Бош саҳифа > Вазифалари

Вазифалари

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси умумий раҳбарлик вазифасини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекиситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига асосланиб ишни амалга оширади ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги Низомнинг бажарилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг моддий-техника базасини сақлаш ва ривожлантириш, кутубхона фойдаланувчиларини ва ходимлари уун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширади, ахборот-кутубхона фондлари,  шу жумладан нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар тўпламлари, шунингдек бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар, Миллий кутубхонанинг бошқа мол-мулки сақланиши ва улардан зарур даражада фойдаланиши учун жавоб беради;

ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, китоб сотиш ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини таъминлайди;

кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

кутубхона муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жихозлаш) тадбирлари бажарилишини тахлил қилади ва мониторинг олиб боради ҳамда тегишли материалларни Идоралараро кенгашга киритади;

 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ