wijngaerde et Franciscum Moiardum//Wijngaerde//, 1645

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Машҳур инглиз файласуфи, тарихчиси, сиёсатчиси, эмпиризм асосчиси  Фрэнсис Бэкон (англ. Francis Bacon; 1561-1626)нинг “Novum Organum Scientiarum” (“Фаннинг янги инструменти”) номли фалсафий асари. Китоб лотин тилида.

 

28

 

Пе-3284

 

M.T. CICERONIS

DE OFFICIIS

Libri tres

- Amstelodami: Ex Officina Elzeviriana, 1664

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қадимги Рим файласуфи ва давлат арбоби Марк Туллий Цицерон (лат. Marcus Tullius Cicero; 106 до н. э. - 43 до н. э.)нинг “De officiis” (“Мажбуриятлар ҳақида”) номли фалсафий асари. Китоб лотин тилида.

 

29

 

Пе-3309

 

CONFUCIUS SINARUM PHILOSOPHUS

- Parisiis: Apud Danielem Horthemels, MDCLXXXVII (1687)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Филип Купле (фр. Philippe Couplet) (1622-1693) бошчилигидаги бир гуруҳ иезуитлар томонидан тузилган “Конфуций - Хитой файласуфи ...” номли китобда конфуцийлик қонунлари матнига шарҳлари келтирилган. Китобда Хитой империяси харитаси, Конфуций портрети ва жадваллар илова қилинган. Китоб лотин тилида.

 

30

Пе-3882

 

LES OEUVRES DE LUCRECE

contenant la philosophie sur la physique, où l'origine de toutes choses

Traduites en francois, avec des remarques

Par M. le Baron de Coutures

Tome second

- Paris: chez Thomas Guillain, MDCLXXXII (1692)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Римлик файласуф ва шоир Тит Лукреций Кар (лат. Titus Lucretius Carus; милоддан аввалги тахминан 96-55 йиллар)нинг “Нарсаларнинг табиати ҳақида” фалсафий асари. Асар лотин тилидан француз тилига ўгирилган.

 

31

Пу-3408 (2 жилд)

 

DE L’USAGE ET DE L’ABUS DE L’ESPRIT

PHILOSOPHIQUE DURANT LE DIX-HUITIÈME SIÈCLE

Par. J.-E.-M. Portalis

- Paris: A. Égron, MDCCCXX (1820)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз давлат арбоби, ҳуқуқшунос, файласуф олими Жан-Этьен-Мари Порталис (1746-1807)нинг “Ўн саккизинчи асрда фалсафий рухдан фойдаланиш ва суистеъмол қилиш ҳақида”ги машҳур асари.

 

32

Пу-3402

(2 жилд)

 

LETTRES ET OPUSCULES

inédits du comte Joseph de Maistre

- Paris: A. Vaton, 1851

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз давлат арбоби, файласуф олими, сиёсий консерватизм асосчиси граф Жозеф-Мари де Местр (1753-1821)нинг “Нашр этилмаган мактублар ва брошюралар ... ” номли фалсафий асари.

 

33

Пу-3655

 

LUDWIG FEUERBACH

DAS WESEN DES CHRISTENTUMS

- Leipzig: Otto Wigant, 1843

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Немис файласуф олими Людвиг Фейербах (1804-1872)нинг “Христианлик моҳияти” номли фалсафий асари.

 

34

Пу-10461

 

ОГЮСТЪ КОНТЪ

ПОЛОЖИТЕЛЬНАЯ ФИЛОСОФIЯ

Изложенiе и изследованie Г.Г. Льюиса и Д.С. Милля

Переводъ подъ редакцiей Н.Неклюдова и Н. Тиблена

- С.-Петербургъ: Типографiя Н. Тиблена и Комп.,1867

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз файласуф олими, позитивизм таълимоти ва социология фани асосчиси Огюст Конт (1798-1857)нинг “Ижобий фалсафа курси” («Cours de philosophie positive») номли машҳур асари.

 

35

Пу-885

 

СОЧИНЕНIЯ ПЛАТОНА

Переведенныя съ греческаго и объясненныя профессоромъ Санктпетербургской Духовной Академiи Карповымъ

- Санктпетербургъ: Въ типографiи Императорской Россiйской Академiи, 1841

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қадимги юнон файласуфи Платон (др.-греч. Πλάτων; 428 до н. э.-348 до н. э.) асарининг қадимги юнон тилидан рус тилига рус файласуфи Василий Николаевич Карпов (1798-1867) томонидан амалга оширилган таржимаси.

 

36

 

Пи-2519 (8 жилд)

 

OEUVRES DE MACHIAVEL

NOUVELLE ÉDITION

8 Volumes

- Paris, Chez Volland,1793

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Машҳур итальян файласуфи, ёзувчиси ва давлат арбоби Никколо Макиавелли (1469-1527)нинг саккиз жилдлик асарлари тўплами.

 

37

Пи-2376 (10жилд)

 

GUILLAUME-THOMAS RAYNAL

HISTOIRE PHILOSOPHIQUE ET POLITIQUE

Des Établissements et du Commerce

des Européens dans les deux Indes

10 vol.

- Geneve: Chez Jean-Leonard Pellet, MDCCLXXXI (1781)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Франциялик тарихчи, файласуф, Уйғониш даври вакили Гийом Томас Франсуа Рейналь (1713-1796)нинг ўн жилдлик “Икки Ҳиндистонда европаликларнинг муассалари ва савдо-сотиқ масалаларининг фалсафий ва сиёсий тарихи” номли асари.

 

38

Пи-5069 (24жилд)

 

COLLECTION COMPLETE

DES OEUVRES DE J.J. ROUSSEAU

24 Volumes

- Geneve: MDCCLXXXII (1782)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Йирик Франциялик файласуф, ёзувчи, Уйғониш даври мутафаккири Жан-Жак Руссо (1712-1778)нинг 24 жилдлик тўлиқ асарлари тўплами.

 

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ