Бош саҳифа > Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспонатлари янгиланди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг китоб музейи экспонатлари янгиланди

INSTITUTES POLITICAL AND MILITARY

Written originally in the Mogul language

by the Great Timour

- Oxford: At the Clarendon-Press, M DCC LXXXIII (1783)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Темур тузуклари” матнларининг литография усулида форс ҳамда инглиз тилларида чоп этилган китоби. Ушбу китобда хаттот Абу Толиб Хусайний томонидан эски ўзбек тилидан форс тилига  ўгирилганлиги таъкидланади.

 


HISTOIRE DE TIMUR-BEC

CONNU SOUS LE NOM DU GRAND TAMERLAN

Tome I-IV

- Delf: Chez Reinier boitet, MDCCXXIII (1723)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Ушбу 4 жилдлик тўплам Шарафиддин Али Яздийнинг Амир Темур ҳақида ёзилган “Зафарнома” асарининг форсчадан французчага таржимаси.

MEMOIRS OF ZAHIR-ED-DIN MUHAMMED BABUR

EMPEROR OF HINDUSTAN

WRITTEN BY HIMSELF, IN THE CHAGHATAI TURKI

AND TRANSLETED BY JOHN LEYDEN AND WILLIAM ERSKINE

- London: Oxford University Press, 1921

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Бобурнома”нинг эски ўзбек тилидан инглиз тилига ўгирилган илк тўлиқ таржимаси.


РЮИ ГОНЗАЛЕСЪ ДЕ КЛАВИХО

ДНЕВНИКЪ ПУТЕШЕСТВIЯ КО ДВОРУ ТИМУРА

ВЪ САМАРКАНДЪ ВЪ 1403-1406 ГГ.

Подлинный текстъ съ переводомъ и примечанiями, составленными подъ редакцiею И.И. Срезневскаго

- Санктпетербургъ: Типографiя Императорской академiи наук, 1881

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асарда Кастилия (Испания) элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг Буюк соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги хотиралари ёритилган. Асарнинг испан тилидан рус тилига қилинган биринчи таржимаси.

Таржимон: Измаил Иванович Срезневский (1812-1880) - Россиялик академик, филолог, этнограф, палеограф олим.

أبو الحسن علي بن محمد بن حبيب البصري الماوردي‎‎

الاحكم السلطانية و الولايت الدينية

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Ал-Аҳком ас-султония вал-валаят уд-диния” (“Салтанат тузиш қонун-қоидалари ва бошқарув таълимотлари”) номли асар Бағдоднинг бош қозиси Абул Хасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Басрий ал-Мовардий (972/74-1058) томонидан тахминан XI аср охирларида Аббосийлар халифалигининг инқирозга учраши даврида ёзилган. Асар Миллий кутубхона томонидан 2015 йил февраль ойида ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг халқаро номинациясига топширилди. Ушбу қўлёзма Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг қадимий китобларидан бўлиб, кўпгина экспертларнинг таҳминига кўра асар XIII аср охирларида Бағдодда кўчирилган. Асар араб тилида.

PETRO PERONDINO PRATENSE

MAGNI TAMERLANIS SCYTHARUM IMPERATORIS VITA

 - Ex typographo Forsteriano, M D. XCVII (1597)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида Европада илк маротаба чоп этилган китоблардан бири. Асар лотин тилида.

Муаллиф: Петро Перендино Пратензе (XVI - XVII асрлар) – Рим империяси олими.

على شير نوايى.  محبوب القلوب

كاتب: ملا خالقننظر خليفه ابن استا قربان، ١٢٣٩

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Маҳбуб ул-қулуб” (“Қалблар маҳбуби”) асари Алишер Навоийнинг сўнгги ижодий намуналаридан бири бўлиб, уч қисимдан ташкил топган. Асарнинг биринчи қисмида турли ижтимоий гуруҳлар ва касбларнинг таржимои ҳоли бўлиб, уларнинг ижобий ва салбий томонлари ёритилган, иккинчи қисми маънавий масалаларга бағишланган ва учинчи қисми ҳикматли, панд-насиҳат сўзларидан ташкил топган. Қўлёзма асар  хаттот Холиқназар Халифа ибн уста Қурбон томонидан 1239 ҳижрий / 1823 йилда кўчирилган. Китоб ишланган жойи номаълум.

 

 على شير نوايى. محبوب القلوب

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Маҳбуб ул-қулуб” (“Қалблар маҳбуби”) асари Алишер Навоийнинг сўнгги ижодий намуналаридан бири бўлиб, уч қисимдан ташкил топган. Асарнинг биринчи қисмида турли ижтимоий гуруҳлар ва касбларнинг таржимои ҳоли бўлиб, уларнинг ижобий ва салбий томонлари ёритилган, иккинчи қисми маънавий масалаларга бағишланган ва учинчи қисми ҳикматли, панд-насиҳат сўзларидан ташкил топган. Асар 1221 ҳижрий / 1806 йилда кўчирилган. Қўлёзмада хаттот исми ва китоб ишланган жойлар қайд этилмаган.

 

 

 

 

BARTHÉLEMY D' HERBELOT

BIBLIOTHEQUE ORIENTALE

- Paris: Par la Compagnie des Libraires, M.DC.XCVII (1697)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Бартелеми д'Эрблонинг энг катта машҳур асарларидан бири “Шарқ кутубхонаси” ёки “Универсаль луғат” бўлиб, ушбу асарга бутун умрини бағишлаган. Энциклопедияда асосан Шарқ ўлкаларида яшаб, ижод этган олимлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳақида  маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Бартелеми д'Эрбло де Моленвиль (1625-1695) – Франциялик шарқшунос олим, Париж университети профессори, шарқ тиллари ва тарихини фан сифатида ўрганган биринчи европалик шарқшунослардан.

 

 ابو عبدالله محمد ابن عبد الرحمن ابن أبي بكر ابن سليمان الجزولي السّملالي

الحسني

دلايل الخيرت

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Марокашлик шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Бакр ибн Сулаймон ал-Жазули Ас-Симлали ал-Хасаний (таҳминан ўлими 1465-1466 йиллар)нинг Муҳаммад (САВ)га атаб ўқиладиган саловат ва мадҳиялардан иборат “Далоил ул-хайрот” номли тўпламининг XIX асрда Бухорода кўчирилган нусхаси. Қўлёзма Бухоро китобат санъатининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади. Муқоваси Мулло Муҳаммад томонидан ишланган.

   

على شير نوايى

غرايب الصغر  

بخارا: ١٣٥٥

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзма Алишер Навоий (1441-1501)нинг “Ғаройиб ус-сиғар” (“Болалик ажойиботлари”) номли лирик асари 1355 хижрий / 1936 йилда Бухорода кўчирилган нусхаси. Қўлёзма Бухоро китобат санъатининг юксак намуналаридан бири ҳисобланади. Муқоваси уста Абдухалил томонидан ишланган.

   

QUATREMERE M.

CHRESTOMATHIE EN TURK ORIENTAL. 1ER FASCICULE

– Paris: Typographie de Firmin Didot Freres, Imprimeurs de L’Institut de France, 1841

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз тилидаги “Шарқий турк тили хрестоматияси”нинг биринчи қисми номли китобда Алишер Навоийнинг "Муҳокамат ул-луғатайн" (“Икки тил муҳокамаси”), "Тарихи мулуки Ажам" ("Эрон шоҳлари тарихи") асарларидан шарқий турк тилини ўрганиш мақсадида матнлар келтирилган.

Муаллиф: (Этьенн-) Марк Катрмер (1782-1857) – француз шарқшунос олими, College de France (Коллеж де-Франс) университети профессори.

 

   

على شير نوايى. خمسه

 تاشكند: بورصوف طبعخانه سى،  ١٣٢٢

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Алишер Навоий ижодининг энг катта машҳур шеърий “Хамса” асаридир. Бундай асарни олдин Низомий Ганжавий ва Амир Ҳусрав Деҳлавийлар форс тилида яратган эдилар. Алишер Навоий олдинги икки “Хамса”га жавобан янада мукаммал ишланган эски ўзбек тилдаги “Хамса”ни (1483-1485 й.й.) яратди. Унинг таркибига машҳур беш лирик асар “Ҳайратул-аброр” (“Яхшилар ҳайрати”), “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”) ва “Садди Искандарий” (“Искандар девори”)лар киради. Китоб тошбосма усулида 1322 ҳижрий / 1904 йилда чоп этилган.

 

 

 

 

 

میرعلی شیر نوایی. تاریخ فنایی

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Алишер Навоийнинг “Тарихи мулуки Ажам” (“Эрон подшоҳлари тарихи”)  асари эски ўзбек тилидан румий (усмоний) турк тилига ўгирилган бўлиб, “Тарихи Фанойи” номи остида Венада 1785 йили чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

SIR H.M. ELLIOT, PROFESSOR JOHN DOWSON
THE HISTORY OF INDIA AS TOLD BY ITS OWN HISTORIANS 
THE MUHAMMADAN PERIOD

- London, Trubner and Co., 1873

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Ҳиндистон тарихи” номли 8 жилдли асарнинг 4-жилдида буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда давлат арбоби, Бобурийлар давлатининг асосчиси  Заҳириддин Муҳаммад  Бобурлар ҳақида сўз юритилган. Ушбу томнинг 218-287 бетларида Бобур ҳамда 527-528 бетларида Алишер Навоий ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муллифлар: Сэр Генри Майерс Эллиот (1808-1853) – Буюк Британиялик давлат арбоби, тарихчи;

Джон Доусон (1820-1881) – Буюк Британиялик машҳур шарқшунос олим.

 

 

 

A. PAVET DE COURTEILLE

MEMOIRES DE BABER

(ZAHIR-ED-DIN-MOHAMMED)

Tome I-II

- Paris: Maisonneuve & Cie, Libraires-editeurs, 1871

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Бобурнома”нинг илк икки жилдлик француз тилига таржимаси.

Таржимон: Паве-де-Куртейл, Абель Жан-Батист (фр. Abel Jean Baptiste Pavet de Courteille) (1821-1889) – машҳур Франциялик шарқшунос олим.

 

 

 

 

 

VOYAGES DE FRANÇOIS BERNIER

CONTENANT LA DESCRIPTION DES ÉTATS DU GRAND MOGOL

2 Vol.

- Amsterdam: Paul Marret, MDCCXXIV (1723-1724)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Асар муаллифи 1658-1667 йиллар даврида Бобурийлар давомчиси Аврангзеб подшоҳнинг шахсий табиби бўлиб ишлаган. Асарда Бобурийлар салтанати ҳақида муҳим маълумотлар жамланган.

Муаллиф: Франсуа Бернье (1620-1688) - Франциялик табиб, файласуф, сайёҳ, ёзувчи.

 

 

 

ابو القاسم محمود بن عمر بن احمد الزمخشري

مقدمة الأدب

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Муқаддамат-ул-адаб” (“Адабиётга кириш”) номли қўлёзма асар арабча-форсча луғатдир. Қўлёзманинг кўчирилган вақти 707 ҳижрий / 1308 йил қайд қилинган. Хаттот ва кўчирилган жой номлари берилмаган. Китобдаги муҳр бўйича қўлёзма Бухоро амирлигининг қозикалони Мирзо Муҳаммад-Шариф (Садри Зиё) кутубхонасида сақланган.   

Тузувчи: Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий (1075-1144) – Хоразмлик мутафаккир аллома.

   

محمود بن محمد بن عمر الجغمينى الخوارزمى

شرح الملخص فی الهیئة

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“Шарҳ ал-мулаххас фи ал-ҳайъа” (“Қисқача астрономияга шарҳ”) асари ўрта аср Шарқ ўлкалари ўқув юртларининг астрономия (космография/фалакиёт) фанига оид муҳим ўқув қўлланмаларидан бири ҳисобланган. Унга Мирзо Улуғбекнинг устози Қози Зода Румий ўз шарҳини ёзган. Ҳозирги вақтда унинг нусхалари (қўлёзма шаклида) бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Қўлёзма Нажаф ар-Розий Мирмуҳаммад Содиқ бин Мирротиб томонидан Бухорода 1058 ҳижрий / 1680 йилда кўчирилган. Асар араб тилида.

Муаллиф: Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминий ал-Хоразмий (вафоти: 1221 йил) - Хоразмлик математик, астроном, географ.

 

   

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ
Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще
и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи
T. 14
- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1939

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланаётган “Туркистон тўплами” Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг ноёб манбаларидан бири ҳисобланади. Бу тўплам Марказий Осиёнинг XIX аср охири - XX аср бошларидаги тарихий жараёнларни қамраган қимматли маълумотлардан ташкил топган. Тўплам 2016 йил 19 май куни  ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг Осиё ва Тинч океани минтақаси даражасида тан олинди. Унга тегишли ёрлиқ тақдим этилди.

 

 

   

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще

и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

T. 214

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1939

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида сақланаётган “Туркистон тўплами” Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг энг ноёб манбаларидан бири ҳисобланади. Бу тўплам Марказий Осиёнинг XIX аср охири - XX аср бошларидаги тарихий жараёнларни қамраган қимматли маълумотлардан ташкил топган. Тўплам 2016 йил 19 май куни  ЮНЕСКО “Жаҳон хотираси” дастурининг Осиё ва Тинч океани минтақаси даражасида тан олинди. Унга тегишли ёрлиқ тақдим этилди.

   

ТУРКЕСТАНСКИЙ АЛЬБОМ

Жаҳонда 3 нусҳада мавжуд бўлган 6 жилдлик фотоальбом кутубхонанинг энг ноёб альбомларидан биридир. Унинг энг мукаммал нусҳаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сақланмоқда. Унинг бошқа нусҳалари Россия ва АҚШ кутубхоналарида мавжуд. Миллий кутубхона ёши билан баробар Туркистон альбоми 1871-1872 йиллар Санкт-Петербургда нашр этилган. Альбом «Тарих», «Археология» (I-II қисм), «Этнография» (I-II қисм), «Ишлаб чиқариш/Саноат» соҳаларига тақсимланган

 

   
ИСКУССТВО СРЕДНЕЙ АЗИИ
Сборникъ Средне-Азiатской орнаментацiи

Исполненный съ натуры Н.Е. Симаковымъ
L'ART DE L'ASIE CENTRALE
RECUEIL DE L'ART DECORATIF DE L'ASIE CENTRALE
par N. SIMAKOFF
Publication de la Société Imperiale d'encouragement
aux beaux arts de St.Pétersbourg
С.-Петербургъ: Картографическое заведение А. Ильина, 1883

Альбом ҳақида қисқа маълумот:

Альбомда Ўрта Осиё, айниқса, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги ёдгорлик обидалари, кулолчилик, мато, заргарлик ва бошқа жисмларда қўлланилган нақшларнинг рангли тасвири берилган. Альбом рус ва француз тилларида тузилган.

Муаллиф: Симаков Николай Евстафьевич (1828-1886) – Россиялик рассом, этнограф.

 

مه عارف  وه  ئوقوتغوچی  / МАЪОРИФ ВА ЎҚИТУВЧИ

 

Таълим-тарбиявий, ижтимоий, илмий-техникавий, адабий журнал. 1925 йил январ ойидан 1929 йил ноябрь ойига қадар эски ўзбек тили (араб алифбоси)да, 1929 йилнинг декабрь ойидан 1933 йил декабрь ойига қадар эски ўзбек тилининг лотин графикасида ҳар ойда бир марта нашр этилган. Унда Чўлпон, Элбек, Фитрат ва бошқа жадидчилар ўзларининг мақолалари, шеърлари ҳикоялари ва бошқа материаллари билан фаол иштирок этганлар. Журнал Тошкентда чоп этилган.

 

 

 

 

 

آينه / ОЙНА

 

Турли мавзуларни қамраган ҳафталик журнал 1913 йил 20 августдан 1915 йил 15 июнга қадар араб алифбосида чоп этилган. Унга Маҳмудхўжа Беҳбудий асос солган бўлиб, ўзбек ва форс тилларида Самарқандда нашр этилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

تورکستان / ТУРКИСТОН

Ижтимоий-сиёсий газета 1922 йил 13 сентябрдан 1924 йил 3 декабрга қадар эски ўзбек тили (араб алифбоси)да чоп этилган. Газета дастлабки даврларда ҳафтасига 3 марта, 1924 йил 4 майдан эса ҳар куни чиқа бошлаган. Газетада турли рукнлар ўрин олган. Газета Тошкентда чоп этилган.

 

 

 

 

 

 

JER JUZI / ЕР ЮЗИ

 

Турли мавзуларни қамраган ойлик журнал 1925 йил 7 ноябрдан 1931 йилга қадар эски ўзбек тили (араб ва 1929 йилдан лотин алифбоси)да чоп этилган. Журнал Тошкентда нашр этилган. Унда 1920 йиллар ўзбек адабиётининг таниқли намоёндалари Ойбек, Элбек, Чўлпон, Уйғун, Комил Алиев, Абдулла Авлоний, Қурбон Берегин, Маннон Ромиз ва бошқалар ўз шеър, ҳикоя, мақола ва таржималарини эълон қилганлар.

 

   

МИЛIЙ ДОСТОЕВСКIЙ
СТАРИНА И БЫТЪ СРЕДНЕЙ АЗIИ
- Москва: Изданiе Т-ва «Образованiе», 1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китоб Ўрта Осиёда кулолчилик, гиламдўзлик, маточилик, каштачилик ва бошқа халқ амалий санъатларига бағишланган бўлиб, айниқса, унда Шарқ этнографиясига эътибор қаратилган. Алоҳида варақларга 28 та расмлар илова қилинган.

Муаллиф: Милий Федорович Достоевский (1884-1937) – тарихчи-шарқшунос, санъатшунос, археолог, тилшунос.

 

 

 

 

 

 

چولپان

ئویغانش

- Ташкент: Туркестанское государственное издательство, 1922

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Чўлпоннинг “Уйғониш” номли илк шеърий тўпламларидан бири. Тўплам эски ўзбек тили (араб алифбоси)да нашр этилган.

Муаллиф: Юнусов Абдулҳамид Сулаймон ўғли – Чўлпон (1897-1938) -  ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан, шоир, ёзувчи.

 

 

 

 

 

 

 

COLPAN

SAZ

- Taşkent: Ozbekistan Davlat Naşrijati, 1935

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Чўлпоннинг “Соз” номли  шеърий тўпламларидан. Тўплам эски ўзбек тили (лотин алифбоси)да ёзилган.

Муаллиф: Юнусов Абдулҳамид Сулаймон ўғли – Чўлпон (1897-1938) -  ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан, шоир, ёзувчи.

 

 

 

 

ترقى / TARAQQIY/ ТАРАҚҚИЙ

Ўзбекистон тарихида биринчи ОАВ нашрларидан бўлган “Тараққий” газетаси 1906 йил 27 июндан 12 августга қадар ҳафтада икки марта Тошкентда эски ўзбек тили (араб алифбоси)да чоп этилган. Газетада илмий, адабий, сиёсий ва бошқа масалалар ёритилган. Унга Сайид Исмоил Обидов муҳаррирлик қилган.

 

   

ГАЗЕТА «ТУРКЕСТАНСК ВЕДОМОСТИ»

 

Общественная библiотека въ Ташкенте : [ «Туркестанские ведомости» газетасида яқин кунларда Тошкент жамоатчилик кутубхонасининг очилиши ҳақида гапирилади. ] // Туркестанскiя ведомости. – 1870. – 28 апр.

 

 

 

عه بدوللا  قاديرى

ئوتگه ن  کونله ر

(ئوزبیکله ر  تورمیشیده ن  ته ئریخی رومان)

تاشکه نت: ئوزبیک  ده وله ت  نه شرییاتی٬ ۱۹۲۵ -

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Абдулло Қодирийнинг биринчи “Ўтган кунлар” романи. Китоб романнинг биринчи ноёб нашрларидан бири ҳисобланади. Асар эски ўзбек тили (араб алифбоси)да нашр этилган.

Муаллиф: Абдулло Қодирий (1894-1938) - XX аср ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, романнавис, драматург, ёзувчи.

 

 

 

 

ӘBDULLӘ QADЬRЬЬ

MЬHRABDAN CAJAN

- Taşkent-Samarqand: Dәvlәt naşrijatь, 1933

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Абдулло Қодирийнинг иккинчи “Меҳробдан чаён” романи. Асар эски ўзбек тили (лотин алифбоси)да нашр этилган.

Муаллиф: Абдулло Қодирий (1894-1938) - XX аср ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, романнавис, драматург, ёзувчи.

 

 

 

 

RUSCA - ӨZBEKCӘ

TOLA SӨZLIK

Çild II. П-Я

- Taşkent-Qazan: ӨZDӘVNӘŞR, 1934

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Абдулла Қодирий “Русча-ўзбекча тўла сўзлик” номли луғатнинг 2-жилди “П” ҳарфи билан бошланадиган сўзларни ишлаб чиқишда иштирок этган. Бу билан А. Қодирийни нафақат романнавис, ёзувчи, балки тилшунос олим сифатида ҳам кўриш мумкин.

 

 

   

ПЛАН ГОРОДА ТАШКЕНТА

- Ташкент: Литографская товарищества «Азія», 1913

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Топограф В. Пироговский томонидан ишланган Тошкент шаҳрининг биринчи топографик хариталаридан бўлиб, 1913 йилда тошбосма усулида нашр этилган. Харита эски рус топографик ўлчами/масштаби асосида (бир дюймда 100 сажен), ҳозирги вақтдаги 2,5 см да 2 км дан кўпроқ масофа ўлчами/масштабида тузилган.

 

 

 

ATLAS COMPENDIARIUS SEU ITA DICTUS SCHOLASTICUS MINOR: IN USUM ERUDIENDAE JUVENTUTIS ADORNATUS

- Norimbergae: excudentibus Homannianis Heredibus, M.DCC.LIII (1753)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атласда Европа, Осиё, Африка ва икки Америка қитъаларининг хариталари келтирилган. Шунингдек, ҳозирги Ўзбекистонга оид ҳудудлар пушти рангда берилиб, “Usbek”, “Bukaria” номлари билан ҳамда Орол денгизи (Mare Aral) кўрсатилган.

Муаллиф: Иоган Баптист Гоман (нем. Johann Baptist Homann) (1664-1724) – Германиялик наққош, хариташунос, XVIII асрда Нюрнберг шаҳридаги етакчи хариташунослик нашрига асос солган мутахассис олим. Берлиндаги Пруссия фанлар академияси аъзоси (1715-1724).

 

 

 

 

ATLAS UNIVERSEL POUR LA GÉOGRAPHIE DE GUTHRIE

- Paris: Chez Hyacinthe Lang lois, 1802

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

 Гатри (Guthrie) универсал атласи 30 та географик харитадан иборат бўлиб, унда Европа, Осиё, Африка ва Америка қитъалари тасвирланган. Атласнинг 21 рақамли харитасида Марказий Осиё, Каспий ва Орол денгизлари келтирилган. Харитада ҳозирги Амударё (“Gihon” – “Жайхун”) ва Сирдарё (“Sir” – “Сир”) дарёлари оралиғидаги ҳудуд “Turkestan” – “Туркистон” номи билан белгиланган.  Амударё ҳавзаси ўрта оқими “Uzbeks” - “Ўзбеклар” атамаси билан қайд этилган.

 

 

 

SIEUR LE ROUGE
INTRODUCTION A LA GEOGRAPHIE
- Paris: M.DCC.LVI (1756)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

“География фанига кириш” номли китобида ер шари, кенглиги, иқлими ва турли ҳолатлари кўрсатилган. Унда Европа, Осиё, Африка, Америка қитъаларининг жойлашиши, океан, денгиз, кўллар ва бошқалар ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди “Usbecs” – “Ўзбеклар” ва “Bukarie” – “Букари” номлари билан келтирилган.

Муаллиф: Жорж-Луи Ле Руж (1712-1790) – француз картографи, наққош, архитектор.

 

 

 

 

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ