Бош саҳифа > Атласлар ва хариталарга бағишланган экспозиция

Атласлар ва хариталарга бағишланган экспозиция

Ўзбекистон Милиий кутубхонасининг китоб музейида 2016 йилнинг февраль ойида қадимий атласлар ва хариталарга бағишланган  экспозиция намойиш этилади.

Экспозициянинг мақсади – кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчилари ва меҳмонларини ҳозирги давр картография фанида илмий изланишлар олиб боришда муҳим манба бўлиб ҳисобланадиган Шарқ ва Ғарб давлатларида географик хариталар тузиш тарихи билан таништиришдан иборат.

Мазкур мавзуда ташкил этилган экспозиция нафақат ташриф буюрувчилар балки, ҳозирги кунда география соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар  учун ҳам аҳамиятлидир.

Музей экспозициясидан ўрин олган тарихий манбалар Европа, Осиё, Африка ва икки Америка қитъалари давлатларининг қадимий харита турлари тўғрисида маълумот беради. Айниқса, Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг хариталари алоҳида ўрин эгаллайди. Тақдим этилган экспонатларнинг энг қадимийси XVII асрга тегишли бўлса энг янгиси XX асрда чоп этилган. Уларда давлатларнинг тарихий-хронологик тавсифи ва табиати ва ер бойликларининг ҳужжатли географик маълумотлари келтирилган.  

Китоб музейидаги экспозициядан жой олган ноёб китоблар,  атласлар ва хариталар асосан, тошбосма ва эскича нашр усулида чоп этилган манбалардан иборат. Мазкур кўргазмага қўйилган тарихий манбалар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондига мансубдир.

.ATLAS COMPENDIARIUS SEU ITA DICTUS SCHOLASTICUS MINOR: IN USUM ERUDIENDAE JUVENTUTIS ADORNATUS

- Norimbergae: excudentibus Homannianis Heredibus, M.DCC.LIII (1753)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

 Атласда Европа, Осиё, Африка ва икки Америка қитъаларининг хариталари келтирилган. Шунингдек, Ўрта Осиёга оид қисми пушти рангда берилиб,  Usbek, Bukaria деб номланган. Шимолий шарқий томонида Орол денгизи кўрсатилган.

Муаллиф ҳақида маълумот: Иоган Баптист Гоман (нем. Johann Baptist Homann) (1664-1724) – Германиялик наққош, хариташунос, XVIII асрда Нюрнберг шаҳрида етакчи хариташунослик нашрига асос солган мутахассис олим. Берлиндаги Пруссия фанлар академияси аъзоси (1715-1724).

JEAN-BAPTISTE DU HALDE

DESCRIPTION GÉOGRAPHIQUE, HISTORIQUE, CHRONOLOGIQUE, POLITIQUE ET PHYSIQUE DE L’EMPIRE DE LA CHINE ET DE LA TARTARIE CHINOISE

Paris: Chez P.G. Le Merccier, Imprimeur-Libraire, M.DCC.XXXV (1735)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда қадимги Хитой ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг географик, тарихий-хронологик тавсифи ва турли маълумотлар келтирилган. Атлас француз тилида. Кириш қисмида мақолалар тўплами,  Хитой харитаси, Тибет ва Хитой империясининг умумий тавсифи  берилган. Китобда ҳудудлар бўйича тошбосма усулида ишланган топографик ва географик хариталар ўрин олган.

Муаллиф ҳақида маълумот: Жан-Батист Дюальд или Дюгальд (фр. Jean-Baptiste Du Halde) (1674-1743) – Франциялик тарихчи-шарқшунос, католикларнинг иезуит Ордени монахи. XVIII аср таниқли хитойшуносларидан, “Хитой империяси тавсифи” номли мукаммал асар муҳаррири ва тузувчиси.

ATLAS UNIVERSEL POUR LA GÉOGRAPHIE DE GUTHRIE

- Paris: Chez Hyacinthe Lang lois, 1802

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

 Ушбу мукаммал географик атлас  30 та географик харитадан иборат бўлиб, Унда  Европа, Россия, Туркиянинг Европа қисми, Осиё, Хиндистон, Африка ва Америка тасвирланган. Харитада Осиё  21 рақами остида тасвирланган, Ўрта Осиё  Каспий денгизи ва Орол тасвири бор. Жайхун (Gihon) ва Сир (Sir) дарёлари оралиғида – Туркистон кўрсатилган (страна Turkestan).  Жайхун дарёси ( Gihon)  Амударё марказида  Uzbeks - ўзбеклар деган ёзув бор.

TABLEAUX HISTORIQUES DE L’ASIE

Depuis la monarchie de Cyrus Jusqu’a nos jours

Par J. Klaproth

Avec un atlas in-folio

- Paris:  Schubart, éditeur; - Londres: Treuttel et Wurtz; Stuttgard: Cotta, M.DCCC.XXVI (1826)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

 “Осиё қитъасининг  тарихий харитаси” номли атласда мелодий 530 йилдан 1825 йилга қадар Осиё қитъасида мавжуд бўлган давлатлар тарихи ва этнографияси ҳақида илмий маълумотлар берилган. Атлас француз тилида бўлиб, 27 та тарихий ўқув дарслик хариталардан иборат.

Муаллиф ҳақида маълумот: Юлиус Генрих Клапрот (нем. Julius Heinrich Klaproth) (1783-1835) – Германия ва Франция шарқшунос олими, сайёҳ.

АТЛАС ГЕОГРАФИЧЕСКИХ ОТКРЫТИЙ В СИБИРИ И  СЕВЕРО-ЗАПАДНОЙ АМЕРИКЕ В XVIIXVIII ВВ.

- М.: Наука, 1964

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атласда Сибирь ва шимолий-ғарбий Америкага оид тарихдаги географик кашфиётлар даврларга бўлиб кўрсатилган, тарихий ва археографик ўрганишлар келтирилган.  Унда Осиё, Сибирь ва Американинг харита ва чизмалари  хронологик тартибда келтирилган.

ГЕОГРАФИЧЕСКОЕ ОПИСАНИЕ РЕКИ ВОЛГИ ОТ ТВЕРИ ДО ДМИТРИЕВСКА

Китоб ҳақида қисқа маълумот:                                      

ушбу географик харита  таҳминан XVIII асрда Императорнинг саёхати учун махсус  тайёрланган.  Хариталарда Волга дарёсининг  Твердан  Дмитриевскгача бўлган географик тавсифи келтирилган.  Хариталарда  матн ва рўйхат келтирилмаган. Китобнинг бошланишида 8та жой талқини берилган. Волга дарёсининг оқиб ўтиш ва узунлиги масофаси, шахарлар, Волга  дарёсининг бурилишлари кўрсатилган: Твердан  Угличгача;  Угличдан Қора денгизгача; Қора денгиздан Балахангача ва хокозо

АТЛАС XVII ВЕКА

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атлас таҳминан XVIII асрда Жанвьернинг астрономик кузатишлари натижасида тузилган.  58 харитадан иборат бўлиб, рус тилида. Атласнинг бошланишида Коперник сфераси, Птолемей сфераси ва ер шарининг самовий кўриниши келтирилган. Ер шари ярим шарларининг ғарбий ва шарқий томонлари келтирилган. Европанинг алоҳида давлатлари ажратиб кўрсатилган. 27-28 рақамли харитада Россиянинг шарқий ва ғарбий қисмлари тасвирланган. 29 рақамли харитада Туркиянинг европа қисми тасвирланган. 30 рақамли харитада Осиё харитаси, Капий ва Орол денгизлари хамда Бухоро тасвирланган.

АТЛАС РОССИЙСКОЙ ИМПЕРИИ

Спб.: Императорская Академия Наук, 1745

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атлас 20 та харитадан иборат. 19 та харитада  географик хабарлар ва астрономик кузатишлар асосида ўша давр учун  янги услубда тузилган Россия империясининг асосий харитаси борлиги ҳақида маълум қилинади. Россия империясининг таниқли шахарлари  узунлиги ва кенглиги ҳақида маълумот берилади.

SIEUR LE ROUGE

INTRODUCTION A LA GEOGRAPHIE

Paris, 1756 (M.DCC.LVI)

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Француз тилидаги тарихий хариталар тўплами. Кириш қисмида  дунё географияси ҳақида умумий маълумот берилади. Глобуснинг тузилиши, ер шари, унинг узунлиги, кенглиги, иқлими ва хар-хил холатлари кўрсатилган. Ер шари аҳолиси, ер юзида жойлашиши. Европа, Осиё, Африка, Америка қитъаларининг жойлашиши,  сув ресурслари: океан, денгиз, кўрфаз,  денгиз ва кўллар ҳақида маълумот бор. 91 та харитадан иборат, Европа, Осиё ва Африка ҳақидаги маълумотларга эга атласда Usbecs -  Узбек и  Bukarie Бухария деб белгиланган номларга кўзингиз тушади.

Бу иши учун Сьер Ле Ружга география ва картография  бўйича устоз, мураббий (мэтр) даражаси берилган

АТЛАС XVIII ВЕКА

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атлас 42 та иллюстрациялар билан берилган хариталардан иборат.  Атласнинг кириш матни ва сарлавҳаси берилмаган. Гоман ишининг давомчилари томонидан  Нюрнбергда XVIII асрда тайёрланган. Математик география схемаси, Осиё, Африка, Россия  қитъасига оид географик хариталар тасвирланган.

МАХМУД КАШГАРИ

ДИВАН ЛУГАТ АТ-ТУРК

Алматы : Дайк-Пресс, 2005. - 1288 с.

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Маҳмуд Қошғарий “Девону луғатит турк” асарида қабила ва уруғлар жойлашган ҳудудларнинг географияси, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳақида маълумот бериб, ҳудуднинг харитасини тузиб чиққан. Бу харита маълумотларининг аниқлигини олимлар  К. Миллер, В.И. Беляев, И.Н. Умняков, Ҳ. Ҳасанов, С. Аббосов, А. Абдулқосимов, Қ. Содиқов, З.А. Саидбобоевлар ўз тадқиқотларида кўрсатиб ўтишган. Қўлёзма Туркиянинг Миллат кутубхонасида сақланади. Ушбу китоб унинг рус тилига таржимасидир.

ПОДРОБНАЯ КАРМАННАЯ КАРТА ВОЕННЫХ ДЕЙСТИЙ

Москва: Кушнерев, 1896

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Мукаммал ишланган харбий харакатлар чўнтак харитаси. Еттита харитадан иборат. Гармонга ўхшатиб тахланган бўлиб бир тарафида Европа, Шарқий Пруссия, Галицей, Франко – бельгия харбий харакатлари майдонлари, яна бир тарафида Серб – австрия, Болқон ярим оролининг шарқий бўлаги, Кавказ харбий харакатлари майдони тасвирланган. Харитадан яна ўша даврдаги чақириқлар ва воқеа ҳодисалар билан танишиш мумкин.

HISTORICAL ATLAS OF THE MUSLIM PEOPLES

Amsterdam: Djambatan, 1957

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атласдан  халқларни тарихини ўрганишда  дарслик сифатида фойдаланилади. Фан доктори Р.Ролвинк хамда  Боғдодлик олимлар ҳамкорлигида тузилган.  Атлас 48 сахифадан иборат бўлиб, қисқагина  сўз боши келтирилган. 40 дан ортиқ ранги хариталар тасвирланган. Атлас хронологияси бўйича Ахмонийлар давридан то  XX асргача бўлган даврни ўз ичига олади

МАТЕРИАЛЫ ПО ИСТОРИИ РУССКОЙ КАРТОГРАФИИ

Киев: Тип-я С. В. Кульженко, 1906

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Атлас  3 бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда 16та харита Россиянинг шимолий қисмига оид, иккинчи бўлимда 2та ва учинчи бўлимида 8та Тартарияга оид хариталар келтирилган. Хаританинг Тартария  қисмида Ўрта Осиё тасвири бўлиб, унда  «Бухария», «Узбек», «Чагатай» ва «Мавараннахр»  деган номларга кўзингиз тушади.

ТУРКЕСТАНЪ. ГЕОГРАФIЯ И ИСТОРIЯ КРАЯ

М. : Тип.В.М.Саблина, 1916. - 201 с

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги тарихий географик тадқиқотлар билан бирга ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

ДЖОВАННИ ДЕЛЬ ПЛАНО КАРПИНИ

ИСТОРИЯ МОНГАЛОВ. ПУТЕШЕСТВИЕ В ВОСТОЧНЫЕ СТРАНЫ

М. : Мысль, 1997. - 463 с

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

Л. БЕРГЪ.

ОЗЕРО ИССЫКЪ-КУЛЬ

М. : Типо-литографiя Т-ва И.Н. Кушнеревъ и К.

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

RUY GONZALEZ DE CLAVIJO

NARRATIVE OF THE EMMASSY OF RUY GONZALEZ DE CLAVIJO TO THE COURT OF TIMOUR AT SAMARCAND A.D. 1403-6

London : Printed for the Hakluyt Society, 1859

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Элчи Руи Гонсалес Клавихо Самарқанддаги Темур саройида. Китобга харита илова қилинган.

Китобга харита илова қилинган.

Я.В. ХАНЫКОВ

ПОЕЗДКА ИЗ ОРСКА В ХИВУ И ОБРАТНО, СОВЕРШЕННАЯ В 1740-1741 ГОДАХ ГЛАДЫШЕВЫМ И МУРАВИНЫМ.

СПб. : Тип.МВД, 1851

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар билан бирга ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

БЎРИБОЙ АҲМЕДОВ

ЎЗБЕКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИДАН

Ташкент : Фан , 1962

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар билан бирга ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

НИКОЛАЙ АЛЕКСЕЕВИЧ СЕВЕРЦОВ

ПУТЕШЕСТВИЯ ПО ТУРКЕСТАНСКОМУ КРАЮ

М. : Госиздат. географической литературы, 1947.

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар билан бирга ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳақида  маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

JOSEPH CASTAGNE

LES BASMATCHIS. LE MOUVEMENT NATIONAL DES INDIGENES

D' ASIE CENTRALE

Paris : Editions ernest Leroux, 1925.

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Осиё қитъасидаги геологик ва тарихий географик тадқиқотлар билан бирга ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳақида қисқа маълумотлар келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

ГУЛБАДАН БЕГИМ (ЗАХИРИДДИН БОБИРНИНГ КИЗИ).

ХУМОЮННОМА  ЗАХИРИДДИН БОБИРНИНГ ЎҒЛИ -ХУМОЮН ПОДШОХ

Ташкент ; Самарканд : АН РУз, 1959

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Ушбу тарихий рисола бобурийлар сулоласи хакидаги бўлиб, Бобурийлар давлатининг харитаси келтирилган.

АЛ-КАМИЛ ФИТ ТА'РИХ

Ташкент : Узбекистан, 2006

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

 Буюк тарихчи  олим Ибн ал-Асирнинг (1160 – 1233) асари IХ–XIII асрлардаги тарихга оид муҳим манбадир.  IХ – XIII асрларда Марказий Осиёда ҳукм сурган сулолалар даврида ижтимоий- сиёсий ва маданий ҳаёт, ўзбек давлатчилиги тарихи кўрсатилган. Мўғуллар тарихи бошланишидан, тор-мор қилингунигача бўлган даврдаги маълумот берилган. Ушбу китоб фақатгина Ўрта Осиё худудида бўлиб ўтган воқеа ҳодисалардан иборат рус тилидаги таржимасидир. Китобга харита илова қилинган.

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще

и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

594 томов

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида Туркистон ва унга чегарадош Марказий Осиё, Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданиятига оид "Туркистон тўплами" алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тўпламдан XIX асрнинг 70 йилларидан 1917 йилгача бўлган тарих, этнография, иқтисод, география, ҳайвонот, археология, геология, Ўрта Осиё халқларининг турмуш маданиятига оид алоҳида китоблар, газета ва журнал қирқимлари жой олган бўлиб, жами 594 жилддан иборат. Унинг 394-жилдида   Мўғуллар томониндан истило қилинган ерлар харитаси илова қилинган.

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще

и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

594 томов

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида Туркистон ва унга чегарадош Марказий Осиё, Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданиятига оид "Туркистон тўплами" алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тўпламдан XIX асрнинг 70 йилларидан 1917 йилгача бўлган тарих, этнография, иқтисод, география, ҳайвонот, археология, геология, Ўрта Осиё халқларининг турмуш маданиятига оид алоҳида китоблар, газета ва журнал қирқимлари жой олган бўлиб, жами 594 жилддан иборат. Унинг 369-жилдида  Афғонистон  харитаси илова қилинган.

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще

и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

594 томов

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида Туркистон ва унга чегарадош Марказий Осиё, Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданиятига оид "Туркистон тўплами" алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тўпламдан XIX асрнинг 70 йилларидан 1917 йилгача бўлган тарих, этнография, иқтисод, география, ҳайвонот, археология, геология, Ўрта Осиё халқларининг турмуш маданиятига оид алоҳида китоблар, газета ва журнал қирқимлари жой олган бўлиб, жами 594 жилддан иборат. Унинг 387-жилдида  Туркистон ўлкасининг  харитаси илова қилинган.

ТУРКЕСТАНСКIЙ СБОРНИКЪ

Собранiе сочиненiй о Туркестанском крае вообще

и сопредельныхъ съ нимъ странъ Средней Азiи

594 томов

- Санктпетербургъ-Ташкент, 1868-1917

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар фондида Туркистон ва унга чегарадош Марказий Осиё, Шарқ мамлакатлари тарихи ва маданиятига оид "Туркистон тўплами" алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тўпламдан XIX асрнинг 70 йилларидан 1917 йилгача бўлган тарих, этнография, иқтисод, география, ҳайвонот, археология, геология, Ўрта Осиё халқларининг турмуш маданиятига оид алоҳида китоблар, газета ва журнал қирқимлари жой олган бўлиб, жами 594 жилддан иборат. Китобга харита илова қилинган.

НИКОЛАЙ ДИНГЕЛЬШТЕДТЪ

ОПЫТЪ ИЗУЧЕНIЯ ИРРИГАЦIИ ТУРКЕСТАНСКАГО КРАЯ

СПб., 1893

Китоб ҳақида қисқа маълумот:

Китобда Туркистон ўлкасининг экин майдонларига сув чиқариш тажрибалари хамда замонавий суғориш ҳолати ҳақида маълумот келтирилган. Китобга харита илова қилинган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ