Бош саҳифа > Вазифалари

Вазифалари

Ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштириш, ахборот-кутубхона фаолиятини амалга ошириш доирасида, шу жумладан ахборот ресурсларини алмаштириш ва ўзаро фойдаланиш борасида улар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлашни ташкил қилади;

      аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш шарт-шароитларини, шакл ва методларини такомиллаштириш, махсус дастурий комплексларни жорий этиш, электрон ахборот-маълумот хизматлар яратиш, замонавий компютер воситаларидан ва маълумотлар узатиш технологияларидан фойдаланиш асосида ахборот-кутубхона фаолияти жараёнларининг автоматлаштирилишини таъминлашни ташкил қилади;

      ахборот-кутубхона соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолиятини, шу жумладан тадқиқот ишларини ўтказишни ҳамда инновация лойиҳаларини рўёбга чиқаришни, кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида методик қўлланмалар ҳамда тавсиялар тайёрлашни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

      Ўзбекистон Республикасида чиқарилган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини ва статистика ҳисобини юритилишини назоратини амалга оширади;

      замонавий усуллар ва технологиялар асосида нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган нашрларни сақлаш, реставратсия ва консерватсия қилиш ишларини амалга оширилишини таъминлайди;

     хорижий ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, ахборот марказлари билан илғор иш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш бўйича халқаро кутубхоналараро ахборот алмашувларни ривожлантириш, халқаро кутубхона анжуманлари ва ташкилотларида қатнашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

       Миллий кутубхона ҳузуридаги ўқув-маслахат курсларида ва минтақавий ахборот-кутубхона марказларида ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда чора-тадбирларни мувофиқлаштиради.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ