Бош саҳифа > Шарқ мусулмон давлатларида илм-фан ва санъат ривожи тарихи

Шарқ мусулмон давлатларида илм-фан ва санъат ривожи тарихи

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2016 йилнинг октябрь ойида “Шарқ мусулмон давлатларида илм-фан ва санъат ривожи тарихимавзусига бағишланган  экспозиция намойиш этилмоқда.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилар ва меҳмонларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланувчи Шарқ мусулмон давлатларида илм-фан ва санъат ривожи ҳақидаги турфа хил манбалар билан таништириш. Кўргазма XIII – XIX асрларда яратилган қўлёзма, тошбосма ва илк матбаа усулида чоп этилган китоблардан ташкил топган.

Музей кўргазмасида машҳур Ғарб олимларининг бир қатор Шарқ давлатларида илм-фан ва санъат соҳаларида эришилган ютуқлари ҳақидаги асарлари, илмий изланишлари, йўлкўрсаткичлари, таржималари ва таҳлиллари намойиш этилмоқда. Шунингдек, музей экспозициясида ўрта асрларда ҳудудимизда яшаб ижод этган мутафаккирларимизнинг XIII – XIX асрларда яратилган тарихий қўлёзма асарларига алоҳида ўрин ажратилган.

1.

Пв-63

 

الماوردي‎‎
الاحكم السلطانية و الولايت الدينية

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Ал-Аҳком ас-султония вал-валаят уд-диния” (“Салтанат тузиш қонун-қоидалари ва бошқарув таълимотлари”) номли асар Бағдоднинг бош қозиси Абул Хасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Басрий ал-Мовардий (972/74-1058) томонидан тахминан XI аср охирларида Аббосийлар халифалигининг инқирозга учраши даврида ёзилган. Асар Миллий кутубхона томонидан 2015 йил февраль ойида ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг халқаро номинациясига топширилди. Ушбу қўлёзма Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг қадимий китобларидан бўлиб, кўпгина экспертларнинг таҳминига кўра асар XIV аср бошларида Бағдодда кўчирилган. Асар араб тилида.

2.

 

В-9438/3

 

EL-AHKAM ES-SOULTANIYA

- Paris: Ernest Leroux, Editeur, 1901-1906

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб Абул Хасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Мовардий (972/74-1058) томонидан тахминан XI аср охирларида Аббосийлар халифалигининг инқирозга учраши даврида ёзилган “Ал-Аҳком ас-султония вал-валаят уд-диния” (“Салтанат тузиш қонун-қоидалари ва бошқарув таълимотлари”) номли асарнинг француз тилидаги танқидий таҳлилидир.

Таржимон: Граф Леон Остророг (1867-1932) – поляк миллатига мансуб Франциялик шарқшунос, ҳуқуқшунос олим.

3.

 

Пи-2401

 

ANQUETIL DUPERRON 

LÉGISLATION ORIENTALE

- Amsterdam: Marc-Michel Rey, MDCCLXXVIII (1778)

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда Туркия, Эрон ва Ҳиндистон ҳудудларида Шарқ қонунчилиги қўлланилиши бўйича давлатчилик ҳуқуқи, бошқарув тизимлари ва уларнинг асослари қиёсий таҳлил қилинган.

Муаллиф: Авраам Гиацинт Анкетиль-Дюперрон (фр. Abraham Hyacinthe Anquetil-Duperron) (1731-1805) – машҳур Франциялик шарқшунос олим.

4

 

В-4817/3

(2 jild)

ALFRED VON KREMER 

KULTURGESCHICHTE DES ORIENTS UNTER DEN CHALIFEN

In 2 bänden

- Wien: Wilhelm Braumüller, 1875-1877

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Халифалик даврида Шарқ маданияти тарихи” номли китобда давлат тузилишидан оила масалаларига қадар баён этилган.

Муаллиф: Альфред фон Кремер (нем. Alfred von Kremer) 1828-1890) - Австриялик шарқшунос, давлат ва жамоат арбоби.

5

 

Oha-137

(3 jild)

 

R.DOZY 

HISTOIRE DES MUSULMANS D’ESPAGNE

Jusqu’a la conquete de l’Andalousie par les almoravides (711-1110). 3 vol.

- Leyde: E.J. Brill, 1861

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асар Испаниядаги Қурдоба (Кордова) халифалиги ва мусулмонлар тарихи ҳақида.

Муаллиф: Рейнхарт Дози (ёки Рейнгарт Дози) (нидерл. Reinhart Pieter Anne Dozy) (1820-1883) – француз миллатига мансуб машҳур Голландиялик шарқшунос, исломшунос, тарихчи олим, Лейден университети профессори, Петербург ФАнинг хорижлик мухбир аъзоси.

6

 

Пу-11807 

 

PRISSE D’AVENNES L’ART ARABE d’apres LES
MONUMENTS DU KAIRE
depuis le VII siecle jusqu’a la fix du XVIII.

3 vol.

- Paris: V e A. Morel Et Cie, Libraires-èditeurs, 1877

 

Альбомлар ҳақида қисқа маълумот:
“Араб санъати” номли альбомнинг 1-жилдида Мисрда IX аср бошидан  XVIII асрга қадар қурилган қадимий масжид, минора ва мақбараларнинг расмлари илова қилинган. Уларнинг чизмалари ва қўлланилган санъат турларидан намуналар келтирилган.

Альбомнинг 2-жилди бинонинг ички нақшларига бағишланган. Унда бино шифти, эшиги ва бинонинг ички безакларида ёғоч ўймакорлиги ҳамда кошинкор деворларда қўлланилган нақшлардан намуналар илова қилинган.
Альбомнинг 3-жилдида асосан Қоҳирадаги айрим архитектура ва меъморий обидаларнинг расмлари илова қилинган. Альбомнинг бош саҳифаларида ёғочга ишланган нақшлар, ўймакорлик санъатлари ҳамда хонанинг бадиий безак ва жиҳозланишлари келтирилган. Альбомнинг охирги бетларида Мисрда китобнинг бадиий безатилиши бўйича расмли намуналари келтирилган. Альбомдаги кўпгина расмлар муаллиф томонидан ишланган.

Муаллиф ҳақида маълумот: Эмиль Прис д'Авен (Emile Prisse d’Avennes) (1807-1879) – Франциялик  шарқшунос-мисршунос олим, ёзувчи, рассом, архитектор, археолог.

7

Пя-8872

 

R.SARRE
ISLAMISCHE BUCHEINBÄNDE
(BUCHKUNST DES ORIENTS, ERSTER BAND)

- Berlin: Scarabaeus-Verlag G.M.B.H., 1923 

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Шарқ китобатчилик санъатига оид альбомда Миср, Эрон ва Туркия ҳудудларидаги қўлёзмаларнинг муқоваларидан намуналар ва уларнинг таснифи келтирилган. Альбомда 25 хил китоб муқовасининг асл кўринишга яқин шаклда ишланган рангли тасвири илова қилинган.

Муаллиф ҳақида маълумот: Фридрих Сарре (нем. Friedrich Sarre) (1865-1945) - Германиялик шарқшунос, археолог, санъатшунос-тарихчи олим.

8

 

Пу-11796

 

AL.GAYET
L’ART ARABE

- Paris: Librairies-imprimeries réunies, 1893

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Араб санъати” номли китобда араб-ислом санъати тарихи, халқ амалий санъатида қўлланиладиган нақшлар, безаклар, геометрик чизмалар ва бошқа анимацион шаклларнинг тахлили келтирилган.

Муаллиф: Альбер Гайе (Albert Gayet) (1856-1916) - француз мисршунос олими, археолог

9

 

Пя-11828

 

ERNST KÜHNEL

MINIATURMALEREI IM ISLAMISCHEN ORIENT

- Berlin: Bruno Cassirer Verlag, 1923

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Шарқий мусулмон ҳудудларида миниатюра асарлари” номли китобда Яқин Шарқдан Хитой ҳудудларига қадар миниатюра санъатининг шаклланиши, хусусияти, мактаблари, ўзаро таъсири ҳамда машҳур миниатюрачилар Беҳзод, Оға Мирак, Султон Муҳаммад ва бошқалар ҳақида маълумотлар берилган. Китобда миниатюра асарлари илова қилинган.

Муаллиф: Эрнст Кюнель (1882-1964) – Германиялик шарқшунос, санъатшунос олим

10

 

Пя-4123

 

H.G. FARMER 

ISLAM. MUSIKGESCHICHTE IN BILDERN

Band III: Musik des Mittelalters und der Renaissance

- Leipzig: VEB Deutscher Verlag für Musik, 1966

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда Шарқ мусиқа тарихи, шунингдек, унинг ўрта аср Европа мусиқа назариясига таъсири масалалари ўрганилган. Китобга мусиқа бўйича қўлёзмалардан олинган миниатюралар илова қилинган.

Муаллиф: Генри Джордж Фермер (1882-1965) – Буюк Британиялик мусиқашунос, композитор, дирижер, мусиқачи.

11

В-9077/3

 

SEFER NAMEH
Relation du voyage de Nassiri Khosrau

publié, traduit et annoté par Charles Schefer
- Paris: Ernest Leroux, éditeur, 1881 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб машҳур Хуросонлик шоир, ёзувчи, файласуф Носири Хусров (1003-1088)нинг “Саёҳатнома” асарининг форс тилидан француз тилига амалга оширилган таржимасидир. Китоб рангли миниатюра расмлари билан безатилган.

Таржимот: Шарль Анри Огюст Шефер (фр. Charles Henri Auguste Schefer) (1820-1898) – профессор, Франциялик шарқшунос, таржимон, тарихчи, географ, ёзувчи. Кўпгина муҳим тарихий асарларни француз тилига таржима қилиб, нашр этган олим.

12

В-9152/3

 

GESCHICHTE DES QORANS VON THEODOR NÖLDEKE
Zweite Auflage bearbeitet von Friedrich Schwally. Teil 1-2.

– Leipzig: Dieterich’sche Verlagsbuchhandlung, 1909-1919

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Икки қисмдан иборат китобда Қуръон тарихи таҳлил қилинган.

Муаллифлар: Теодор Нёльдеке (1836-1930) – машҳур Германиялик шарқшунос олим, Киль ва Страсбург университетларининг шарқ тиллари профессори, Петербург Фанлар академиясининг мухбир аъзоси;

Фридрих Швалли (1863-1919) – Германиялик шарқшунос олим, Страсбург университети профессори

 

13

OI-27

IGNAZ GOLDZIHER 

MUHAMMEDANISCHE STUDIEN
Teil 1-2

- Halle: Max Niemeyer, 1889-1890 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Икки қисмдан иборат китобда ислом дини таҳлил қилинган.

Муаллиф: Игнац Гольдциер (венг. Ignác Goldziher) (1850-1921) – Венгриялик шарқшунос олим, Будапешт университети профессори, Венгрия ва Петербург ФА мухбир аъзоси

14

OI-25

فتح القريب

Fath al-Qarib
La revelation de l’omnipresent
Commentaire sur le precis de jurispudence musulmane

d’Abou Chodja par Ibn Qasim al-Ghazzi
Text arabe, publié et traduit par ordre du gouvernment Néerlandais par
L.W.C. Van Den Berg
- Leide: E.J. Brill, 1894 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда фикҳ олими Абу Шужо Ал-Асбахоний (947-1038)нинг “Фатҳ ал-Қариб” (“Ҳамма ерда нозил”) асарига шайх-имом Абу Абдуллоҳ Шамсуддин Муҳаммад ибн Қосим аль-Ғози аш-Шофий (1455-1512)нинг ёзган шарҳи араб тилидан нидерланд тилига таржима қилинган. Китобга араб тилидаги матн илова қилинган.

Таржимон: Лодевейк Виллем Кристиан ван ден Берг (нидерл. Lodewijk Willem Christiaan van den Berg) ёки LWC ван ден Берг номи билан кўпроқ таниқли (1845-1927) – Нидерландиялик шарқшунос, ислом ҳуқуқи бўйича олим, ижтимоий фанлар доктори, Делфт ва Лейден университетлари профессори.

15

OI-22

LE KORAN ANALYSÉ

d’après la traduction de M. Kasimirski

et les observations de plusieurs autres savants orientalists

Par Jules La Beaume

- Paris: Maisonneuve & Cie, libraires-editeurs, 1878

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Француз шарқшунос олими М. Казимирский (1808-1887) томонидан амалга оширилган Қуръон таржимаси ва таҳлили.

16

Пя-11803

ERNEST DIEZ DIE KUNST DER ISLAMISCHEN VÖLKER
- Berlin-Neubabelsberg: Akademische Verlagsgesellschaft Athenainon M.B.H., 1915

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Мусулмон халқларининг санъати” номли китобда асосан мусулмон халқлари яшайдиган ҳудудлардаги диний-меъморий обидалар ўрганилган. Китобда Самарқанддаги “Биби Хоним”, “Улуғбек”, “Шердор” ва “Тиллақори” меъморчилик ёдгорликларининг расмлари ва улар ҳақида маълумотлар берилган (100-105 бетлар).

Муаллиф: Эрнест Диэз (1878-1961) – Австриялик ислом санъати бўйича шарқшунос-тарихчи олим.

17

Пя-11298

М.Е. МАССОН
МАВЗОЛЕЙ ХОДЖА АХМЕДА ЯСЕВИ
- Ташкент: Типо-лит. №2 Узполиграфтреста, 1930 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда Хожа Ахмад Яссавий мақбараси анъанавий ислом санъати ичида ноёб, улкан меъморий обидалардан бири эканлиги таъкидланади. Китоб муаллифи мақбара тарихи ҳамда бинодаги айрим жиҳатлар Сосонийлар ва Византияликлар услубининг таъсири эканлигини таҳлил қилган.

Муаллиф: Массон Михаил Евгеньевич (1897-1986) – академик, машҳур Ўзбекистон археологи ва тарихчи-шарқшунос олими.

18

Пя-11810

MADAME R.L. DEVONSHIRE 

QUELQUES INFLUENCES ISLAMIQUES SUR LES ARTS DE L’EUROPE
- Le Caire: Imp. E. & R. Schindler, 1935

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Муаллиф “Madame R.L. Devonshire” тахаллуси билан китобда ислом санъати ва архитектурасининг Европадаги айрим меъморий обидаларга таъсири бўйича маълумотлар берган.

Муаллиф: Генриетта Кэролайн Девоншир (Henriette Caroline Devonshire) (1864-1949) – ислом архитектураси бўйича мутахассис.

19

Пя-10577

G.T. RIVOIRA 

ARCHITETTURA MUSULMANA

Sue origini e suo sviluppo

- Milano: Ulrico Hoepli editore-libraio della real casa, 1914

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китобда ислом ва христиан динларига оид обидалар қиёсий тадқиқ этилган. Шарқ ва Ғарбдаги турли диний иншоотлар намуналарининг расмлари, чизмалари келтирилган.

Китоб итальян тилида.
Муаллиф: Джованни Терезио Ривойра (Giovanni Teresio Rivoira) (1849-1919) – Италиялик археолог, тарихчи, архитектор.

20

Пв-157

حسین واعظ کاشفی

اخلاق محسنی

 پستکند٬ ۱۲۲۵. کاتب: احمدخان بن باباخان خواجه پستکندی-

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий мазмундаги машҳур “Ахлоқи мухсиний” (“Яхши хулқлар”) номли асари.

Қўлёзма хаттот Аҳмадхон ибн Бобохонхўжа Писткандий томонидан 1225 ҳ. / 1810 м. йилда кўчирилган. Китобни муқоваловчи ва безовчи уста - мулло Муҳаммад Умар исми муқова устида муҳрланган. Асар матни форс тилида.

Муаллиф: Ҳусайн Воиз Кошифий (асл исми Камолиддин; Воиз - лақаби) (тахм. 1442/46 - 1505) - нотиқлик саньати намояндаси ва назариётчиси, мутафаккир, илоҳиётчи олим.

21

Пв-189

خواجه محمد پارسا

تفسير القرآن

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Нақшбандия тариқатининг йирик вакили, раҳбари Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420) томонидан амалга оширилган Қуръони карим тафсири/шарҳи. Қўлёзма яратилиш ёки кўчирилиш жойи ҳамда хаттот исми-шарифи қайд этиладиган варағи мавжуд эмас. Қўлёзмада Хожа Муҳаммад Порсо томонидан вақф қилинганлигига оид ромб шаклидаги муҳр мавжуд. Қўлёзма араб тилида.

22

Пв-109

خواجه محمد پارسا

فصل الخطاب بوصل الاحباب

- Tаshkеnt: Litоgrаfiya Gulyam Хаsаn Аrifdjаnоvа, 1331 / 1913

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Нақшбандия тариқатининг йирик вакили, раҳбари Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)нинг “Фасл ул-хитоб…” (“Равшан фикрлар...”) номли асарида динга оид мутасаввуфона фикрлари жамланган. Асар араб тилида.

23

Пв-204

جلال‌الدین محمد بلخی رومی

مثنوی

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Буюк мутафаккир, шоир, тариқат алломаси Мавлоно Джалолиддин Муҳаммад Балҳий Румий (1207-1273)нинг машҳур “Маснавий” асари.

Китоб жилдида муқовачи (саҳҳоф) Қодир Муҳаммад исми ва 1258 ҳ. / 1843 м. йил муҳрланган. Қўлёзма қаерда ва ким томонидан кўчирилганлиги қайд этилмаган. Асар форс тилида.

24

Пв-112

 

خواجه احمد یسوی

دیوان خضرت - حکمت

- Tаshkеnt: lit. G.Х. Аrifdjаnоvа

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Яссавия тариқатининг асосчиси, мутафаккир Хожа Аҳмад Яссавий (1093-1166)нинг машҳур “Девони хикмат” асари.

Китобда нашр йили кўрсатилмаган. Асар эски ўзбек тилида

25

Пв-9

فمن أظلم / FАMАN АZLАMU

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қуръони каримнинг “Зумар” сураси, 32-ояти билан бошланган 24-пораси. Ушбу пора “сулс” хаттотлик услуби билан самарқанд қоғозига кўчирилган. Қўлёзмада ким ва қаерда кўчирилганлиги берилмаган. Китоб муқоваси устига муқовачининг исми Миродил ибн Мирҳомидхўжа деб, ўйма мухр билан босилган. Қўлёзманинг қоғози ва дастхат услубига кўра, у Бухорода 18 – 19 асрларда кўчирилган деб тахмин қилиш мумкин.

 

26

Пв-10

 

فما كان جواب قومه / FА MА KАNА JАVАBА KАVMIХI

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қуръони каримнинг “Намл” сураси, 56-ояти билан бошланган 20-пораси. Ушбу пора “сулс” хаттотлик услуби билан самарқанд қоғозига кўчирилган. Қўлёзмада ким ва қаерда кўчирилганлиги берилмаган. Китоб муқоваси устига муқовачининг исми Миродил ибн Мирҳомидхўжа деб, ўйма мухр билан босилган. Қўлёзманинг қоғози ва дастхат услубига кўра, у Бухорода XVIII – XIX асрларда кўчирилган деб тахмин қилиш мумкин.

 

27

 

Пв-11

 

ولا تجادلوا / VА-LА TUJАDILU

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қуръони каримнинг “Анкабут” сураси, 46-ояти билан бошланган 21-пораси. Ушбу пора “сулс” хаттотлик услуби билан самарқанд қоғозига кўчирилган. Қўлёзмада ким ва қаерда кўчирилганлиги берилмаган. Китоб муқоваси устига муқовачининг исми Миродил ибн Мирҳомидхўжа деб, ўйма мухр билан босилган. Қўлёзманинг қоғози ва дастхат услубига кўра, у Бухорода XVIII – XIX асрларда кўчирилган деб тахмин қилиш мумкин.

 

28

Пв-12

والمحصنات / VАL MUХSАN`АTU

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қуръони каримнинг “Нисо” сураси, 24-ояти билан бошланган 5-пораси. Ушбу пора “сулс” хаттотлик услуби билан самарқанд қоғозига кўчирилган. Қўлёзмада ким ва қаерда кўчирилганлиги берилмаган. Китоб муқоваси устига муқовачининг исми Миродил ибн Мирҳомидхўжа деб, ўйма мухр билан босилган. Қўлёзманинг қоғози ва дастхат услубига кўра, у Бухорода XVIII – XIX асрларда кўчирилган деб тахмин қилиш мумкин.

 

29

 

OI-20

(4 jild)

 

ХИДАЯ

Комментарiи мусульманскаго права

В 4-х томах

Переведено съ англiйскаго, подъ редакцiей Н.И. Гродекова

- Ташкентъ: Типо-литографiя С.И. Лахтина, 1893

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарнинг инглиз тилидан рус тилига қисқача ўгирилган нашри. Асарда мусулмонларнинг ҳуқуқий масалалар ечими шарҳланган. Асарни биринчи бўлиб форс тилидан инглиз тилига британиялик шарқшунос олим Чарльз Гамильтон (1753 -1792) таржима қилган.

Муаллиф: Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний (1123-1197) – машҳур мутафаккир, файласуф, ислом ҳуқуқшунос олими.

 

30

Пв-71

محمود بن محمد بن عمر الجغمينى الخوارزمى

شرح الملخص فی الهیئة

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Шарҳ ал-мулаххас фи ал-ҳайъа” (“Қисқача астрономияга шарҳ”) асари ўрта аср Шарқ ўлкалари ўқув юртларининг астрономия (космография/фалакиёт) фанига оид муҳим ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Унга Мирзо Улуғбекнинг устози Қози Зода Румий ўз шарҳини ёзган. Ҳозирги вақтда унинг нусхалари (қўлёзма шаклида) бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Қўлёзма Нажаф ар-Розий Мирмуҳаммад Содиқ бин Мирротиб томонидан Бухорода 1058 ҳижрий / 1680 йилда кўчирилган. Асар араб тилида.

Муаллиф: Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминий ал-Хоразмий (вафоти: 1221 йил) - Хоразмлик математик, астроном, географ.

 

31

 

В-8989/3

(4 jild)

 

 

EL-BOKHARI
LES TRADITIONS ISLAMIQUES
traduites de l'arabe avec notes et index par O. Houdas et W. Marçais

4 Vol.
- Paris: Ernest Leroux, editeur, MDCCCIII-MDCCCXIV (1903-1914) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Машҳур муҳаддис олим Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-870)нинг араб тилидаги “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” (Ҳадислар тўплами) асарининг француз тилига ўгирилган 4 жилдлик нашри.

Таржимонлар: Октав Худас (1840-1916) – Франциялик шарқшунос, этнограф, таржимон. Уилям Маркиз (1872-1956) – Франциялик шарқшунос, таржимон.

 

32

Пу-2700

Academiae Imperialis Scientiarum Petropolitanae
Museo Asiatico asservantur
Edidit Christianus Martinius Fraehn

- Petropoli: litteris Academicis, MDCCCXXVI (1826) 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Асарда Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Бобурийлар ва бошқаларнинг пул тангалари ўрганилган. Китобда барча тангаларнинг тадқиқ қилинган ёзма тавсифлари келтирилган. Китоб уч бобдан иборат бўлиб, унга шахслар, географик номлар, шарқ тилидаги атама ва иборалар рўйхати илова қилинган. Асар лотин тилида.

Муаллиф: Христиан Данилович Френ (асл исми Христиан Мартин Иоахим Фрэн (нем. Christian Martin Joachim Frähn) (1782-1851) - немис милатига мансуб Россиялик машҳур шарқшунос, нумизмат олим.

 

33

 

Пв-24

 

ابو عبدالله محمد ابن عبد الرحمن ابن أبي بكر ابن سليمان الجزولي السّملالي الحسني

دلايل الخيرت

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Марокашлик шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр ибн Сулаймон ал-Жазули Ас-Симлали ал-Хасаний (таҳминан ўлими 1465-1466 йиллар)нинг Муҳаммад (САВ)га атаб ўқиладиган саловат ва мадҳиялардан иборат “Далоил ул-хайрот” номли тўпламининг XIX асрда Бухорода кўчирилган нусхаси. Қўлёзма Бухоро китобат санъатининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади. Муқоваси Мулло Муҳаммад томонидан ишланган.

 

34

 

Пв-46

 

ابو عبدالله محمد ابن عبد الرحمن ابن أبي بكر ابن سليمان الجزولي السّملالي الحسني

دلايل الخيرت

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Марокашлик шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр ибн Сулаймон ал-Жазули Ас-Симлали ал-Хасаний (таҳминан ўлими 1465-1466 йиллар)нинг Муҳаммад (САВ)га атаб ўқиладиган саловат ва мадҳиялардан иборат “Далоил ул-хайрот” номли тўпламининг XIX асрда Бухорода кўчирилган нусхаси. Қўлёзма Бухоро китобат санъатининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади. Муқоваси Мулло Муҳаммад томонидан ишланган.

 

35

 

Пв-1

 

على شير نوايى. خمسه

 تاشكند: بورصوف طبعخانه سى،  ١٣٢٢

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб Алишер Навоий ижодининг энг катта машҳур шеърий “Хамса” асаридир. Бундай асарни олдин Низомий Ганжавий ва Амир Ҳусрав Деҳлавийлар форс тилида яратган эдилар. Алишер Навоий олдинги икки “Хамса”га жавобан янада мукаммал ишланган эски ўзбек тилдаги “Хамса”ни (1483-1485 й.й.) яратди. Унинг таркибига машҳур беш лирик асар “Ҳайратул-аброр” (“Яхшилар ҳайрати”), “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”) ва “Садди Искандарий” (“Искандар девори”)лар киради. Китоб тошбосма усулида 1322 ҳижрий / 1904 йилда чоп этилган.

 

36

 

Пи-8535

 

میرعلی شیر نوایی. تاریخ فنایی

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуки Ажам” (“Эрон подшоҳлари тарихи”)  асари эски ўзбек тилидан румий (усмоний) турк тилига ўгирилган бўлиб, “Тарихи Фанойи” номи остида Венада 1785 йили чоп этилган.

37

 

ТС

 

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

В 594 томах

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1939

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланаётган “Туркистон тўплами” Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг ноёб манбаларидан бири ҳисобланади. Бу тўплам Марказий Осиёнинг XIX аср охири - XX аср бошларидаги тарихий жараёнларни қамраган қимматли маълумотлардан ташкил топган. Тўплам 2016 йил 19 май куни  ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг Осиё ва Тинч океани минтақаси даражасида тан олинди. Унга тегишли ёрлиқ тақдим этилди.

38

 

 

TURKISTON АLBОMI

 

Жаҳонда 3 нусҳада мавжуд бўлган 6 жилдлик фотоальбом кутубхонанинг энг ноёб альбомларидан биридир. Унинг энг мукаммал нусҳаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланмоқда. Унинг бошқа нусҳалари Россия ва АҚШ кутубхоналарида мавжуд. Миллий кутубхона ёши билан баробар Туркистон альбоми 1871-1872 йиллар Санкт-Петербургда нашр этилган. Альбом «Тарих», «Археология» (I-II қисм), «Этнография» (I-II қисм), «Ишлаб чиқариш/Саноат» соҳаларига тақсимланган.

39

 

Пу-2816

(2 kitоb)

 

 

GEORGII WILHELMI FREYTAGII 

LEXICON ARABICO-LATINUM

4 Vol.

- Halis Saxonum: Apud C.A. Schwetschke et filium, MDCCCXXX (1830-37)

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Катта тўрт жилдлик арабча - лотинча луғат.

Тузувчи: Георг Вильгельм Фрайтаг (1788-1861) - Германиялик шарқшунос.

40

 

Пв-56

 

ابو القاسم محمود بن عمر بن احمد الزمخشري

مقدمة الأدب

 Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Muqaddamat-ul-adab” (“Адабиётга кириш”) номли қўлёзма асар арабча-форсча луғатдир. Қўлёзманинг кўчирилган вақти 707 ҳ./ 1308 м. йил қайд қилинган. Қўлёзмада жой номи ва хаттот исмлари қайд этилмаган. Китобдаги муҳр бўйича қўлёзма Бухоро амирлигининг қозикалони Шарифжон Маҳдум-Садри Зиё (1867-1932) кутубхонасида сақланган.   

Тузувчи: Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий (1075-1144) – Хоразмлик мутафаккир олим.

 

41

 

Пв-52

 

شرح ملا جامي (الفوائد الضيائية) علی متن الکافیة في النحو لإبن الحاجب

 بخارا: ٩٥٦ -

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Қўлёзма Ибн ал-Ҳожиб (вафоти таҳминан 1248 йил)нинг “Ал-фавоид аз-зиёия” (“Мунаввар фойдалар”) номли асарининг “Ал-кофия” (“Етарли”) номли араб тили грамматикаси бўйича матнига Абдураҳмон Жомий (1414-1492)нинг шарҳи. Қўлёзма 906 ҳ. / 1549 м. йилда Бухорода хаттот Абдулбоқи бин Шамсиддин Муҳаммад томонидан кўчирилган. Қўлёзма Бухоро китобат санъатининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади. Муқоваси уста Мирмаъсумхон Мирсарғандом Ҳавохимхон томонидан ишланган.

 

 

42

 

Пе-3314

 

ATHANASII KIRCHERI 

OEDIPUS AEGYPTIACUS

- Romae: Ex typographia Vitalis Mascardi, 1652

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб шарқшуносликка бағишланган бўлиб, унда қадимги Миср, Яқин Шарқ, Ҳиндистон ҳамда Қадимги Юнонистоннинг филологияси, тарихи, географияси каби масалалари ўрганилган. Шунингдек, муаллиф мусиқа, математика ва бошқа табиий фан соҳалари бўйича танилган олим. Китоб лотин тилида тузилган.

Муаллиф: Афанасий Кирхер (нем. Athanasius Kircher) (1602-1680) – немис миллатига мансуб энциклопедик олим ва кашфиётчи.

43

 

Пу-11571

(7 jild)

 

HAMMER-PURGSTALL 

LITERATURGESCHICHTE DER ARABER

Von ihrem Beginne

bis zum Ende des zwölften Jahrhunderts der Hidschret. Band 7.

- Wien: Ausder kaiser I. königl. Hof-und Staatsdruekerei, 1850-1856

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Етти жилдлик асарда VII – XII асрларда яшаб, ижод этган араб адабиёти вакиллари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Йозеф барон фон Гаммер-Пургшталь (нем. Joseph Freiherr von Hammer-Purgstall) (1774-1856) – машҳур Австриялик тарихчи-шарқшунос олим, шарқ адабиётлари тадқиқотчиси ва таржимони, дипломат, Австрия Фанлар академияси асосчиси, Франция Нафис ёзувлар ва адабиёти фанлари академиясининг хорижий аъзоси, Петербург ФАнинг фаҳрий  хорижий аъзоси.

 

44

 

Пв-53

 

على شير نوايى. محبوب القلوب

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
“Маҳбуб ул-қулуб” (“Қалблар маҳбуби”) асари Алишер Навоийнинг сўнгги ижодий намуналаридан бири бўлиб, уч қисимдан ташкил топган. Асарнинг биринчи қисмида турли ижтимоий гуруҳлар ва касбларнинг таржимои ҳоли бўлиб, уларнинг ижобий ва салбий томонлари ёритилган, иккинчи қисми маънавий масалаларга бағишланган ва учинчи қисми ҳикматли, панд-насиҳат сўзларидан ташкил топган. Асар 1221 ҳ. / 1806 м. йилда кўчирилган. Қўлёзмада хаттот исми ва китоб ишланган жойлар қайд этилмаган.

 

45

 

Пв-243

 

نظام الملك. سياست نامه

SIASSET NAMÈH

TRAITÉ DE GOUVERNEMENT

COMPOSÉ POUR LE SULTAN MELIK-SHÀH

PAR LE VIZIR NIZAM OUL-MOULK

- Paris: Ernest Leroux, 1891

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Низомулмулк (унинг тўлиқ исми Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Исҳоқ ат-Тусий) (1017-1092)нинг давлат бошқарувига оид «Сиёсатнома» асарининг Франциялик шарқшунос олим Ш.А.О. Шефер (1820-1898) томонидан амалга оширилган танқидий нашри.

 

46

OFa-43

MARCELIN BEAUSSIER 

DICTIONNAIRE PRATIQUE ARABE-FRANÇAIS

- Alger: Librairie Adolphe Jourdan, Imprimeur-Éditeur, 1887

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Амалий арабча-французча луғат. Луғат муаллиф қўлёзмаси асосида тошбосма усулда нашр этилган.

Тузувчи: Марселин Буссе (1821-1873) – Франциялик шарқшунос, таржимон.

47

 

Пе-3313

 

BARTHÉLEMY D' HERBELOT

BIBLIOTHEQUE ORIENTALE

- Paris: Par la Compagnie des Libraires, M.DC.XCVII (1697)

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Китоб Бартелеми д'Эрблонинг энг катта машҳур асарларидан бири “Шарқ кутубхонаси” ёки “Универсаль луғат” бўлиб, ушбу асарга бутун умрини бағишлаган. Энциклопедияда асосан Шарқ ўлкаларида яшаб, ижод этган олимлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳақида  маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Бартелеми д'Эрбло де Моленвиль (1625-1695) – Франциялик шарқшунос олим, Париж университети профессори, шарқ тиллари ва тарихини фан сифатида ўрганган биринчи европалик шарқшунослардан.

48

 

Пе-3191

 

JАHОN АTLАSI 

Атлас ҳақида қисқа маълумот:
Атласлар тўплами Европанинг машҳур хариташунослари Меркатор, Фишер, Лауремберг, Сансон, де Рам, де Вит, Аллард, Гоман, Вак, Суттерларнинг хариталаридан ташкил топган.

Атласлар тўпламидаги хариталар катта рақамдан кичик рақамга қараб қуйидагича тақсимланган: Аллард – 32 та, Гоман – 20 та, Фишер – 9 та, Суттер – 6 та, де Вит – 5 та, Сансон ва де Рамнинг 2 тадан ҳамда Меркатор, Лауремберг, Вакларнинг бир донадан хариталари тўпламга киритилиб, жами 78 та харитани ташкил этмоқда.

Тўпламда энг қадимий нашр этилган харита 1659 йил санаси билан қайд этилган.

Харитадаги матнлар лотин, немис, француз, голланд тилларида тузилган.

49

 

Пв-270

 

القرآن الكريم عثمان

 

“Усмон Қуръони”нинг факсимили ҳақида қисқа маълумот:

“Усмон Қуръони”нинг табиий хажмдаги факсимил нусхаси. 1905 йили Санкт-Петербургда асл “Усмон Қуръони”дан шарқшунос С.И. Писарев томонидан фотография орқали тайёрланган 50 факсимилидан бири.

 

 

50

 

Пу-8380

Пу-10120

Пя-8381

Пя-9089

 

МИНИАТЮРА ҚУРЪОНЛАР ТЎПЛАМИ

 

Миниатюра Қуръонлар тўплами:
Миниатюра Қуръонларнинг тошбосма усулида XVIII – XX асрларда Кобул ва Санкт-Петербург шаҳарларида нашр этилган намуналари.

 

 

51

 

Пв-16

 

ابو بکرمحمد ابن یعقوب ابن ابواسحق الکلابادی البخارى

شرح التعرف لمذهب التصوف

 

Китоб ҳақида қисқа маълумот:
Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг асосчиларидан Абу Бакр ибн Абу Исҳоқ ал-Калободий ал-Бухорий (вафоти 991 йил)нинг “Ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасаввуф йўлини таништириш”) номли асарига Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мустамлий ал-Бухорий (вафоти 1043 йил)нинг “Шарҳ ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасаввуф йўлини таништириш асарига шарх”) номли асарига шархи. Қўлёзма қаерда ва ким томонидан кўчирилганлиги қайд этилмаган. Қўлёзма форс тилида.

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ