Бош саҳифа > Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспозицияси янгиланди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспозицияси янгиланди

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2016 йилнинг ноябрь ойида “Китоб тарихи: ёзув пайдо бўлиши, қоғоз ишлаб чиқариш ва нашр ишларининг бошланишимавзусига бағишланган  экспозиция намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилар ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фонди билан таништириш.

          Музей кўргазмасида ёзув тарихи, қоғоз ишлаб чиқариш ва илк типография ҳамда биринчи китоб чоп этиш ҳақида маълумот берувчи қўлёзмалар, альбомлар, илмий тадқиқотлар, энциклопедиялар, луғатлар ва бошқа манбалар жой олади.

ЁЗУВ ТАРИХИ

Шифр

                       Манба ҳақида маълумот

Расм

1

 

Пе-3314

 

ATHANASII KIRCHERI 

OEDIPUS AEGYPTIACUS

- Romae: Ex typographia Vitalis Mascardi, 1652

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб шарқшуносликка бағишланган бўлиб, унда қадимги Миср, Яқин Шарқ, Ҳиндистон ҳамда Қадимги Юнонистонларда қадимги ёзув пайдо бўлиши ва бошқа масалалар ўрганилган. Шунингдек, муаллиф мусиқа, математика ва бошқа табиий фан соҳалари бўйича танилган олим. Китоб лотин тилида тузилган.

Муаллиф: Афанасий Кирхер (нем. Athanasius Kircher) (1602-1680) – немис энциклопедик олими, кашфиётчи.

2

 

Пи-3196

 

CORNELIS DE BRUINS 

REIZEN OVER MOSKOVIE, DOOR PERSIE EN INDIE

- t’Amsteldam: Rudolph en Gerard Wetstein, 1714

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб К. де Брюйннинг XVIII аср бошларида Россия, Эрон, Ҳиндистон ва Ява оролига амалга оширган саёҳатига бағишланган. Китобда Қадимги Эрондаги мих ёзувларидан намуналар ва юқорида қайд этилган давлатларга хос расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Корнелис де Брюйн (или Корнилий де Бруин, нидерл. Cornelis de Bruijn) (1652-1727) – нидерландиялик рассом, сайёҳ, ёзувчи.

 

3

 

По-3186

 

VIVANT DENON 

VOYAGE DANS LA BASSE ET LA HAUTE EGYPTE

Pendant les campagnes du general Bonoparte

- Paris: De L’Imprimerie de P. Didiot L’Aine, An X. MDCCCII (1802) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Қуйи ва Юқори Миср бўйлаб саёҳат” номли 2 жилдлик асарда Қадимги Мисрга оид материаллар жамланган. Иккинчи жилдда Мисрнинг тарихи, табиати, ижтимоий ҳаёти ҳақидаги расмлари билан бирга пиктографик ёзувлардан намуналар келтирилган. Асардаги барча расмлар муаллиф томонидан чизилган.

Муаллиф: Доминик Виван (фр. Dominique Vivant Denon) (1747-1825) - француз рассоми, археологи, мисршунос, дипломат, ёзувчи, Лувр музейининг асосчиси ва биринчи директори.

4

Пу-1624

 

АЗБУКИ

профессора восточных языковъ при Императорской Академiи наукъ Георгiя Яковлевича Кеера

- Москва: Русская светопись, 1876

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Немис шарқшунос олими Г.Я. Кер (1692-1740) томонидан тайёрланган қадимий тиллар алфавити тўплами. Тўпламда барча қадимий ғарб ва шарқ тилларининг алфавитларидан намуналар келтирилган. Тўплам лотин тилида тузилган.
Тузувчи: Александр Викторович Рачинский (1826-1876) – ёзувчи, тарихчи, архившунос олим.

 

5

Пи-2465

CORNEILLE LE BRUYN

VOYAGE AU LEVANT,

C'est-à-dire, dans les Principaux endroits de L'Asia Mineure,
dans les isles de Chio, Rhodes, Chypre, & c. De méme que dans les plus considérables Villes D'Egypte, Syrie, & Terre Sainte
5 Vol.
- Paris: Chez Jean-Baptiste-Ciaude Bauche, MDCCXXV (1725)
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Беш жилдлик  “Шарққа саёҳат” номли асарда Миср, Туркия, Эрон ва Яқин Шарқдаги бошқа давлатларнинг тарихи ҳақида маълумотлар берилган. Асарнинг 4-жилдида Эрондаги қадимий мих ёзувлари бўйича расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Корнелис де Брюйн (Корнилий де Бруин, нидерл. Cornelis de Bruijn) (1652-1727) - нидерландиялик рассом, сайёҳ, ёзувчи.

6

Пи-2372

 

SAMUEL FRIEDRICH GÜNTHER WAHL 

Allgemeine Geschichte der morgenländischen Sprachen und Litteratur
- Leipzig: ben Johann Gottlob Immanuel Breitkopf, 1784 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Шарқ тиллари ва адабиётининг умумий тарихи” номли асарда шарқ давлатларида ҳарфлар ва ёзувларнинг пайдо бўлиш тарихи қиёсий таҳлил қилинган. Китобга ёзувлардан намуналар илова қилинган.

Муаллиф: Самуэль Фридрих Гюнтер Валь (1760-1834) – немис шарқшунос олими, Галле университети профессори.

7

Пу-8866

 

АЗБУКИ ВОСТОЧНЫХЪ И ЗАПАДНЫХЪ ЯЗЫКОВЪ

и образецъ корректуры съ общественными корректурными знаками
- Санктпетербургъ: въ типографiи Императорской Академiи Наук, 1859 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Шарқ ва Ғарб тилларидаги ҳарфларни тўғри қўлланиш бўйича муҳаррирлар учун қўлланма. Китобга ҳарфларнинг турли кўринишдаги намуналари жадвал шаклида келтирилган.

 

8

 

Пс-598

 

Я.Б. Шницеръ

Иллюстрированная всеобщая исторiя письменъ
- С.-Петербургъ: Изданiе А.Ф. Маркса, 1903

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда ёзув ва алифбенинг пайдо бўлиш тарихи ўрганилган. Китобга ёзув тарихи бўйича расмлар ва жадваллар илова қилинга
н.

9

 

Пс-596

 

ЭДУАРДЪ КЛОДДЪ

Эволюцiя человечества въ писменахъ. Исторiя алфавита

Переводъ съ англiйского А.А. Николаева

- С.-Петербургъ: Издательство «Вестникъ Знанiя», 1908  

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда ёзув ва алифбенинг шакилланиш тарихи таҳлил қилинган. Китобга ёзувлар бўйича намуналар илова қилинган.
Муаллиф: Эдуард Клодд (1840-1930) - инглиз ёзувчиси, антрополог олими.

10

 

Пс-608

 

ЬBRAHЬM TAHЬRЬJ 

Burunqь vә hazьrqь jazuvlar tarьxь

– Samarqand–Taşkent: Өznәşir, 1929 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда ёзув ва алифбенинг пайдо бўлиш тарихи ўрганилган. Китобга ёзув тарихи бўйича расмлар ва жадваллар илова қилинган.

 

11

 

Пс-574

 

GESCHICHTE DER SCHRIFT

von Dr. Phil. Hans Jensen

- Hannover: Orient=Buchhandlung Heinz Lafaire, 1925 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Ёзув тарихи” номли асарда ёзув ва алифбенинг пайдо бўлиш тарихи ўрганилган. Китобга ёзув тарихи бўйича расмлар ва жадваллар илова қилинган.

Муаллиф: Ханс Йенсен (1884-1973)  - немис филологи, тилшунос олими.

12

 

Пс-575

 

ПАМЯТНИКИ ДРЕВНЕЙ ПИСЬМЕННОСТИ

- С.-Петербургъ: Типографiя и хромолитографiя А. Траншеля, 1880 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда қадимий кирилл қўлёзмаларидан намуналар келтирилган.

 

13

 

Пи-91

 

 

ЗАПИСКИ,

надлежащiя до исторiи, наукъ, художествъ, нравовъ, обычаевъ и проч. КИТАЙЦЕВЪ сочиненныя проповедниками веры христiанской въ Пекине
- Москва: Въ Университетской типографiи, 1786

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Машҳур хитойшунос олим Жан-Батист Дюальд (фр. Jean-Baptiste Du Halde) (1674-1743)нинг француз тилидаги “Хитой империяси тавсифи” номли асарининг “Хитой эслатмалари ...” номи остида рус тилига таржимаси. Асарнинг 1-жилдида хитой ёзувининг ривожланиш жараёни бўйича расмлар илова қилинган.

14

 

Пс-642

 

В.В. СТРУВЕ

ПРОИСХОЖДЕНИЕ АЛФАВИТА

- Петроград: Издательство «Время», 1923 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда финикий алифбосининг келиб чиқиши, миср ва бобил ёзувларининг такомиллашиши таҳлил қилинган. Китобда синай, миср, финикий, жанубий семит ва юнон алифболарининг қиёсий жадвали келтирилган.
Муаллиф: Василий Васильевич Струве (1889-1965) – машҳур рус шарқшунос академиги.

 

ИСТОРИЯ БУМАГИ И ПЕЧАТИ

1

Пи-2487

 

CHARLES ROLLIN

HISTOIRE MODERNE

18 VOL.

- Paris: Chez la Veuve Desaint, MDCCLXXV- MDCCLXXVI (1775-1776)
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Кўп жилдлик “Замонавий тарих” номли асар катта даврнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларини қамраган. Асарнинг биринчи жилдида «Хитой қоғози» ҳақида баён этилади.

Муаллиф: Шарль Роллен (1661-1741) – Франциялик машҳур тарихчи, педагог.

2

 

Пи-3155 (8-жилд)

 

HISTOIRE GÉNÉRALE DES VOYAGES

20 vol.

- La Haye: Pierre de Hondt, MDCCLXVII-MDCCLXXIII (1747-1773) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
20 жилдлик “Умумий саёҳатлар тарихи” номли асарнинг 8-жилди 8-параграфида Хитой сиёҳи, қоғози, хитой ёзуви, нашр масалалари ҳақида маълумотлар берилган.

 

3

 

Пи-3198

 

THE NEW ROYAL CYCLOPÆDIA AND ENCYCLOPEDIA

or modern universal dictionary of arts and sciences. 3 Vol.

London: Printed for Alex. Hogg, 1788 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Уч жилдлик қадимги энциклопедиянинг 3-жилдида қоғоз тарихи ҳақида маълумотлар берилган.
 

4

 

ТС-57

 

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ
Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае
ообще
и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи
Составляемый В.И. Межовымъ
Томъ 57
- Санктпетербургъ: Типографiя Министерства Путей Сообщенiя, 1873

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Туркистон тўплами”нинг 57-жилди 413-418 бетларида машҳур рус сайёҳи, географи ва ботаник олими Алексей Павлович Федченко (1844-1873)нинг “Қўқондаги ёзув қоғози фабрикаси – оби жувоз” ҳақидаги мақоласи илова қилинган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг ноёб манбаларидан бири ҳисобланган тўплам Марказий Осиёнинг XIX аср охири – XX аср бошларидаги тарихий жараёнларни қамраган қимматли маълумотлардан ташкил топган. Тўплам 2016 йил 19 май куни  ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг Осиё ва Тинч океани минтақаси даражасида тан олинди. Унга тегишли ёрлиқ тақдим этилди.

5

 

Пу-8028

 

Книга техническихъ и промышленныхъ производствъ
Часть I
Переведено и издано под редакцiею С.Рыжова
- Санктпетербургъ: Типографiя С. Струговщикова, 1860
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда қоғоз тарихи ва китоб чоп этиш бўйича кашфиётлар ҳақида маълумотлар берилган.

6

 

Пя-11840

 

HENRY-RENÉ D'ALLEMAGNE
DU KHORASSAN
AU PAYS DES BAKHTIARIS
TROIS MOIS DE VOYAGE EN PERSE
3 VOL.

- Paris: Hachette et Cie, MCMXI (1911) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Уч жилддан иборат “Хуросон...” номли асарда Эрон ва унинг атрофидаги ҳудудлар тарихи ёритилган. Асарнинг иккинчи жилдида қоғоз тарихи ҳақида маълумотлар берилган ва унга оид расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Генри-Рене де-Аллеман (1863-1950) – Франциялик тарихчи, кутубхоначи, архивчи, санъатшунос олим.

.

 

7

 

В-4076/3

 

THE BOOK OF SER MARCO POLO, THE VENETIAN

Concerning the Kingdom and Marvels of the East
By Colonel Henry Yule
In two volumes
- London: John Murray, 1875
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Икки жилддан иборат “Венециялик Марко Поло китоби...” номли асарнинг 1-жилди 409-416 бетларида XII асрдаги Хитой қоғоз пули ҳақида маълумот келтирилган.

Таржимон: Сэр Генри Юль (1820-1889) - шотландиялик шарқшунос, географ, ёзувчи.

 

8

 

Пи-3105

 

ENCYCLOPÉDIE, OU DICTIONNAIRE RAISONNÉ DES SCIENCES, DES ARTS ET DES MÉTIERS

Tome dix-huitième
- A Lausanne et a Berne: Chez les Sociétés Typographiques,
MDCCLXXXII (1782) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Кўп жилдлик “Фан, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларига оид энциклопедия ёки изоҳли луғат”нинг 18-жилди 441-478 бетларида нашр ишлари тарихи ҳақида маълумотлар берилган. Уни тайёрлашда франциялик машҳур олим ва маърифатпарварлари Ж.Л. д’Аламбер, Э.Б. Кондильяк, Ш. Боссю, Ж.-Л.Л. де Бюффон, Л.Ж-М. Добантон, Д. Дидро, П. Гольбах, Л. де Жокур, Ш.Л. Монтескьё, Ф. Кёне, А.Р.Ж. Тюрго, Ф.М.А. Вольтер, Ж.Ж. Руссолар иштирок этган.

9

 

Пи-3105

 

ENCYCLOPÉDIE, OU DICTIONNAIRE RAISONNÉ DES SCIENCES, DES ARTS ET DE MÉTIERS, DES ARTS ET DES MÉTIERS
Tome vingt-quatrième
- A Lausanne et a Berne: Chez les Sociétés Typographiques,

MDCCLXXX (1780)
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Кўп жилдлик “Фан, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларига оид энциклопедия ёки изоҳли луғат”нинг 24-жилди 444-486 бетларида қоғоз тарихи ҳақида маълумотлар берилган. Уни тайёрлашда машҳур француз олим ва маърифатпарварлари Ж.Л. д’Аламбер, Э.Б. Кондильяк, Ш. Боссю, Ж.-Л.Л. де Бюффон, Л.Ж-М. Добантон, Д. Дидро, П. Гольбах, Л. де Жокур, Ш.Л. Монтескьё, Ф. Кёне, А.Р.Ж. Тюрго, Ф.М.А. Вольтер, Ж.Ж. Руссолар иштирок этган.

10

 

Пи-3192

 

JEAN-BAPTISTE DU HALDE 

DESCRIPTION GÉOGRAPHIQUE, HISTORIQUE, CHRONOLOGIQUE, POLITIQUE ET PHYSIQUE DE L’EMPIRE DE LA CHINE ET DE LA TARTARIE CHINOISE

- Paris: Chez P.G. Le Merccier, Imprimeur-Libraire, MDCCXXXV (1735) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Хитой ҳақидаги катта китобнинг 379-380-бетларида бешинчи Хан (Хитой) сулоласининг учинчи императори Вэнь-ди (202-157 милоддан аввалги йиллар) ҳукмронлик қилган даврда қоғоз ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот берилган.

Муаллиф: Жан-Батист Дюальд ёки Дюгальд (1674-1743) – Франциялик тарихчи-шарқшунос олим.

11

 

Пи-2828

 

JEAN-ALBERT DE MANDELSLO

VOYAGES CELEBRES REMARQUABLES FAITS DE PERSE AUX INDES ORIENTALES

- A Amsterdam:  Chez Michel Charles Le Céne, MDCCXXVII (1727) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб германиялик сайёҳ Ж.-А. Мандельсло (1616-1644)нинг XVII аср ўрталарида Қадимий Эрон, Бобурийлар даври бошқарувидаги Ҳиндистон, Ҳиндихитой яримороли ва бошқа ҳудудларга амалга оширган саёҳатлари ҳақида. Унда хитой қоғози бўйича қисқа маълумот берилган. Китобга муаллиф томонидан ишланган расмлар ва хариталар илова қилинган.

12

 

Пя-4060

 

А.А. Гераклитов
Филиграни XVII века на бумаге рукописных

и печатных документов русского происхождения

- Москва: Издательство Академии наук, 1963
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда XVII асрда Россияда қўлёзма ва нашр қоғозларида сув қоғози белгиси (филигран) қўлланилиши ҳақида гапирилган. Китобга турли хил филигранларнинг намуналаридан расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Александр Александрович Гераклитов (1867-1933) - тарихчи, палеограф, китобшунос олим.

13

 

Пя-3866

 

С.А. Клепиков
Филиграни и штемпели на бумаге русского
и иностранного производства XVII-XX века

- Москва: Издательство Книжной палаты, 1959

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда XVII-XX асрларда Россия ва хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган қоғозларга “сув қоғози белгиси” (филигран) ва “бўртма мухр” (штемпель) қўлланилиши ҳақида гапирилган. Китобга турли хил филигран, штемпелларнинг намуналари ҳамда қоғоз ишлаб чиқариш жарёни бўйича расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Сократ Александрович Клепиков (1895-1978) - китобшунос, библиограф, тарихчи олим.

 

14

 

Пи-2484

 

CHARLES ROLLIN
HISTOIRE ANCIENNE
Des Egyptiens, Des Carthaginois, Des Assyriens, Des Babyloniens,
Des Mèdes Et Des Perses, Des Macedoniens, des Grecs
13 Vol.
- Paris: Chez les Freres Estienne, MDCCLXIX-MDCCLXXII (1769-1772)
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Кўпжилдлик “Қадимги тарих…” номли асарнинг 1-жилдида Қадимги Мисрда папирус ишлаб чиқарилиши ва ёзув материали сифатида қўлланилиши ҳақида маълумот берилади.

Муаллиф: Чарльз Роллин (1661-1741) – франциялик тарихчи, педагог олим.

15

Пе-3315

 

STRABONUS RERUM GEOGRAPHICARUM

Libri XVII

- Lutetiae Parisiorum: Typis Regiis, MDCXX (1620)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қадимги Юнон тарихчиси ва географи Страбон (ок. 64/63 г. до н.э.- ок. 23/24 г. н.э.)нинг «География» асарида тахминан милоддан аввалги учинчи минг йилликда Қадимги Мисрда папирус ишлаб чиқарилиши ва ёзув материали сифатида қўлланилиши ҳақида маълумот берилади. Асар лотин ва юнон тилларида тузилган.

 

16

 

Пс-651

 

ГУТЕНБЕРГЪ

ИЗОБРИТАТЕЛЬ КНИГОПЕЧАТАНIЯ

- Москва: А.Я. Панафидина, 1900

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда немис наққоши ва китобни чоп этиш бўйича биринчи ихтирочиси Иоганн Гутенберг (1398-1468) ҳақида ҳикоя қилинади.

17

 

Пс-641

 

Л. ЧЕРСКIЙ
IОГАНЪ ГУТЕНБЕРГЪ
первый изобритатель книгопечатанiя
и ИВАН ФЕДОРОВЪ
первый русскiй книгопечатникъ
- С.-Петербургъ-Москва: К.И. Тихомирова, 1904

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда нашр ишлари бўйича биринчи ихтирочилар немис устаси Иоганн Гутенберг (1398-1468) ва рус устаси Иван Федоров (1520-1583) ҳақида ҳикоя қилинади.

18

 

Пс-653

 

Э. ЭГГЕРЪ
ИСТОРIЯ КНИГИ
Отъ ея появленiя до нашихъ дней
Перевод с французского
- С.-Петербургъ: Типографiя д-ра М.А. Хана, 1882
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда китоб ихтиросидан бошлаб то биринчи китоб нашри ва унинг Европада ривожланиш тарихи ҳақида ҳикоя қилинади.

19

 

Пс-120

 

М.И. ЩЕЛКУНОВ

ИСТОРИЯ ТЕХНИКИ ИСКУССТВО КНИГОПЕЧАТАНИЯ

- Москва-Ленинград: Государственное издательство, 1926
 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда китоб тарихи ва нашриёт санъати техникаси ҳақида маълумот берилган.

Муаллиф: Щелкунов Михаил Ильич (1884-1938) - рус нашриётчиси, журналист, китобшунос олим.

20

 

Пс-638

 

Я.А. БЕРЛИНЪ

ИСТОРIЯ КНИГИ

Культурно-историческiй очеркъ

- С.-Петербургъ: издательство О.Н. Поповой, 1906

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда ёзув ҳамда илк нашриёт техникаси пайдо бўлиши ҳақида маълумот берилган.

21

 

Пс-639

 

И. ПАЛЕЙ

КАК ЛЮДИ НАУЧИЛИСЬ ПЕЧАТАТЬ

- Москва: Государственное издательство, 1931

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда илк нашриёт ихтироси ва унинг такомиллашиши ҳақида маълумотлар берилган.

22

 

Пс-558

 

Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ахбороти

Известия Академии Наук Узбекистана

1951, №2

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Мазкур Ахборотномада машҳур ўзбекистонлик кутубхонашунос, библиограф олим Е.К.Бетгер (1887-1956)нинг Ўзбекистонда илк тошбосма усулда нашр этилган китоблар ҳақидаги мақоласи илова қилинган.

23

 

Пс-613

 

И. БАС

ВЕЛИКОЕ ОТКРЫТИЕ

500 лет книгопечатания

- Москва: Гизлегпром, 1940

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда нашр ишлари бўйича биринчи ихтирочилар немис устаси Иоганн Гутенберг (1398-1468) ва рус устаси Иван Федоров (1520-1583) ҳақида ҳикоя қилинади.

 

24

 

Пс-612

 

ТИПОГРАФСКАЯ ПЕЧАТЬ

И МАТЕРИАЛЫ ПЕЧАТНОГО ДЕЛА

Справочная книжка

- Ленинград: Государственное издательство, 1924

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда нашриёт ишлари ва унинг жиҳозлари ҳақида маълумотлар берилган. Китобга нашриёт ишларига оид расмлар илова қилинган.

 

 

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ