Биография

Ходжаев Асаджан Азатбекович

1970 йилда Қозоғистон Республикасининг Чимкент шахрида туғилган.
Миллати - ўзбек.
Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини электралоқа муҳандиси мутахассислиги бўйича тугатган.
2001 йилда Ўзбекистон Республика Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатиб иқтисод магистри илмий даражасига эга бўлди.
1995-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги, марказий аппаратининг турли лавозимларида ишлаган
2001-2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” давлат акциядорлик компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари;
2003 йилда “Ўзинфоком” Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консултанти;
2004-2011 йилларда  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари;
2011-2012 йилларда  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори;
2012 йилнинг февралидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси  директори лавозимида ишлаб келмоқда.
А. Ходжаев оилали, уч қиз ва бир ўғил фарзандлари бор.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ